Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА СТАТИСТИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ («ЎЗИСТИҚБОЛСТАТ» ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ) ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 майдаги 253-сонли «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 6 августдаги Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг Раиси вазифаси Бош вазир ўринбосари зиммасига юклатилсин.
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларининг чегаравий сони тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш фонди билан 260 нафардан (хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) иборат қилиб белгилансин.
Давлат қўмитасига Раиснинг 7 нафар ўринбосарига, шу жумладан, икки нафар биринчи ўринбосарига ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 11 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.
Хизмат мақоми, моддий-маиший таъминоти, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосарлари вазирларга, Раис ўринбосарлари вазирнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг илмий ва ахборот билан таъминланганлигини ошириш мақсадида:
Ўзбекистоннинг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасининг Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институтини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Ўзбекистон статистика ахбороти илмий-тадқиқот институтини тугатиб, Иқтисодиёт ва статистика илмий-тадқиқот институти;
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг Бош ҳисоблаш маркази ҳамда Ўзбекистоннинг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институтининг ҳисоблаш маркази негизида Бош ҳисоблаш маркази;
Ҳисобга олиш ва статистика соҳаси раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш Республика тармоқлараро институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўқув-методика маркази негизида Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
энг муҳим халқ хўжалиги муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш, таҳлилий материалларни, республикани истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш параметрлари прогнозларини ишлаб чиқишга илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, шунингдек алоҳида олимлар ва йирик мутахассисларни жалб этиш;
берилган ваколатлар доирасида меъёрий ва методик ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
республика иқтисодий идоралари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар ва ташкилотларнинг статистика ахборотини тўплаш ва қайта ишлашнинг методик бирлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
республика ҳудудида бўлган барча юридик шахслардан, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролардан давлат ҳисоботини ҳамда барча ҳисобга олиш-статистика ишлари бўйича зарур маълумотлар ва материалларни белгиланган ҳажмларда ва муддатларда текин олиш ҳуқуқи берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси истиқболни белгилаш ва статистика қўмитаси 20 кун муддат ичида:
истиқболни белгилаш ва статистика ҳудудий бошқармаси тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқсин;
Давлат қўмитасининг янги функциялари ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда унинг тўғрисидаги низом лойиҳасини, шунингдек давлат статистика ҳисоботи беришнинг белгиланган тартибини бузганлик ва унинг нотўғрилиги учун раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Иқтисодиёт ва статистика илмий-тадқиқот институти ҳамда ўзига қарашли бошқа ташкилотлар тўғрисидаги Низомни, уларнинг ходимлари сони ва тузилмасини тасдиқласин.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига «Иқтисод ва ҳисобот» («Экономика и статистика») ойлик журналини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқи берилган.
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Раисига:
Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистоннинг истиқболини белгилаш ва статистика қўмитаси ходимлари учун улар «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасида ишлаган даврда уларга белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинсин.
8. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчасидаги 45-уйга; Иқтисодиёт ва статистика илмий-тадқиқот институти ҳамда Бош ҳисоблаш маркази Тошкент шаҳар, Буюк ипак йўли кўчасидаги 63-уйга; Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази, «Иқтисод ва ҳисобот» журнали таҳририяти Тошкент шаҳар, Буюк ипак йўли кўчасидаги 42-уйга жойлаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлар сонининг 4-иловага мувофиқ қисқартирилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин ҳамда бир ой муддат ичида республика Ҳукуматига ахборот берсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўртоқ А. М. Муталов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 7 август,
367-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 майдаги 316-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 майдаги 316-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 26 майдаги 316-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 7 августдаги 367-сон қарорига
4-ИЛОВА
1992 йил 7 августдаги 367-сон қарорига
4-ИЛОВА
Истиқболни белгилаш ва статистика ҳудудий идоралари ходимларининг
СОНИ
СОНИ
I. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри
1. Ҳудудлар — тоифадан ташқари: 75 нафар
Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри
2. I тоифа вилоятлар: 60—70 нафар
Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари
3. II тоифа ҳудудлар: 50—60 нафар
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Навоий, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари
4. III тоифа вилоятлар: 40—50 нафар
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Юқорида қайд қилинган ҳудудий идоралар бўйича ходимларнинг умумий чегаравий сони — 890 нафар
II. Республика шаҳарлари ва ноҳиялари
Иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлимларининг ходимлари сони:
шаҳарларда — вилоятлар марказларида — 8 — 10 нафар
шаҳарларда, шаҳар ноҳияларида — 4 — 6 нафар
қишлоқ ноҳияларида — 6 нафар
шаҳар ва ноҳия бўлимлари бўйича ходимларнинг умумий чегаравий сони —1801 нафар
Кейинги таҳрирга қаранг.