Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3241]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 июнь,
129-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 июндаги 129-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги қарорига мувофиқ давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функцияси юклатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
масъул ходим — ваколатли органда давлат хизматларини кўрсатишга масъул этиб тайинланган (бириктирилган) ходим;
фойдаланувчи — давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс.
2. Ваколатли органлар томонидан масъул ходимларнинг фаолияти йилига камида бир маротаба мазкур Низомда белгиланган самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилиши лозим.
3. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган ходимлари томонидан давлат хизмати кўрсатилишини баҳолаш бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бўлса;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари томонидан давлат хизмати кўрсатилишини баҳолашда;
туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг ходимлари томонидан давлат хизмати кўрсатилишини баҳолашда.
4. Баҳолаш адолатлилик, холислик ва шаффофлик принципларига асосланган ҳолда амалга оширилади.
2-боб. Самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларни ҳисоблаш
5. Қуйидагилар масъул ходимнинг давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан олдин кўрсатилган давлат хизматлари сони;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ташаббускорлик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан кечиктирилиб кўрсатилган давлат хизматлари сони (масъул ходимга боғлиқ бўлмаган ҳолда белгиланган муддатдан кечиктирилиб кўрсатилган давлат хизматлари бундан мустасно);
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга фойдаланувчилардан келиб тушган шикоятлар сони;
Олдинги таҳрирга қаранг.
масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга киритилган тақдимнома ҳамда масъул ходимга нисбатан қўлланилган маъмурий жавобгарлик чоралари сони, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ интизом уставлар татбиқ этиладиган масъул ходимлар бундан мустасно.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан олдин кўрсатилган давлат хизматлари сонини ҳисоблашда ҳисобот даврида масъул ходим томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан олдин кўрсатилган давлат хизматлари инобатга олинади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат доирасида кўрсатилган ва тугалланган бўлиши лозим.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Масъул ходим томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан олдин кўрсатилган давлат хизматлари сони ушбу масъул ходим томонидан ҳисобот даврида кўрсатилган жами давлат хизматлари сонига нисбатан фоизда ҳисобланади ва қуйидаги мезонлар асосида балл берилади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
50 фоиз ва ундан кўп бўлганда — 80 балл;
31 фоизидан 50 фоизигача бўлганда — 50 балл;
11 фоизидан 30 фоизигача бўлганда — 20 балл;
1 фоиздан 10 фоизгача бўлганда — 5 балл.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ташаббускорлик ҳисобот даврида масъул ходим томонидан ушбу ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар ва ушбу таклифлар асосида иш жараёни ва қонунчилик ҳужжатларига киритилган тегишли ўзгартиришлар инобатга олинади.
Бунда, масъул ходим томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш бўйича берилган камида 2 та таклиф ёки берилган таклиф асосида иш жараёни ва қонунчилик ҳужжатларига киритилган тегишли ўзгартиришлар ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
9. Масъул ходимнинг ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ташаббускорлиги учун қуйидаги мезонлар асосида балл берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
берилган таклифлардан 2 та ва ундан ортиғи асосида иш жараёни ёки қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилган бўлса — 20 балл;
берилган таклифлардан 1 таси асосида иш жараёни ёки қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилган бўлса — 15 балл;
2 та ва ундан ортиқ таклифлар берилган, бироқ берилган таклифлар асосида иш жараёни ёки қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмаган бўлса — 10 балл;
1 та таклиф берилган, бироқ берилган таклиф асосида иш жараёни ёки қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмаган бўлса — 5 балл.
(9-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Масъул ходим томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклиф берилмаган бўлса унга балл берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан кечиктирилиб кўрсатилган давлат хизматларининг сонини ҳисоблашда ҳисобот даврида масъул ходим томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан кечиктириб кўрсатилган давлат хизматлари инобатга олинади.
Бунда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан кечиктириб кўрсатилган давлат хизматлари сони масъул ходим томонидан жами кўрсатилган давлат хизматлари сонига нисбатан фоизда ҳисобланади, масъул ходимга боғлиқ бўлмаган ҳолда белгиланган муддатдан кечиктирилиб кўрсатилган давлат хизматлари бундан мустасно.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Масъул ходим томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан кечиктириб кўрсатилган давлат хизматлари сони ушбу масъул ходим томонидан ҳисобот даврида кўрсатилган жами давлат хизматлари сонига нисбатан фоизда ҳисобланади ва унинг умумий балли йиғиндисидан қуйидаги мезонлар асосида тегишли баллар айириб ташланади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
30 фоиз ва ундан кўп бўлганда — 40 балл;
16 фоиздан 30 фоизгача бўлганда — 30 балл;
6 фоиздан 15 фоизгача бўлганда — 20 балл;
1 фоиздан 5 фоизгача бўлганда — 10 балл.
12. Масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга фойдаланувчилардан келиб тушган шикоятлар сонини ҳисоблашда ҳисобот даврида масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизматлари юзасидан келиб тушган шикоятлар инобатга олинади.
Бунда, ваколатли органга келиб тушган ва ўз тасдиғини топгани шикоятлар ҳисобланади.
13. Масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати бўйича келиб тушган шикоятларнинг сони ушбу масъул ходим томонидан ҳисобот даврида кўрсатилган жами давлат хизматлари сонига нисбатан фоизда ҳисобланади ва унинг умумий балли йиғиндисидан қуйидаги мезонлар асосида тегишли баллар айириб ташланади:
20 фоиздан юқори бўлса — 30 балл;
11 фоиздан 20 фоизгача бўлса — 20 балл;
6 фоиздан 10 фоизгача — 10 балл;
1 фоиздан 5 фоизгача — 5 балл.
14. Масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга киритилган тақдимнома ҳамда масъул ходимга нисбатан қўлланилган маъмурий жавобгарлик сонини ҳисоблашда ҳисобот даврида масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати бўйича киритилган тақдимнома ва (ёки) масъул ходимга нисбатан қўлланилган маъмурий жавобгарлик чораси инобатга олинади.
Бунда, масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга киритилган тақдимноманинг фақат ўз тасдиғини топгани ҳисобланади.
15. Масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга киритилган тақдимнома ва (ёки) масъул ходимга нисбатан қўлланилган маъмурий жавобгарлик чорасининг сони ушбу масъул ходим томонидан ҳисобот даврида кўрсатилган жами давлат хизматлари сонига нисбатан фоизда ҳисобланади ва унинг умумий балли йиғиндисидан қуйидаги мезонлар асосида тегишли баллар айириб ташланади:
2 та ва ундан ортиқ маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлса — 30 балл;
1 та маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган бўлса — 20 балл;
2 та ва ундан ортиқ тақдимнома киритилган бўлса — 10 балл;
1 та тақдимнома киритилган бўлса — 5 балл.
3-боб. Масъул ходим томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида унинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашни ташкил этиш
16. Масъул ходим томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида унинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш (бундан буён матнда баҳолаш деб юритилади) ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан 3 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия томонидан амалга оширилади.
17. Комиссия таркиби ваколатли орган раҳбари ва давлат хизматлари кўрсатиш билан шуғулланмайдиган масъул ходимлар орасидан шакллантирилади.
18. Ваколатли орган раҳбари комиссия раиси ҳисобланади.
Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатиш билан шуғулланмайдиган ходимлари орасидан комиссия котиби тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
20. Комиссия раиси комиссия ишини ўз вақтида, тўғри ва ҳаққоний ташкил қилиш учун масъул ҳисобланади.
21. Баҳолаш ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга оширилиши лозим.
22. Комиссия котиби ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар масъул ходимнинг давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ҳисоблашнинг асосий кўрсаткичлари бўйича ваколатли органдаги масъул ходимлардан тегишли маълумотларни олади, шунингдек уларнинг тўлиқлигини ҳамда ундаги маълумотлар тўғри кўрсатилганлигини ўрганади.
23. Комиссия котиби масъул ходим томонидан берилган маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки ундаги маълумотлар тўғри кўрсатилмаганлигини аниқлаган ҳолларда тегишли масъул ходимдан камчиликларни 1 кун муддатда бартараф этишни талаб қилади.
24. Комиссия котиби тақдим этилган маълумотлар асосида комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиши учун ҳар бир масъул ходим бўйича алоҳида комиссиянинг барча аъзолари сонига мутаносиб равишда қисқача маълумотнома тайёрлайди.
25. Комиссия раиси масъул ходимлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида уларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мақсадида комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтадиган кун ва вақтни белгилайди.
26. Комиссия котиби комиссия йиғилиши ўтказиладиган кундан камида 2 кун олдин комиссиянинг барча аъзоларини комиссия йиғилиши ўтказиладиган кун ва вақт ҳақида хабардор қилиши шарт.
4-боб. Масъул ходим томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида унинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш
27. Махсус комиссия йиғилишида комиссия раиси, котиби ва унинг аъзоларидан бошқа шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.
28. Комиссия котиби йиғилишда кўриб чиқиш учун кун тартибига қўйилган масъул ходимларнинг маълумотлари асосида тайёрланган қисқача маълумотномани комиссиянинг барча аъзоларига бир нусхадан тарқатади ҳамда ҳар бир масъул ходим бўйича маълумотларни комиссия аъзоларига алоҳида ўқиб эшиттиради.
29. Комиссия масъул ходим бўйича тақдим этилган маълумотларни ўрганган ҳолда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида қарор қабул қилади.
30. Комиссияси қарори комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
31. Масъул ходим томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида унинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳар бир кўрсаткич юзасидан масъул ходимнинг умумий тўплаган баллари бўйича қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
86 баллдан 100 баллгача бўлганда — аъло;
71 баллдан 85 баллгача бўлганда — яхши;
56 баллдан 70 баллгача бўлганда — қониқарли;
55 ва ундан кам балл бўлганда — қониқарсиз.
32. Комиссия йиғилиши баённома билан расмийлаштирилади. Бунда комиссия мажлиси баённомасини расмийлаштириш комиссия котиби томонидан амалга оширилади.
33. Комиссия йиғилиши баённомаси шу вақтнинг ўзида комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади.
34. Комиссия котиби комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома билан барча масъул ходимларни шу куннинг ўзида таништириши шарт.
5-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзархив» агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Фанлар академияси, АТ «Халқ банки» билан келишилган.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. КУЧКАРОВ
2020 йил 15 май
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2020 йил 18 май
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2020 йил 18 май
Қишлоқ хўжалиги вазири Ж. ХОДЖАЕВ
2020 йил 19 май
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
2020 йил 19 май
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
2020 йил 19 май
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
2020 йил 20 май
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2020 йил 20 май
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2020 йил 20 май
Маданият вазири О. НАЗАРБЕКОВ
2020 йил 20 май
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
2020 йил 21 май
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2020 йил 21 май
Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
2020 йил 22 май
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
2020 йил 23 май
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. УМУРЗАКОВ
2020 йил 23 май
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М. САЛИЕВ
2020 йил 23 май
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д. НАБИЕВ
2020 йил 25 май
Қурилиш вазири Б. ЗАКИРОВ
2020 йил 25 май
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. САДИКОВ
2020 йил 26 май
Транспорт вазири Э. ГАНИЕВ
2020 йил 27 май
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
2020 йил 28 май
Миллий гвардия қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
2020 йил 29 май
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. БЕГАЛОВ
2020 йил 29 май
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
2020 йил 30 май
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
2020 йил 30 май
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Ш. АБДУРАЗАКОВ
2020 йил 1 июнь
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б. ИСЛАМОВ
2020 йил 1 июнь
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУЛЛАЕВ
2020 йил 1 июнь
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
2020 йил 2 июнь
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н. БАКИРОВ
2020 йил 2 июнь
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б. ГУЛЯМОВ
2020 йил 2 июнь
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. НОРҚОБИЛОВ
2020 йил 3 июнь
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Д. ЛИ
2020 йил 3 июнь
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б. Д. САИДЖАНОВ
2020 йил 4 июнь
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги директори Д. САТТАРОВ
2020 йил 4 июнь
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А. НАЗИРОВ
2020 йил 5 июнь
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С. БЕКЕНОВ
2020 йил 5 июнь
«Ўзархив» агентлиги директори У. ЮСУПОВ
2020 йил 5 июнь
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. ШАРИПОВ
2020 йил 6 июнь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М. КАРИМОВ
2020 йил 6 июнь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
2020 йил 6 июнь
Энергетика вазири А. СУЛТОНОВ
2020 йил 8 июнь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи И. ЭРГАШЕВ
2020 йил 8 июнь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А. ВАҲОБОВ
2020 йил 8 июнь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
2020 йил 9 июнь
Фанлар академияси президенти Б. ЮЛДАШЕВ
2020 йил 9 июнь
АТ «Халқ банки» бошқарув раиси Ф. САЛАМОВ
2020 йил 9 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/3241/0750-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)