17.06.2020 йилдаги 389-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик соҳасида умумэътироф этилган халқаро талаб ва таълим стандартлари даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, ундан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил февраль ойида Туркия Республикасига ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқининг (кейинги ўринларда — муассислар) нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳрида филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илм-фаннинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга уйғун интеграциялашиш асосида мутахассислар, илмий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш ва уни минтақавий таълим маркази сифатида танитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг истиқболларига мувофиқ тадбиркорлик, иқтисодиёт, молия, корпоратив ҳуқуқ, ахборот-коммуникация технологиялари, психология соҳаларида халқаро стандартлар даражасида, жумладан, дуал таълим технологияларини қўллаган ҳолда, юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илмий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш соҳасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳар томонлама ҳамкорлик муносабатларини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрларнинг профессионал маҳорати даражаси ва сифатини узлуксиз ошириб бориш, Филиал профессор-ўқитувчиларининг хорижий мамлакатлардаги етакчи олий таълим муассасаларида малака оширишини ва стажировка ўташини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал ректори муассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган асосий бакалавриат йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни, шу жумладан, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга бўлган олий таълим ташкилоти — Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга эга бўлган, тасарруфидаги пул маблағлари ва мол-мулки билан ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда ўқитиш кундузги таълим шаклида, давлат ва инглиз тилида, жумладан, дуал таълим, электрон ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Филиал томонидан тасдиқланган ўқув режалари ҳамда дастурларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалга абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети (кейинги ўринларда — Университет) томонидан белгиланган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет дипломи берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олгандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг васийлик кенгаши таркиби 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳрида филиалини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Филиал васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал фаолиятининг ташкил этилишини таъминлаш, унинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, юридик, иқтисодий, ўқув-методик, моддий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича Туркия савдо палаталари ва биржалар иттифоқи раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, Филиални жиҳозлаш, инфратузилмасини яратиш, моддий-техник таъминлашга доир графикларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал фаолиятини ташкил этиш бўйича тасдиқланган графикларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнини, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, бакалавр ва магистрлар тайёрлаш сифатини тизимли равишда ошириш, Филиал битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда, мутахассислар ва илмий-техник кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун хайрия, техник кўмак маблағларини (грантларни) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш, ижтимоий инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларни, энг аввало, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, иқтидорли талабаларни ўқитиш учун стипендиялар ажратиш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва яшаш жойларида бўш вақтларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, шунингдек, уларнинг дам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг истиқболли талабаларни танлов асосида, келажакда Университетга ва соҳага ихтисослашган хориждаги бошқа етакчи таълим муассасаларига стажировка ўташга юбориш учун танлаб олишни ҳамда уларга хорижда таҳсил олиш учун махсус стипендиялар ажратишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси муассислар билан биргаликда бир ой муддатда Филиалнинг устави ва тузилмаси ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишчи гуруҳ (А. Икрамов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 августга қадар Филиалнинг бино ва иншоотлари реконструкция қилиниши, шунингдек, Филиал профессор-ўқитувчилари учун яшаш жойлари тайёрланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 31 августга қадар Филиал замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер ва ташкилий техника, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарь, мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал танлов асосида ишга қабул қилинадиган юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва менторлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Филиалга қабул қилиш параметрлари манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тегишли кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, муассисларнинг қўшма қарорига биноан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Филиал фаолияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалнинг васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтларининг грантлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
(8-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Филиални ташкил этиш, шунингдек, таъмирлаш-тиклаш, бино ва иншоотларни зарур мебель, компьютер ва бошқа ташкилий техникалар билан жиҳозлаш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фонди маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Филиал профессор-ўқитувчилари, шу жумладан хориждан жалб қилинадиган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари Филиал, муассислар маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Филиалда ўқитишнинг тўлов-контракт миқдори муассислар билан келишилган ҳолда Филиал томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Филиалга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларга бўлган эҳтиёж ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда таълимнинг бакалавриат босқичи асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчи ходимлар, шунингдек, педагогик ва илмий иш олиб боришга жалб этиладиган бошқа шахсларнинг меҳнати, яшаши ҳамда транспорт харажатлари учун уларга белгиланган тарифлар бўйича тўловни амалга оширишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда истиқболда Филиалга ўз кампусини ташкил қилиш учун касб-ҳунар коллежларидан бирининг бино ва иншоотларини белгиланган тартибда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш юзасидан икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Филиал ўз кампуси ташкил қилингунига қадар Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй манзилидаги Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 7-биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Филиалда таълим сифатини ва қонунчиликка риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 17 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
389-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги 389-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг васийлик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Гувен Сак

Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқининг Иқтисодиёт ва технологиялар университети ректори, Васийлик кенгаши раиси

2.

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, Васийлик кенгаши ҳамраиси

3.

О.А. Хакимов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари

4.

К.А. Шарипов

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори

5.

С.М. Бузрукхонов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

6.

А.А. Агзамходжаев

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси

7.

У.М. Камалетдинов

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази директори

8.

Жемалеттин Туней

Туркиянинг ҳамкорлик ва мувофиқлаш агентлигининг (TIKA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (келишув асосида)

9.

лавозимига кўра

Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқининг департамент мудири (келишув асосида)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги 389-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳрида филиалини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

С.М. Бузрукхонов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазиринингўринбосари

3.

Ш.Ш. Шарахметов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

4.

С.Х. Бекенов

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

5.

У.Н. Ташкенбаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

6.

К.А. Шарипов

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори

7.

Ш.И. Асадов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

8.

У.М. Камалетдинов

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази директори

9.

А.А. Агзамходжаев

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси

10.

Юсуф Саринай

Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқининг Иқтисодиёт ва технологиялар университети проректори (келишув асосида)

11.

Хакки Арда Токат

Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқининг Иқтисодиёт ва технологиялар университети «Халқаро тадбиркорлик» кафедраси мудири

12.

Д.Б. Бегматова

Тошкент давлат иқтисодиёт унверситети Халқаро хамкорлик бўйича проректор

13.

Э.Э. Рустамов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақоб?тни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 09/20/389/0774-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 17.09.2024 й., 09/24/579/0725-сон)