Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТОВАР ИМПОРТ ҚИЛИШНИ ОҚИЛОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ватанимиз маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш, импортни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш ва импорт қилувчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996 йил 1 ноябрдан бошлаб бож пошлиналари ставкалари 1-иловага мувофиқ жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, 1996 йил 1 ноябрдан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган барча импорт контрактлари Ташқи алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси 1996 йил 1 ноябрдан кейин тузилган контрактлар бўйича импорт товарларни Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудудига контрактлар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белгилар мавжуд бўлган тақдирдагина ўтказсин.
3. Импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига импорт контрактларини ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказиш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари мулкий жавобгарлик қаратилиши мумкин бўлган ўз маблағлари манбалари мавжудлиги билан тасдиқланадиган суммага импорт контрактлари тузиш ҳуқуқига эгадирлар. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат буюртмалари доирасида тузиладиган импорт контрактлари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сонли қарорга мувофиқ ўз кучини йўқотган)
7. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорининг 2-бандидаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорига 1-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини ёки резидентларга хизматлар кўрсатилишини назарда тутувчи барча битишувларга татбиқ этилади».
Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорининг 2-иловасига ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тузатишлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 1 октябрь,
342-сон
Импорт бож пошлиналари
ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
| Товар гуруҳи рақами |
Товарнинг қисқача номи |
Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди | Пошлина ставкалари (контракт қийматига нисбатан фоизларда) |
| | Товарлар импорт қилиш (ишлар ва хизматлар)нинг барча турларига, қуйидагилардан ташқари: | | |
| 06 | Гулдасталар ясаш ёки безаш мақсадлари учун яроқли бўлган янги узилган, қуритилган, бўялган, оқартирилган, шимдирилган ёки бошқача усуллар билан ишлов берилган терилган гуллар ва ғунчалар, шунингдек, барглар, шохлар ва ўсимликларнинг гулсиз ва ғунчаларсиз бошқа бўлаклари | 0603-0604 | 30 |
| 07 | Янги ва совитилган томатлар | 070200 | 30 |
| | Бошпиёз | 070310000 |
20 |
| | Саримсоқ | 070320000 |
20 |
| | бодринг | 0707 | 30 |
| | Қисқа муддатли сақлаш учун консерваланган сабзавотлар ва қуритилган сабзавотлар | 0711—0712 |
|
| 08 | Ейиладиган мевалар ва ёнғоқлар; цитрус ва полиз экинлари пусти ва пўчоқлари | 0802 11, 0806,0807, 0814 00 000 |
5 |
| 09 | Соф сиғими 3 килограммдан ошмайдиган бевосита идишлардаги (ферментланмаган) кўк чой | 0902 10 000 |
10 |
| | Соф сиғими 3 килограммдан ошмайдиган бевосита идишлардаги ферментланган қора чой | 090230000 |
|
| 17 | Сақич | 170410 |
30 |
| 20 | Сабзавот, мева, ёнғоқ ёки ўсимликларнинг бошқа бўлакларини қайта ишлаш маҳсулотлари: | ||
| | Бодринглар ва майда бодринглар (корнишонлар) | 2001 10 000 |
30 |
| | Бошпиёз | 2001 20 000 |
30 |
| Сирка ёки сирка кислотаси қўшмай тайёрланган ёки конверсаланган томатлар | 2002 | 30 | |
| | Бошқа сабзавот ва ёнғоқлар | 2004—2008 |
30 |
| | Мева шарбатлари | 200950—200990 | 30 |
| Мева шарбатлари (цитрус ва бошқалар) | 200911—200940 | 20 | |
| 21 | Бошқа ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари: | ||
| Кетчуп ва бошқа томат соуслари | 210320000 | 30 | |
| 22 | Минерал сувлар | 2202 | 30 |
| 23 | Ит ва мушуклар учун чакана савдо мақсадида қадоқланган озуқалар | 230910 | 30 |
| 24 | Сигаралар (жумладан, учи қирқилган сигаралар), сигариллалар (ингичка сигаралар) ва тамаки ёки унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигаретлар | 2402 |
30 |
| 25 | Ош тузи | 250100910 |
10 |
| 27 | Дизель ёнилғиси | 271000590 |
30 |
| 33 | Атторлик моллари | 3303—3307 | 20 |
| 34 | Автокосметика | 340530 340540 340590 |
30 |
| 37 | Фото ва кинотоварлар | 3705 | 10 |
| 39 | Кийим-бошларни безаш учун буюмлар ва уларнинг пластмассадан тайёрланган аксесуарлари | 392620 | 30 |
| 46 | Тўқиш учун похол, альфа ва бошқа материаллардан тайёрланган буюмлар | 46 |
20 |
| 49 | Реклама материаллари, товар каталоглари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар | 491110000 |
20 |
| 52 | Калава ип ва ип газлама | 52 |
30 |
| 53 | Бошқа ўсимлик тўқима толалари | 53 | 10 |
|
54 |
Синтетик иплардан газлама | 5407—5408 |
30 |
| 56 | Момиқ, намат ва нотўқима материаллар | 56 |
5 |
| 57 | Гиламлар ва ерга тўшаладиган бошқа тўқма буюмлар | 5701—5705 | 40 |
| 59 | Линолеум | 5904 |
10 |
| 60 | Машинада ва қўлда тўқилган трикотаж полотнолар | 60 |
10 |
| 61 | Трикотаж кийим-бошлар (болалар кийим-бошларидан бошқа) ва уларга тегишли нарсалар* | 6101—6110, 6112—6114, 6116, 6117 | 10 |
| 62 | Тўқима кийим-бошлар (болалар кийим-бошларидан бошқа) ва уларга тегишли нарсалар | 61 | 10 |
| 63 | Бошқа тайёр тўқима буюмлар Сочиқ-дастурхон, пардоз-андоз, ошхона сочиқлари Илгари истеъмолда бўлган кийим-бошлар ва илгари истеъмолда бўлган бошқа буюмлар* |
630240—630299000 6309 |
20 30 |
| 65 | Бош кийимлар | 6501, 6502, 6503, 6504, 6505, 6506, |
10 |
| 66 | Соябонлар, ҳассалар | 6601, 6602 |
10 |
| 67 | Сунъий гуллар, барглар, мевалар ва уларнинг бўлаклари; улардан тайёрланган буюмлар | 6702 |
30 |
| 68 | Тош, гипс, цемент, асбест, слюда ва шуларга ўхшаш материаллардан тайёрланган буюмлар | 68 |
30 |
| 70 | Шиша ва ундан тайёрланган буюмлар: Бутил, бутилкалар, шиша банкалар ва бошқа шиша идишлар (бўш) |
7010 |
20 |
| | Биллур идишлар | 7013321 | 30 |
| 71 | Табиий ёки ишлов берилган марварид, қимматбаҳо ва арзонбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо металлар билан қопланган металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, бижутерия; тангалар: | ||
| | Қимматбаҳо металлар, марваридлар, тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари | 7113, 7114, 7116 | 30 |
| | Қимматбаҳо металлар билан қопланган арзонбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик буюмлари | 711320000 711420000 | 30 |
| | Бижутерия | 7117 | 30 |
| 74 | Мис ва ундан тайёрланган буюмлар | 74 | 5 |
| 75 | Никель ва ундан тайёрланган буюмлар | 75 | 5 |
| 76 | Алюминдан тайёрланган буюмлар | 7604—7616 | 5 |
| 78 | Қўрғошин ва ундан тайёрланган буюмлар | 78 | 5 |
| 79 | Рух ва ундан тайёрланган буюмлар | 79 | 5 |
| 81 | Бошқа арзонбаҳо металлар | 8101, 8102, 8110 00, 8113,00 | 5 |
| 82 | Арзонбаҳо металлардан тайёрланган асбоблар, пичоқ буюмлари, қошиқлар вилкалар | 8201,8202, 8203 | 5 |
| 83 | Бошқа жойларда номма-ном келтирилган арзонбаҳо металлардан тайёрланган бошқа буюмлар | 8301, 8302 8306, 8310 00 000 | 5 |
| 85 | Телефон аппаратлари ва факсимиле алоқа воситалари (шу жумладан, термоқоғоз) | 851710, 851781900 | 20 |
| Товушни кучайтириш учун электр қурилмалар | 8518 | 30 | |
| | Электропроигриватель қурилмалари | 8519 | 30 |
| Магнитофонлар (овоз ёзиш аппаратураси) | 8520 | 30 | |
| Видеоёзув ва қайта ишлаш аппаратураси | 8521 | 30 | |
| | Радиопрёмник аппаратураси | 8527 |
30 |
| Телевизион прёмниклар | 8528 | 30 | |
| 87 | Ерда юрадиган транспорт воситалари, ҳаракатдаги темир йўл транспорти ва трамвайлардан ташқари; уларнинг қисмлари ва ускуналари: | ||
| | Ғилдиракли тракторлар, бошқалар | 870120100, 870190210—870190350 |
5 |
| Камида 10 кишини ташишга мўлжалланган автомобиллар | 8702 | 10 | |
| 88 | Учувчи аппаратлар, уларнинг қисмлари: | | |
| | фуқаро самолётлари (фақат транспортлари) | 880240100лардан | 10 |
| 90 | Бир фазали ўзгарувчан ток учун электр счётчиклари | 902830110 | 10 |
| 91 | Соатлар ва уларнинг қисмлари | 91 | 10 |
| 92 | Мусиқа асбоблари; уларнинг қисмлари ва уларга тегишли нарсалар | 92 | 10 |
| 94 | Мебель | 940130—940180000 | 20 |
| | Ёритиш жиҳозлари (қандиллар) | 940510 | 20 |
| 95 | Кўнгил очадиган ўйинлар учун буюмлар | 9504 | 30 |
| 96 | Термослар | 961700 | 30 |
| | Ҳар хил тайёр буюмлар | 9601—9603, 9606, 9618 | 20 |
| 97 | Санъат асарлари, коллекцияланадиган буюмлар ва антиквариат | 97 | 30 |
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги 438-сонли қарори таҳририда)
ЭСЛАТМА:
* Европа Кенгаши мамлакатлари билан тузилган Тўқимачилик ва кийим-бошлар билан савдо қилиш тўғрисидаги битимга мувофиқ, кўрсатиб ўтилган позицияларга нисбатан, Битимда қайд қилинган бож пошлиналари ставкалари амал қилади.
Янги енгил автомобиллар учун импорт бож пошлиналари ставкалари — Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 3 сентябрдаги 304-сон қарорига 4-иловага мувофиқ.
Илгари истеъмолда бўлган автомобиллар учун импорт бож пошлиналари ставкалари — Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарорига 2-иловага мувофиқ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш
ТАРТИБИ
Мазкур Тартиб республиканинг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган импорт операциялари бўйича контрактлар, шартномалар (кейинги ўринларда контрактлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш механизмини белгилайди.
Контрактларни рўйхатга олишдан асосий мақсад импорт операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъмолчини сифатсиз товарлар етказиб берилишидан ва ишлаб чиқарувчини демпинг нархлар бўйича товар етказиб беришдан ҳимоя қилиш, импорт квоталаридан фойдаланишни назорат қилиш механизмини яратиш, хорижий валютадаги операцияларни тартибга солиш ҳамда хорижий валютадаги маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш устидан таъсирчан назорат ўрнатишдир.
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Вазирлар Маҳкамасининг бевосита тасарруфида бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган контрактлар рўйхатдан ўтказилади. Хўжалик юритувчи бошқа субъектлар контрактларни Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг минтақавий бошқармаларида рўйхатдан ўтказадилар.
I. Контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ёки унинг минтақавий бошқармаларига тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади:
ариза;
контрактнинг асл нусхаси ва унинг 1 нусхаси;
жўнатишга тайёрланган товарнинг келиб чиқиши сертификати ёки товарнинг келиб чиқиши тўғрисида кафолат хати, мувофиқлик сертификати;
ваколатли банкнинг импорт қилувчининг тўлов қобилияти тўғрисидаги маълумотномаси;
ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси гувоҳномаси;
импорт қилувчи Уставининг нусхаси (ҳар йили бир марта тақдим этилади);
рақобат варақаси.
II. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишда асосий шартлар ҳисобланади:
контрактнинг халқаро савдо ҳуқуқининг умумий равишда қабул қилинган меъёрларига мувофиқлиги;
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва норматив ҳужжатларига мувофиқлиги;
контрактнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар олдида қабул қилинган мажбуриятларга мувофиқлиги;
контрактда кўрсатилган нархларнинг ўртача жаҳон ҳамда консалтинг фирмалари ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази хулосалари асосида вужудга келган бозор конъюнктурасига мувофиқлиги;
махсус товарлар, технологик асбоб-ускуналар, технология (ноу-хаулар, уларга патент ва лицензиялар импорт қилинган ҳолларда ваколатли вазирликлар ва идоралар хулосаларининг мавжудлиги.
III. Контрактга қўйиладиган асосий талаблар
Намунавий контрактда қуйидаги асосий бўлимлар бўлиши лозим:
1. Контрактнинг кириш қисми ёки контракт матнидан олдин келувчи ҳамда контракт рақами, контракт тузилган жойи ва вақти, битишувни амалга оширувчи томонларнинг аталишини ўз ичига олган преамбуласи.
2. Контрактнинг товар номи, унинг тавсифи ва сони ҳамда сифати бўйича ассортименти кўрсатиладиган предмети.
3. Товарнинг миқдори, миқдорни белгилаш тартиби, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов ва оғирлик тизимларига мувофиқ ўлчов бирликларида белгиланади.
4. Товарнинг сифат жиҳатидан тавсифи товарнинг ундан муайян мақсадда фойдаланиш учун яроқлилигини акс эттирувчи хусусиятлари йиғиндисини белгилайди.
5. Етказиб беришнинг базис шартлари сотувчи ва харидорнинг товарни етказишга оид (транспорт харажатлари, суғурта) мажбуриятларини ва товарнинг бехос нобуд бўлиши ёки зарарланиши таваккалчилигини сотувчидан харидорга (ИНКОТЕРМС халқаро қоидалари бўйича) ўтказиш вақтини белгилайди.
6. Контрактга олдиндан розилик билдириш. Контрактнинг ҳар бир саҳифасига, шунингдек ҳар бир тузатишга томонлар олдиндан розилик билдиришлари лозим.
7. Контрактнинг эркин муомаладаги валютада кўрсатиладиган умумий суммаси.
8. Нарх. Контрактда товар нархини белгилашда ўлчов бирлиги, нарх базиси, нархни белгилаш усули ва нарх даражаси кўрсатилади.
9. Тўловлар. Контрактда тўлов шартларини белгилашда тўлов валютаси, тўлов муддати, тўлов шакли белгиланади.
10. Ўраш-жойлаш. Товар хусусиятига кўра товарни ўраш-жойлаш зарур бўлган ҳолларда контрактга ўраш-жойлашнинг тури ва хусусияти, унинг сифати ўлчамлари, тўлов усули, шунингдек ўраб-жойланган ҳар бир ўринни маркалашга оид кўрсатмаларни ўз ичига олган шартлар киритилади.
11. Жўнатиш тартиби. «Сотувчига товарнинг жўнатишга тайёрлиги ва жўнатишнинг амалга оширилганлиги тўғрисида харидорни хабардор қилиш вазифаси юкланади, шунингдек бу вазифани бажариш тартиби белгиланади.
12. Топшириш-қабул қилиш тартиби. Товарни топшириш дейилганда товарнинг сотувчи томонидан контракт шартларига мувофиқ харидорга мулк сифатида берилганлиги тушунилади. Бунинг натижасида харидор товар устидан тўла назоратни амалга ошириш имконига эга бўлади (тасарруф этиш ҳужжатларининг топширилишига товарнинг ўзини бериш сифатида қаралади).
13. Рекламация. Етказиб берилган товар сифати ва миқдорининг контракт шартларига мувофиқ эмаслиги муносабати билан харидор томонидан сотувчига қўйиладиган эътирозлар. Томонлар контрактда рекламация тақдим этиш тартиби, рекламация билдирилиши мумкин бўлган муддат, рекламация билдирилганлиги муносабати билан томонларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари, рекламацияларни ҳал этиш усулларини белгилаб қўядилар.
14. Кафолатлар. Машина ва асбоб-ускуналар, шунингдек сертификатланадиган бошқа товарларга контрактда сотувчи муайян кафолат муддати мобайнида товарнинг сифати учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Бу ҳолда сотувчи томонидан бериладиган кафолат миқдори, товар хавфсизлигига мувофиқлик сертификати, кафолат муддати, товарнинг нуқсонлилиги ёки унинг контрактга мувофиқ эмаслиги аниқланганда сотувчининг мажбуриятлари белгилаб қўйилади.
15. Шартнома бажарилишини таъминловчи шарт-шароитлар, шартномадаги шартларни бир-бирига нисбатан ўз мажбуриятларини бажармаган томон тўлайдиган пенялар, боқимандалар, жарималар кўринишидаги турли хил санкциялар белгилашни ўз ичига олувчи жарима санкциялари.
16. Енгиб бўлмайдиган кучларнинг таъсири тўғрисида қўшимча тушунтириш (форс-мажор). Харид қилиш-сотиш контрактлари контракт тузилганидан сўнг контрактни бажаришга тўсқинлик қилувчи томонларга боғлиқ бўлмаган вазиятлар юзага келган ҳолларда контракт бўйича мажбуриятларни бажариш муддатини кечиктиришга рухсат этиладиган ёки томонларни контракт бўйича мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажаришдан умуман озод этадиган шартларни ўз ичига олади.
17. Ҳакамлик. Томонлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ва икки томонлама асосда ҳал этиш мумкин бўлмаган баҳсларни ҳал этиш тартиби белгиланади. Бунда ушбу контракт бўйича баҳсларни кўриб чиқиш жойи ҳамда кўриб чиқувчи орган аниқлаштирилади.
18. Контрактнинг амалга кириши. Контракт Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ва ваколатли банкларда рўйхатдан ўтказилганидан кейин амалга киради.
IV. Рўйхатга олиш муддатлари ва шакли
Контрактлар улар имзолангандан сўнг беш иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ёки унинг минтақавий бошқармаларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилиши лозим.
Контракт Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ёки унинг минтақавий бошқармасига мурожаат қилувчидан ҳужжатлар келиб тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказилади.
Ижобий қарор қабул қилинганда контракт белгиланган шаклдаги дафтарда рўйхатдан ўтказилади. Контракт асл нусхасининг ҳар бир саҳифасига у Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ёки унинг минтақавий бошқармаларида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи бошқарма бошлиғи имзоси билан штамп қўйилади ҳамда мурожаат этувчига қайтарилади,
V. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
тақдим этилган контрактларнинг халқаро cавдо ҳуқуқининг умумий қабул қилинган меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига номувофиқлиги;
контрактни имзолаш пайтида жаҳон бозорида шаклланган нархлар даражасига нисбатан контракт нархларининг ошириб юборилиши. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, консалтинг фирмалари ҳамда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази хорижий шерикни танлашда ёрдам кўрсатадилар;
контракт суммасининг мулкий жавобгарлик қаратилиши мумкин бўлган ўз маблағлари миқдоридан ошиб кетиши;
импорт қилувчининг тўлов муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзи ва бюджетга тўлов бўйича қарзи мавжудлиги;
давлат хўжалик юритувчи субъектлари томонидан маънавий ва жисмоний эскирган, иқтисодий самарасиз асбоб-ускуналар ва технологиялар харид қилиниши (ФТДҚ, «Ўздавстандарт» маркази, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси хулосаларига асосан);
экологик жиҳатдан зарарли технологиялар (патентлар, лицензиялар, ноу-хау), асбоб-ускуналар ва бошқа товарлар импорт қилиниши (Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздавстандарт» маркази хулосаларига асосан);
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори-дармонлар экспорти ва импорти юзасидан ҳамда «Ўзфармсаноат» концернининг дори-дармонлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган доривор ўсимлик хом ашёси ва биологик келиб чиққан хом ашё импорти юзасидан салбий хулосаси;
валюта ресурсларининг, конвертациялашга патентнинг мавжуд эмаслиги;
товарларнинг келиб чиқиши ҳамда сифат бўйича мувофиқлик сертификатларининг мавжуд эмаслиги.
Рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши лозим ва мурожаат этувчига ёзма шаклда жўнатилади.
Рўйхатдан ўтказишнинг асоссиз рад этилиши юзасидан шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
VI. Якуний қоидалар
Импорт қилувчилар мурожаатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати топшириқларига асосан зарур ҳолларда ташқи савдо операцияларини амалга оширишда энг қулай шароитлар яратиш, товарлар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқувчи Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларининг етарли даражада ваколатлилиги ва нуфузини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек ҳукуматлараро шартномалар ва битимлар доирасида амалга ошириладиган етказиб беришлари юзасидан тузилиши мўлжалланаётган контрактлар лойиҳаларининг, кейинчалик уларни мурожаат қилинганда рўйхатдан ўтказиш шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва унинг минтақавий бошқармалари томонидан дастлабки экспертизаси ўтказилиши мумкин.