21.08.2017 йилдаги 653-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2019 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат ва экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш, аҳолининг бандлиги ва даромадларини ошириш асосида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрини комплекс ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2017 — 2019 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсадли параметрлари 1-иловага ҳамда унинг молиялаштириш манбалари 1а-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар соҳасини ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳолига автотранспорт хизматларини кўрсатиш тизимини яхшилаш ҳамда алоқа тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш чора-тадбирлари 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик ва оқава сув, иссиқлик ва электр энергияси ҳамда табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш чора-тадбирлари 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектлари ҳамда бошқа йўналишдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш чора-тадбирлари 6-иловага мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фарғона вилояти ҳокимлиги манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари ва лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурдаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда тармоқ жадвалларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича назарда тутилган ишларнинг тасдиқланган параметрларга мувофиқ равишда жадал бажарилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастур параметрлари бажарилишини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ишчи гуруҳи (Ж. Қўчқоров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таҳлил қилиб борсин ва мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча параметрлар бўйича Дастур бажарилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этсин ва ҳар ойда тизимли равишда муаммоли масалаларни кўриб чиқсин, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тижорат банкларига Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар ва уларга бутловчи буюмларни харид қилиш учун белгиланган тартибда кредитлар, шу жумладан чет эл валютасидаги кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда Дастурга киритилган лойиҳалар ижроси доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда тегишли лицензиялар берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Дастурга киритилган лойиҳаларни ўрнатилган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда уларни амалга оширилишида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Дастур доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ишлаб чиқариш корхоналарининг табиий газ ва электр узатиш тармоқларига ўз вақтида уланишини ҳамда уларга узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга ушбу қарорда назарда тутилган, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бажарилган, буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича лойиҳалар киритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фарғона вилояти ва Марғилон шаҳар ҳокимликлари ҳар чорак якуни билан Дастурдаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлиги юзасидан вилоят ва шаҳар фаоллари йиғилишларида муҳокама қилсинлар ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев ва Марғилон шаҳар ҳокими М.М. Убайдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
653-сон