24.10.2017 йилдаги 871-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2019 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш, бунда шаҳарнинг табиий хом ашёси, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, саноат, хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш орқали шаҳар бюджетининг даромадлар базасини кенгайтириш, муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда аҳоли бандлиги, даромади ва турмуш даражасини изчил ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2017 — 2019 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсадли параметрлари 1-иловага ҳамда унинг молиялаштириш манбалари 1а-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини янгидан барпо этиш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар кўрсатиш соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйҳати 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари 6-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввал хусусийлаштирилган объектлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари 7-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари 8-иловага мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент вилояти ҳокимлиги манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари ва лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурдаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда тармоқ жадвалларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича назарда тутилган ишларнинг тасдиқланган параметрларга қатъий мувофиқ равишда жадал бажарилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2017 — 2019 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ривожлантириш дастури параметрлари бажарилишини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ишчи гуруҳи (А.Ж. Раматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таҳлил қилиб борсин ва мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча параметрлар бўйича Дастур бажарилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этсин ва ҳар ойда тизимли равишда муаммоли масалаларни кўриб чиқсин, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика ишчи гуруҳига, зарурат бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастурга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда, молиялаштириш ҳажмлари ва манбааларини аниқлаштирган ҳолда, ушбу қарорга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини белгиланган тартибда киритиб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Олмалиқ шаҳрида янги конлар ўзлаштирилиши, аҳоли сонининг ўсиб боришини ҳисобга олиб, 2035 йилгача мўлжалланган бош режага кўра Олмалиқ шаҳрининг маъмурий ҳудудини 2,6 минг гектардан 3,5 минг гектарга етказиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Олмалиқ шаҳридаги «Ойдин» деҳқон бозори ва буюм бозорининг капитал реконструкция қилиш, қўшимча бино ва замонавий савдо расталари барпо этиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тижорат банкларига Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар ва уларга бутловчи буюмларни харид қилиш учун белгиланган тартибда кредитлар, шу жумладан чет эл валютасидаги кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳар чорак якуни бўйича Дастур тадбирларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини вилоят ва шаҳар фаоллари йиғилишларида кўриб чиқсин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Тошкент вилояти ҳокими Ш.Х. Бабаев ва Олмалиқ шаҳар ҳокими М.М. Миркасимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
871-сон