Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 июнь,
396-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги 396-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг тўртинчи хатбошидаги «фарзандликка олувчиси,» сўзларидан кейин «оилага тарбияга олган (патронат) тутинган ота-онаси (кейинги ўринларда — тутинган ота-она),» сўзлари қўшилсин;
б) 6-банднинг «в» кичик бандида:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«в) ногирон боланинг, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, тутинган ота-онаси, васийси ёки ҳомийси томонидан — ногирон бола, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, тутинган ота-она, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси»;
иккинчи хатбошидаги «Фарзандликка олувчи,» сўзларидан кейин «тутинган ота-она,» сўзлари қўшилсин;
в) 13-банднинг биринчи хатбошидаги «фарзандликка олувчиси,» сўзларидан кейин «тутинган ота-онаси,» сўзлари қўшилсин;
г) 15-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «давлат таъминотидан чиқарилганда» сўзларидан кейин «, ногирон болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги битим бекор қилинганда» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2020 й., 09/20/396/0793-сон; 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон; 14.10.2022 й., 09/22/592/0919-сон; 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон)