01.02.2018 йилдаги 72-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази эҳтиёжлари учун ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг олиб кирилиши ва олиб чиқиб кетилишини узлуксиз таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Онкология касалликларига чалинган беморларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан Иридий-192 ионлаштирувчи нурланиш манбаида (кейинги ўринларда ИНМ деб аталади) ишлайдиган радиотерапия асбобидан фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНМни харид қилишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари, хорижий давлатлар, халқаро молия ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʻzmedimpeks» ДУК Марказ учун ИНМни етказиб беришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНМнинг хизмат қилиш муддати ўтгач улар етказиб берувчи фирма маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон Фармонига мувофиқ, тиббиёт буюми сифатида «Oʻzmedimpeks» ДУК томонидан олиб кириладиган ИНМ божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) 2023 йил 1 январгача озод этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департамента тузиладиган импорт контрактлари бўйича Марказ учун ИНМ (ТИФ ТН бўйича коди ― 2844 40 200 0) импортини амалга ошириш учун «Oʻzmedimpeks» ДУКга лицензия берилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Oʻzmedimpeks» ДУК тузилаётган импорт контрактлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилган ИНМ рўйхатларининг шунингдек, уларни олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш жадвалларининг «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига ўз вақгида тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ импорт қилинаётган ИНМни давлат томонидан ҳисобга қўйиш учун «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига ахборотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Марказга келтирилган ИНМни юклаш-тушириш, сақлаш ва тайёрлаш ишларининг тўлов ундирмасдан, хавфли юкларни ташиш ва сақлаш бўйича тегишли норма ва талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси импорт қилинаётган ИНМни ташиш, сақлаш, ҳисобга қўйиш ва улардан мақсадли фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Oʻzmedimpeks» ДУК хавфли юкнинг келтирилиш жойи, санаси ва вақти, юкни ташишга ва етказиб беришга жалб этиладиган автотранспорт воситалари, хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари юк ташувчилар томонидан бажарилишини таъминлаш тадбирлари тўғрисидаги маълумотларнинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНМни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш пунктидан Марказгача ташишда, шунингдек, келгусида уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетишда қўриқланиши ва кузатиб борилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНМни ташиш тадбирларига жалб этиладиган махсус ускуналанган автотранспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтказилганлигини ҳамда ҳайдовчиларнинг йўриқнома билан таништирилганлигини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг олдиндан берилган буюртманомалари бўйича, шартнома асосида, белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2018 й., 09/20/72/0811-сон)