Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2453-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/3-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3411, 11.01.2023 й.) асосан 2023 йил 14 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 16 мартдаги 6/2-сон қарори (рўйхат рақами 2453, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 29 апрель, 17-сон, 230-модда) билан тасдиқланган Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 16 май,
11/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 16 майдаги 11/8-сон қарорига
ИЛОВАМарказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган микрокредит ташкилотларида ички аудит хизматини ташкил этишга қўйиладиган талабларни ҳамда унинг фаолиятини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди.».
2. 20-банднинг бешинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 21-банднинг «г» кичик бандида:
биринчи хатбошидаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «бошқа мажбурий тўловларни» деган сўзлар «йиғимларни» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/2453-1/0732-сон)