Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ОФИЦЕРЛАР ТАРКИБИДАГИ ШАХСЛАРИГА, МУДДАТДАН ТАШҚАРИ ХИЗМАТДАГИ ПРАПОРШИКЛАРГА, МИЧМАНЛАР ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙ БИНОЛАРИ БЕРИШ ТЎFРИСИДА
Миллий хавфсизлик хизмати органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояланганлигини яхшилаш ва уй-жой майдонларини тақсимлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органларининг офицерлар таркибидаги шахсларига, муддатдан ташқари хизматдаги прапоршикларга, мичманлар ва ҳарбий хизматчиларга уларнинг эгаллаб келган уй-жой майдонлари хизмат жойини ўзгартирганларида банд қилиб қўйилади, янги хизмат жойида хизмат уй-жой бинолари берилади.
2. Миллий хавфсизлик хизматига, унинг жойлардаги органларига ва ҳарбий қисмларига уларнинг ходимлари бўшатган уй-жой майдонини, уй-жой фондининг идоравий мансублигидан қатъи назар, эгаллаш ҳуқуқи берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 6 август,
365-сон