Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2023 16.06.2020 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан Швейцария Ҳукумати номидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

«Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси, II босқич» тўғрисида
Тошкент, 2020 йил 16 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги мавжуд дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилган ҳолда ҳамда хусусан, ҳар икки Томоннинг ички ва ташқи сиёсатини рағбатлантирадиган ва мазкур Битим мақсадлари билан бир қаторда муҳим унсур ҳисобланадиган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясида баён этилган демократия принциплари ва фундаментал инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 20 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида Техникавий ва молиявий ҳамкорлик ҳамда инсонпарварлик ёрдами тўғрисидаги Битимга (кейинги ўринларда — «2002 йилдаги Битим») мувофиқ ва уни амалда қўллаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Сув хўжалиги вазирлиги ва Швейцария Ҳукумати номидан Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I модда. Умумий шартлар ва тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимда қўлланилган тегишли атамалар, башарти матнда бошқача талаб этилмаса, қуйидаги маъноларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Томонлар» Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Ҳукуматини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Лойиҳа» Швейцария Ҳукумати томонидан молиялаштириладиган, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан тайёрланган ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган Лойиҳа ҳужжатида белгиланган «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий Лойиҳаси»ни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «ШТҲА» Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «Швейцария элчихонаси» Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «СХВ» Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «ЛБҚ» Лойиҳанинг умумий назорати ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, стратегик масалаларни ҳал этиш учун ташкил этилган Лойиҳани бошқариш қўмитасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «GEF агентлиги» Орол денгизи ҳавзаси ва GEF лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг агентлигини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «Ижроия агентлиги» Лойиҳани амалга ошириш учун ШТҲА томонидан тайинланган GEF агентлиги ҳамда Жамоанинг халқаро раҳбарини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «СРИБ» Сув ресурсларини интеграциялашган бошқаришни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II модда. Лойиҳанинг мақсадлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Лойиҳа иккинчи босқичининг умумий мақсади Ўзбекистонда сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш орқали қишлоқ жойларидаги аҳолининг турмуш даражасини оширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳадан кутилаётган асосий якуний натижалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-якуний натижа: Сув хўжалиги вазирлиги СРИБ принципларига асосланган кенг қамровли стратегик ва тартибга солиш базасини жорий қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-якуний натижа: Фермерлар ва сув хўжалиги ташкилотлари сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III модда. Битимнинг амал қилиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим унга илова қилинган ва унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган Лойиҳа ҳужжатида белгиланган, Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган фаолиятларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Швейцария элчихонаси ШТҲА номидан Лойиҳани амалга оширишда СХВ билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро алоқа СХВ орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV модда. Амалга ошириш бўйича мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. СХВ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан мазкур Битим ва Лойиҳани амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ШТҲА Швейцария Ҳукумати номидан мазкур Битимни қўллаш ва Лойиҳани амалга ошириш учун Ижро органи ҳисобланади. Швейцария элчихонаси ШТҲАнинг Ўзбекистондаги вакили ҳисобланади ҳамда Лойиҳани амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг умумий қарорига асосан, ШТҲА Лойиҳа ҳужжатида белгилангани бўйича, Лойиҳани амалга оширишни Ижроия агентлиги (GEF агентлиги ва Жамоанинг халқаро раҳбари) зиммасига юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V модда. Иммунитет ва имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) 2002 йилдаги Битимнинг 6-моддаси 6.2 ва 6.8-бандларида назарда тутилган ҳамда 1961 йил 18 апрелдаги Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ одатда дипломатик миссияларга тақдим қилинадиган айни иммунитет ва имтиёзлар билан Швейцария элчихонасини ва унинг ходимларини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Швейцария элчихонасининг мурожаати асосида Лойиҳада иштирок этадиган мутахассисларга 2002 йилдаги Битимнинг 6-моддаси 6.4-бандига кўра консуллик ва бошқа тўловларсиз, вақтинча кириш ва чиқиш визаларини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Лойиҳа доирасида олиб кириладиган товарларни божхона божларидан озод этади. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар қўшилган қиймат солиғидан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) валюта ўтказмаларини тартибга солишнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ Лойиҳанинг эҳтиёжлари ёки унинг мутахассислари билан боғлиқ бўлган чет эл валютасидаги халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) хорижий ва маҳаллий мутахассисларга ўз хизмат вазифаларини бажаришда ёрдам беради, шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган рухсатномалар, ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI модда. Швейцария Ҳукуматининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ШТҲА Лойиҳани 4,6 миллион (тўрт миллион олти юз минг) АҚШ долларигача миқдорда бўлган ҳисса орқали молиялаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳа маблағлари ШТҲА томонидан Швейцария элчихонаси орқали бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. СХВ Лойиҳа мақсадларининг тўлиқ уйғунлигини ва амалга оширилишини кафолатлаш учун Лойиҳани лозим даражада мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлайди, шунингдек, Лойиҳа доирасида ташкил этиладиган тегишли тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати вакилларининг иштирокига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. СХВ Швейцария элчихонаси ва GEF агентлигини ёзма сўровига асосан Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши учун уларнинг ўз вазифаларини энг самарали ва лозим даражада бажаришларига имкон бериш мақсадида зарур бўлган маълумот ва рухсатномалар билан зудлик билан таъминлаш мажбуриятини олади. Бундай маълумотлардан фақат Лойиҳа мақсадлари учун фойдаланилади. Ҳар қандай бошқа мақсадларда фойдаланиш СХВ билан олдиндан ёзма равишда келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тўлиқ уйғунликни кафолатлаш мақсадида СХВ Швейцария Ҳукумати ва бошқа донорлар томонидан молиялаштириладиган тадбирларни лозим даражада мувофиқлаштиришни таъминлайди. СХВ томонидан барча иштирокчилар ўртасида мунтазам маслаҳатлашувлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. СХВ Лойиҳа доирасида Швейцария Ҳукумати маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган товарлар ва ускуналарни хавфсиз жойда сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, Лойиҳа якунида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ушбу товарлар ва ускуналарни топшириш бўйича тегишли жараёнларнинг амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII модда. Лойиҳани амалга ошириш механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Лойиҳа СХВ ва ШТҲА ўртасидаги қўшма ташаббус ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон томонидан СХВ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) келишилган Лойиҳа тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Лойиҳани бошқариш қўмитасида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Лойиҳа тадбирларини унга жалб қилинган вазирлик ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа миллий ташкилотлари билан мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Швейцария томонидан Швейцария элчихонаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Лойиҳанинг умумий амалга оширилиши устидан мониторинг юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун узоқ ва қисқа муддатга ёлланган халқаро ва маҳаллий мутахассисларни тайинлаши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Лойиҳанинг махсус қисмларини амалга ошириш учун бошқа шахсларни ва маҳаллий ёки халқаро ташкилотларни тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX модда. Назорат қилиш ва мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ЛБҚ йиғилиши бир йилда икки марта ўтказилади. ЛБҚ Томонлар вакиллари иштирок этган кворумга эга бўлади ва қарорлар консенсус асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ЛБҚ қуйидаги аъзолардан ташкил топади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) СХВ вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛБҚда қуйидагилар (овоз бериш ҳуқуқисиз) кузатувчи мақомига эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағаликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) муҳокама мавзусига кўра, Лойиҳага жалб қилинган бошқа идора ва ташкилотларнинг вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) Лойиҳага жалб қилинган бошқа донорларнинг вакиллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
GEF агентлиги ЛБҚ котибияти вазифасини бажаради ва йиғилишларнинг кун тартибини тайёрлаш, таклифномалар юбориш, шунингдек, унинг аъзолари томонидан тасдиқланадиган баённомаларни юритишга масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЛБҚ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Лойиҳани бошқариш билан боғлиқ стратегик масалаларни муҳокама қилиш ва қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Лойиҳа бўйича эришилган натижаларни мунтазам равишда кўриб чиқиш ва Лойиҳани амалга ошириш ҳолати бўйича йиллик ҳисоботлар ва молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш, ушбу ҳисоботлар СХВ ва ШТҲА га уларнинг асосли қарор қабул қилишларига имкон бериш учун олдиндан топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Лойиҳанинг йиллик иш режаси ва бюджетини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва уни амалга оширишдаги муҳим муаммолар бўйича қарорлар қабул қилишда йўриқномалар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) Лойиҳани амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган келишмовчиликларни тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) сув сиёсати ёки бошқа тегишли масалаларни муҳокама қилиш ва маълумот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) Лойиҳанинг самарали бошқарилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Йиғилишлар Томонлар билан маслаҳатлашувдан сўнг Котибият томонидан чақирилади. Навбатдан ташқари йиғилишлар ЛБҚ аъзоларидан бирининг сўровига мувофиқ чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X модда. Ҳисобот топшириш ва ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Лойиҳани амалга ошириш ҳолати бўйича ҳисоботлар ва Лойиҳа доирасида молиялаштирилаётган фаолият билан боғлиқ барча харажатларни тасдиқловчи молиявий ҳисоботлар GEF агентлиги томонидан тайёрланади ҳамда Швейцария элчихонаси билан GEF агентлиги ўртасида тузилган контрактга мувофиқ ҳар олти ойда СХВ ва Швейцария элчихонасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
GEF агентлигининг бухгалтерия ҳисоботи ва молиявий ҳисоботи, шунингдек, ички назорат тизими мустақил аудиторлик фирмаси томонидан бир йилда бир марта текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар Лойиҳанинг амалга оширилишига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳар қандай юзага келадиган вазият тўғрисида дарҳол бир-бирларини ёзма равишда хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI модда. Лойиҳани мониторинг қилиш ва баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Лойиҳа фаолиятининг ички мониторинги GEF агентлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон томонидан СХВ ва Швейцария томонидан Швейцария элчихонаси Лойиҳа тадбирларини мониторинг қилади. Бу концепциялар ва лойиҳалаштириш тафсилотларини муҳокама қилиш, камчиликлар ва уларни бартараф этиш воситаларини таҳлил қилиш, шунингдек, зарур ҳолларда, иш режаси ва жадвалларга ўзгартириш киритиш бўйича техник учрашувларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Швейцария элчихонаси ва Лойиҳа мутахассислари Лойиҳа ҳудудига мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан биргаликда ташриф буюришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. СХВ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан келишган ҳолда, ШТҲА томонидан Лойиҳанинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ўз ҳисобидан мустақил текширув миссияларини амалга ошириш ҳамда якуний баҳолаш ва даврий назорат миссияларини ташкил этиш мумкинлигига розилик билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳа натижаларини баҳолаш 2023 йилда ўтказилади. Баҳолаш давомида эришилган натижалар ва Лойиҳанинг муваффаққиятли амалга оширилиши учун мақбул бўлган ёки бунга тўсқинлик қилувчи омилларга эътибор қаратилади. Баҳолаш ШТҲА томонидан тайинланадиган мустақил учинчи томон тарафидан амалга оширилади. Баҳолаш гуруҳига тегишли маълумотлардан тўлиқ фойдаланиш имконияти берилади. Баҳолаш ҳисоботи Томонларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳани амалга ошириш кўрсаткичлари ва қўшма ташқи баҳолаш натижаларига кўра икки Томон 2023 йилдан кейинги ҳамкорликни давом эттириш ва уни қандай шаклда амалга ошириш бўйича қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII модда. Товарлар ва хизматларни ҳарид қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Швейцария Ҳукумати томонидан молиялаштириладиган товарлар ва хизматлар Швейцария тартиб-қоидаларига мувофиқ харид қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳани амалга ошириш даврида ШТҲА маблағлари ҳисобидан Лойиҳа доирасида фойдаланиш учун тақдим этилган товарлар ШТҲАнинг чекланмаган тасарруфида бўлади ва Швейцария элчихонасининг олдиндан ёзма рухсатисиз Лойиҳадан ташқарида фойдаланилмайди. Бу ушбу Лойиҳанинг биринчи босқичида сотиб олинган товарларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти маълум сабабга кўра Лойиҳани амалга ошириш тўхтатиладиган бўлса, ШТҲА маблағлари ҳисобидан тақдим этилган товарлардан фойдаланиш тартиби Томонлар ўртасида ёзма равишда белгиланади. Бундай ҳолда, ШТҲА ушбу товарлар билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат учун жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳа якунида Томонлар Лойиҳа маблағлари ҳисобидан сотиб олинган товарларга мулкий эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ёзма равишда келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII модда. Битимнинг тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлардан ҳар бири ушбу Битимни тугатиш бўйича ёзма хабарномани уч ой олдин юбориш орқали уни тугатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлардан бири мазкур Битим мақсадларига ортиқ эришиб бўлмайди ёки иккинчи Томон ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмас деб ҳисоблаган тақдирда, бошқа Томон бир ой олдин ёзма хабарнома юбориш орқали уни тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш ҳуқуқига эга бўлади. Юқорида келтирилган ҳолатларга қарамасдан, Томонлардан ҳар бири ушбу Битим шартлари қўпол равишда бузилган тақдирда, уни зудлик билан тугатиши мумкин. Қўпол равишда бузиш ушбу Битимнинг асосий мақсадларидан бирини жиддий равишда бузишни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Форс-мажор (табиий офат ва бошқалар) натижасида юзага келадиган ҳодисалар мазкур Битимни ижро этишга тўсқинлик қилса, Томонлардан бири уни амалга ошириш имконсиз бўлиб қолган вақтдан бошлаб Битимни тугатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битим муддатидан олдин тугатилган ёки Лойиҳа якун топган тақдирда, Лойиҳа доирасида тақдим этилган сарфланмаган ҳар қандай маблағлар ШТҲАга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIV модда. Ўзгартиришлар киритиш ва низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимга ҳар қандай ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш Томонларнинг розилиги билан ёзма равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашдан келиб чиқадиган ҳар қандай низолар Томонлар ўртасида дипломатик музокаралар ва маслатҳалашувлар орқали дўстона ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XV модда. Коррупцияга қарши курашиш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида Томонлар бевосита ёки билвосита бирон-бир хусусиятдаги фойдани таклиф қилмайдилар. Улар бундай таклифларни қабул қилмайдилар. Ҳар қандай коррупцион ёки ноқонуний хатти-ҳаракатлар ушбу Битимнинг қўпол бузилишини англатади ва унинг тугатилишига ва (ёки) амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча тузатиш чоралари қўлланилишига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XVI модда. Иловалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ҳужжати иловалари билан бирга мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва фақат инглиз тилида келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XVII модда. Амал қилиш муддати ва кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим 2020 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабргача бўлган даврни қамраб олади. У Томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва Томонлар ўзларининг барча шартномавий мажбуриятларини бажаргунларига қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2020 йил «16» июнда ҳар бир Томон учун бир нусхадан, тенг аутентик бўлган ўзбек ва инглиз тилларида икки асл нусхада имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда тафовутлар вужудга келганда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)