Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 1998 йил 1 июлдан амалга киритилсин. Мазкур Қонуннинг амалга киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги Фармони билан тасдиқланган «1998 — 2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури»да назарда тутилган муддатлар ва тадбирларга мувофиқ равишда таъминлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин;
амалдаги деҳқон хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш тартибини тасдиқласин;
вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 30 апрель,
603-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 87-модда)