Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотлари уставларини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 майдаги 277-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг устави 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалигининг устави 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Хўжалик ҳисобидаги ошхонасининг устави 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Босмахонасининг устави 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг устави 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи икки ҳафта муддатда Бошқарма бошлиғи, Бошқарма бўлимлари мудирлари, бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқлаш учун киритсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг бўлинмалари уставларини тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 21 апрелдаги 228-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 29 мартдаги 260-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг бошлиғи Ё.Ж. Максудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 4 июнь,
352-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 352-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси тўғрисида
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси аппарати) функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
3. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Бошқарма Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.
4. Бошқарма ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тегишли бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Бошқарма таркибига қуйидаги идоравий мансуб ташкилотлар (кейинги ўринларда — идоравий мансуб ташкилотлар) киради:
«Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси» давлат муассасаси;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автохўжалиги» давлат муассасаси;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хўжалик ҳисобидаги ошхонаси» давлат унитар корхонаси;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси босмахонаси» давлат унитар корхонаси;
««Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи» давлат муассасаси.
2-боб. Бошқарманинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва аппаратининг фаолиятини моддий-техник, транспорт, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси, унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва тадбирларни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан ўтказиладиган йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни моддий-техник, молиявий жиҳатдан ва бошқача тарзда таъминлаш;
Ҳукумат уйининг бинолари, объектлари, хоналари ва асбоб-ускуналарига фойдаланиш-техник жиҳатдан хизмат кўрсатишни ташкил этиш, уларни зарур ҳолатда сақлаш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун пул маблағларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш;
Ҳукумат уйи ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бинолари ҳамда бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва унинг аппарати, идоравий мансуб ташкилотлар, шунингдек, давлат органлари раҳбариятига транспорт хизмати кўрсатиш;
тегишли бинолар ва объектларда белгиланган режим ҳамда хавфсизлик талабларига идоравий мансуб ташкилотлар риоя этишини ташкил этиш;
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида бухгалтерия ва статистика ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш, ҳисоботларни тузиш, молиявий-иқтисодий фаолиятни, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларда назорат-тафтиш фаолиятини амалга ошириш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини моддий ва ижтимоий таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмаларига Ҳукуматнинг ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ташкил этишга кўмаклашиш.
7. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари бўйича:
Ҳукумат уйи биносидан фойдаланилишини, унинг сақланишини ва унга техник хизмат кўрсатилишини, муҳандислик тизимлари, коммуникациялар ва ускуналарнинг белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлайди;
Хукумат уйи биносини мебель, инвентарь ва ички кўриниш жиҳозлари билан таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ҳамда ходимларини зарур компьютер ва бошқа техника, алоқа воситалари, сарфлаш материаллари, идора анжомлари, босма маҳсулотлар ва бошқа буюмлар билан таъминлайди;
йиғилишлар, шу жумладан, селектор ва видеоконференцалоқа режимида йиғилишлар ўтказилганда мажлислар залларини техник жиҳозлашни ташкил этади;
идоравий мансуб ташкилотлар биноларини ва объектларини, жумладан, видеокузатув тизими ҳамда бошқа электрон-техник воситалардан фойдаланган ҳолда ёнғинга қарши муҳофаза қилиш, уларда кириш-чиқиш режими ва қўриқлашни ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари иштирокидаги протокол ва бошқа тадбирларга хизмат кўрсатишни ташкил этади, Вазирлар Маҳкамасининг совға-тақдимот фондини шакллантиради;
идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник таъминоти масалаларини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
зарур товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинишини ташкил этади;
идоравий мансуб ташкилотлар объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш режаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди, лойиҳалаштиришни ташкил этади ва таъминлайди, кўрсатиб ўтилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлайди;
идоравий мансуб ташкилотларнинг объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этади ва назорат қилинишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг эҳтиёжлари учун дастурий таъминот, шу жумладан, ахборот-ҳуқуқий тизимлар, вирусга қарши дастурлар ва бошқа дастурий комплекслар харид қилинишини таъминлайди;
муҳандислик-технологик тизимлар қўллаб-қувватланишини, серверлар ва локал-ҳисоблаш тармоқлари, телекоммуникация ва аудио-видео ускуналари ишлашини, компьютер ускунаси ва периферий қурилмалар техник жиҳатдан кузатиб борилишини, компьютер ва бошқа ташкилий техника созланиши ҳамда таъмирланишини ташкил этади, ахборот хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади;
хизмат сафарларига юбориладиган Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ходимлари учун темир йўл чипталари ва авиачипталар брон қилинишини ташкил этади;
б) транспорт хизмати кўрсатиш масалалари бўйича:
Автохўжаликнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади ва уларга риоя этилишини ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига хизмат автомобилларини бириктириш ва навбатчи автотранспорт воситалари ишини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;
транспорт хизмати кўрсатиш Автохўжаликка юкланган давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Автохўжалик транспорт воситаларининг зарур тарзда сақланишини, улардан фойдаланишни, уларнинг техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлишини назорат қилади;
Автохўжалик томонидан автотранспорт воситаларининг ҳисобга олиниши, харид қилиниши, тақсимланиши ва ҳисобдан чиқарилишини ташкил этади ҳамда назорат қилади;
транспорт хизматини кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш чораларини кўради;
в) молия-иқтисодиёт масалалари бўйича:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ҳамда амалга оширади;
идоравий мансуб ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ташкил этилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг навбатдаги йил учун харажатлар сметасини тузади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади;
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан навбатдаги йил учун тузилган харажатлар сметаси ҳисоб-китоблари тўғри амалга оширилганлигини текширади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг штатлар жадвалини тузади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига келишиш учун киритади;
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан штатлар жадваллари тўғри тузилганлигини текширади;
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва бюджет мажбуриятлари лимитларини идоравий мансуб ташкилотлар ўртасида тақсимлайди;
бюджет ҳисоботи, шунингдек, молия, солиқ ва статистика ҳисоботини тузади ва тегишли органларга белгиланган тартибда тақдим этади;
бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш юзасидан идоравий мансуб ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини молиявий назорат ва таҳлил қилади, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги ҳисобини юритади;
тегишли бирламчи ҳужжатлар асосида Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ва аппарати ходимларига иш ҳақи, рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари ва бошқа тўловлар ҳисобланиши ҳамда белгиланган муддатларда тўланишини таъминлайди;
тушадиган пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар ҳисобга олинишини назорат қилади, идоравий мансуб ташкилотларнинг чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини текширади ҳамда қабул қилади, йиғма ҳисоботлар тузади;
идоравий мансуб ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти тафтишдан ўтказилишини ташкил қилади ва ўтказади;
пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини хатловдан ўтказишнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
идоравий мансуб ташкилотларни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш бўйича йўриқнома ҳужжатлари билан таъминлайди;
г) ижтимоий-маиший таъминот масалалари бўйича:
Ҳукумат уйи биносида ва идоравий мансуб ташкилотларда умумий овқатланиш ва чакана савдони ташкил этиш хизматлари кўрсатилишини ташкил қилади, сотилаётган маҳсулотлар ва товарларнинг сифати назорат қилинишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ходимлари учун соғломлаштириш тадбирлари ва маданий тадбирлар ўтказилишини ташкил этади;
«Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳига йўлланмалар тақсимланиши ва сотилишини таъминлайди;
д) идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида идоравий мансуб ташкилотлар ишини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини моддий-техник, транспорт, молиявий ва ижтимоий-маиший жиҳатдан самарали таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, уларга бириктирилган давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;
Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига таклифлар киритади;
идоравий мансуб ташкилотларнинг бўлимлари ва бошқа таркибий бирликлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишади;
ўз ваколати доирасида давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар ва махфий тусдаги маълумотлар ҳимоя қилинишини, шунингдек, бундай маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти назорат қилиниши ва мувофиқлаштирилишини таъминлайди.
Бошқарма унга юкланган вазифаларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
3-боб. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, Бошқарма юритувига киритилган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб этиш, ушбу мақсадларда комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан Бошқарма ҳамда унга идоравий мансуб бўлган ташкилотлар фаолияти масалалари бўйича белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни қайта ташкил этиш, шунингдек, идоравий мансуб янги ташкилотларни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига таклифлар киритиш;
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) рўйхатини келишиш;
идоравий мансуб ташкилотлар объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича таклифлар киритиш, ушбу объектлар бўйича буюртмачи функцияларини бажариш;
идоравий мансуб ташкилотларга бириктирилган мулкдан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилаш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишган ҳолда, идоравий мансуб ташкилотларга нисбатан муассис функцияларини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишган ҳолда, идоравий мансуб ташкилотларнинг даромадларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан бухгалтерия операцияларини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш.
Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Бошқарма унга юкланган вазифалар ва функциялар самарали, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Бошқарманинг тузилмаси
10. Бошқарманинг тузилмасига:
моддий-техника таъминоти бўлими;
молия-иқтисодиёт бўлими киради.
Бошқарма тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Бошқарма ишига бошлиқ раҳбарлик қилади.
12. Бошқарма бошлиғи, бўлим мудирлари, бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
5-боб. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш
13. Бошқарманинг иши «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бошқарманинг иш режаси, бўлимларнинг иш режалари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Бошқарманинг иш режаси ва Бошқарма бошлиғининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Бўлимларнинг иш режалари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
14. Бошқарма бошлиғи:
бошқарма ишига бевосита раҳбарлик қилади, бўлимлар ишини ташкил этади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Бошқарма юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Бошқарма мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг тақсимланишини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритади;
мутахассислар ижро интизомининг сифатини, ички меҳнат тартиби қоидаларининг талабларига риоя этилишини, уларнинг вазифалар ва топшириқларни ишончли, ўз вақтида, сифатли ҳамда самарали бажаришини, таклифлар ва лойиҳалар тайёрлашини, тегишли масалалар юзасидан топшириқлар ҳамда қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши таъминланишини, тегишли материаллар билан ишлашда махфийлик режимини назорат қилади;
Бошқарманинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия этиладиган номзодлар, уларнинг профессионал даражаси ва ишчанлик малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритади;
бириктирилган масалалар бўйича тизимли мониторинг ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;
молиявий аҳволни таҳлил қилади, харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар ва тузатишлар киритади, харажатлар сметасини бажариш бўйича тезкор маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига келишиш учун киритади;
Бошқарма ва идоравий мансуб ташкилотлар бўйича буйруқлар чиқаради;
товар-моддий бойликларни олиш ёки бериш учун тузиладиган шартномалар Молия-иқтисодиёт бўлими томонидан кўриб чиқилиб имзолангач, уларга виза қўяди;
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларни қайта ташкил этиш, шунингдек, идоравий мансуб янги ташкилотларни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига таклифлар киритади;
идоравий мансуб ташкилотларнинг ишлаш ҳолати ва натижадорлигини мунтазам ўрганиб боради, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифлар киритади;
идоравий мансуб ташкилотлар ҳисоби ва ҳисоботлари текширилишини таъминлайди;
молия-хўжалик фаолиятининг ҳолати бўйича хулосалар тайёрланишини таъминлайди;
идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметалари ва штат жадвалларини тасдиқлайди;
ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши ҳамда амалга ошириладиган операцияларнинг қонунийлигини, маблағлар мақсадли сарфланишини назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида Бошқармага бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг баённомалари ҳамда топшириқлари бажарилишини тизимли назорат қилади;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига биноан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида шартномалар тузади ва имзолайди, белгиланган тартибда ишончномалар беради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.
15. Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилган ҳолда бўлим мудирларидан бири бажаради.
16. Бошқарманинг бўлим мудирлари, бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассислари ўз фаолиятини функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ амалга оширадилар.
17. Молия-иқтисодиёт бўлими мудири зиммасига қонун ҳужжатлари ва функционал вазифалар тақсимланишида назарда тутилган бош бухгалтер функциялари ҳам юкланади.
Молия-иқтисодиёт бўлими мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини бўлим мудирининг ўринбосари бажаради.
18. Инспектор Бошқармада иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 352-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг «Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда — Хўжалик фаолияти бошқармаси) идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади ва унга бўйсунади.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Муассис деб аталади) Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг Муассиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси Муассисга ҳисобот беради.
3. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига, Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг топшириқларига, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади.
4. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси унга оператив бошқарув учун берилган давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган давлат муассасаси шаклидаги нотижорат ташкилоти ҳисобланади, ўзига бириктирилган мол-мулкка нисбатан ўз фаолияти мақсадларига, Муассиснинг топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини қонунда белгиланган доирада амалга оширади.
5. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, ғазна ва банк ҳисобварақларига, шу жумладан, валюта ҳисобварақларига, штамплар ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бошқа реквизитларга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Oʼzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati Xoʼjalik faoliyati boshqarmasining Hukumat uyidan foydalanish boshqarmasi» Davlat muassasasi;
қисқартирилган номи — «Hukumat uyidan foydalanish boshqarmasi» DM;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное учреждение «Управление по эксплуатации Дома Правительства Управления хозяйственной деятельности аппарата Кабинета Министров»;
қисқартирилган номи — ГУ «Управление по эксплуатации Дома Правительства».
7. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан моддий ва шахсий номоддий ҳуқуқларни сотиб олиши ва уларни амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал қилишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Ҳукумат уйи, Мустақиллик майдони, 5.
2-боб. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳукумат уйи биносидан фойдаланилишини, унинг сақланишини ва унга техник жиҳатдан хизмат кўрсатилишини, мухандислик тизимлари, коммуникациялар ва ускуналар амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлаш;
Ҳукумат уйи биносини мебель, инвентарь ва ички кўриниш жиҳозлари билан таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва унинг таркибий бўлинмаларини зарур компьютер ва бошқа техника, алоқа воситалари, сарфлаш материаллари, идора анжомлари, босма маҳсулотлар ва бошқа буюмлар билан таъминлаш;
йиғилишлар ўтказилганда мажлислар залларини техник жиҳозлар, шу жумладан, селектор жиҳозлари ва видеоконференция алоқа жиҳозлари билан таъминлашни ташкил этиш;
шу жумладан, электрон-техник жиҳозлар ёрдамида ва видеокузатув тизимини қўллаб ёнғинга қарши муҳофаза, кириш-чиқиш режими, идоравий мансуб ташкилотлар биноларини ва объектларини қўриқлаш таъминланишини ташкил этиш;
кадрларни танлаш ва уларни тўғри жой-жойига қўйиш, ходимларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
10. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Ҳукумат аппарати ходимларини зарур мебель, инвентарь, ички кўриниш буюмлари ва идора анжомлари билан таъминлайди;
бинолар, асбоб-ускуналар ва Ҳукумат уйига туташ ҳудудлар зарур ҳолатда сақланишини таъминлайди;
маъмурий бинолар, иншоотлар ва хоналардаги муҳандислик тизимлари ва асбоб-ускуналар амалдаги норма ва қоидаларга мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлайди;
электр ва иссиқлик энергияси ўз вақтида етказиб берилишини таъминлайди;
сув таъминоти, оқава сувларни чиқариб ташлаш, тоза ҳаво билан таъминлаш ва шамоллатиш тизимларига техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш ишлари бажарилишини таъминлайди;
Ҳукумат уйи биносидаги барча хоналарни йиғиштириш ва тоза тутиш ишлари бажарилишини таъминлайди;
Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари томонидан марказлаштирилган қўриқлаш таъминланишига кўмаклашади;
ёнғин хавфсизлигини таъминлашга ва ёнғин хавфсизлиги учун масъул бўлган шахслар фаолияти назорат қилинишига кўмаклашади;
ёнғин сигнализация тизимига техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилишини таъминлайди;
киришни назорат қилиш ва видеокузатув тизимига техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилишини таъминлайди;
лифтларга техник хизмат кўрсатиш ва режали — олдини олувчи таъмирлаш ишлари бажарилишини таъминлайди;
музокаралар, йиғилишлар, шу жумладан, селектор ва видеоконференция алоқа ўтказилаётганда музокаралар, йиғилишлар ўтказиладиган заллар ва асбоб-ускуналарни техник жиҳатдан кузатиб боради;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилиши ташкил этади, ҳисоботлар ва балансларни тузади ва белгиланган тартибда Хўжалик фаолияти бошқармасига тақдим этади.
Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг функционал вазифаларини ишлаб чиқади ва Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғига тасдиқлаш учун киритади;
Мукаммал ва жорий таъмирлашнинг амалдаги ва йиллик режасини, шунингдек, ушбу ишларни молиявий таъминлаш режасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Хўжалик фаолияти бошқармасига тақдим этади;
Хўжалик фаолияти бошқармаси тасдиқлаган режага мувофиқ асосий фондлар жорий ва мукаммал таъмирланишини таъминлайди;
Ҳукумат уйи биносини зарур мебель, турли товарлар, ускуналар ва материаллар билан жиҳозлаш учун эҳтиёжни аниқлайди, бунинг учун зарур талабномалар тайёрлайди ҳамда уларни келишади, шунингдек, Хўжалик фаолияти бошқармасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тақдим этади;
меҳнат интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш ва фуқаро мудофаасига, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидаларига ҳамда гигиена нормативларига риоя этилишининг назоратини таъминлайди;
ишдаги камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқади, Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг мурожаатлари кўриб чиқилишини ташкил қилади;
Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилашга доир таклифлар киритади.
3-боб. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги хуқуқларга эгадир:
Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун, зарурат бўлганда, бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан ва бошқа органлардан мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи номига ташаббус кўрсатиш тартибида киритиш;
Бошқарма амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси:
Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;
моддий ва молиявий ресурслардан, асосий ва айланма воситалардан оқилона ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.
4-боб. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг мол-мулки
13. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг мол-мулки асосий ва айланма воситалардан ҳамда балансда акс эттириладиган бошқа бойликлардан иборат.
14. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
5-боб. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасига раҳбарлик қилиш
15. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
16. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси бош муҳандиси ва бош бухгалтери Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
17. Бошлиқ:
Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади, унга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
қонун ҳужжатларига, молия-штат интизомига риоя этилишини, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланишини таъминлайди;
Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органларида ва бошқа ташкилотларда вакиллик қилади;
Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида шартномалар тузади;
Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишган ҳолда ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади, уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
молиявий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни имзолайди, шартномалар тузади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
меҳнатга ҳақ тўлаш фонди самарали сарфланишини назорат қилади;
ўзига юкланган вазифалар бажарилиши, шунингдек Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасига бириктирилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
18. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини бош муҳандис ёки Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг бўлимлари раҳбарларидан бири бажаради.
6-боб. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятини тафтиш қилиш
19. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш Хўжалик фаолияти бошқармаси томонидан амалга оширилади.
7-боб. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасини қайта ташкил этиш ва тугатиш
20. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 352-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалигининг
устави
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автохўжалиги» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Автохўжалик) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда — Хўжалик фаолияти бошқармаси) идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади ва унга бўйсунади.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Муассис) Автохўжаликнинг муассиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Автохўжалик Муассисга ҳисобот беради.
3. Автохўжалик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси буйруқлари ва топшириқларига, Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг буйруқлари ва топшириқларига, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади.
4. Автохўжалик унга оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган давлат муассасаси шаклидаги нотижорат ташкилоти ҳисобланади, мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган доираларда ўз фаолияти мақсадларига, Муассиснинг топшириғига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
5. Автохўжалик юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, ғазна ва банкда ҳисобварақларига, шу жумладан, валюта ҳисобварақларига, рамзларга, штамплар ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бошқа реквизитларга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Автохўжаликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati Xo'jalik faoliyati boshqarmasining Avtoxoʼjaligi» Davlat muassasasi;
қисқартирилган номи — «O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Avtoxoʼjaligi» DM;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное учреждение «Автохозяйство Управления хозяйственной деятельности аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан»;
қисқартирилган номи — ГУ «Автохозяйство Кабинета Министров Республики Узбекистан».
7. Автохўжалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва уларни амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Автохўжалик жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ш. Рашидов шоҳ кўчаси, 11-уй.
2-боб. Автохўжаликнинг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар Автохўжаликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати, идоравий мансуб ташкилотлар, шунингдек, давлат органлари раҳбариятига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Автохўжалик транспорт воситаларининг зарур тарзда сақланишини, улардан фойдаланишни, уларнинг техник соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
Автохўжаликнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига тасдиқлаш учун тақдим этиш, шунингдек, тасдиқланган Қоидаларга риоя қилинишини таъминлаш;
меҳнат интизомига риоя қилинишини, техника хавфсизлиги бўйича қоидалар ва ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш қоидалари бажарилишини таъминлаш.
10. Автохўжалик ўзига юкланган вазифаларни баджариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Хўжалик фаолияти бошқармасига тақдим этади;
асосий ва айланма маблағлардан, шунингдек, меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона ва тежаб фойдаланилиши устидан назорат қилади ва улардан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши учун жавоб беради;
ишлаб чиқариш-фойдаланиш эҳтиёжлари учун мол-мулк, асбоб-ускуналар ва материалларнинг ҳар хил турларини сотиб олиш, шунингдек, асосий фондларни мукаммал таъмирлаш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;
назорат рақамлари, лимитларга мувофиқ ва нормативлар асосида ўз ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг режаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлаш, иш жойида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, йўналишларда транспорт интизомини мустаҳкамлаш, йўлда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш тадбирларини амалга оширади;
ходимларнинг лавозим вазифаларини тасдиқлайди, жамоа шартномалари тузилиши ва уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;
жамоани ижтимоий таъминлаш, маданий-маиший шарт-шароитлар яратиш тадбирларини амалга оширади, Автохўжалик ходимларини ижтимоий таъминлашни яхшилаш масалалари бўйича Хўжалик фаолияти бошқармасига таклифлар киритади;
транспорт воситалари техник соз, санитария жиҳатидан тоза ҳолатда, Автохўжаликнинг иморати, асбоб-ускуналари ва атроф ҳудуди зарур ҳолатда сақланишини таъминлайди;
Хўжалик фаолияти бошқармасига идоравий мансуб ташкилотларга транспорт хизмати кўрсатишга шартномалар тузади;
пулли хизматлар кўрсатади, асосий вазифалар бажарилишига зарар етказмасдан ички захиралардан фойдаланиш ҳисобига ташкилотларга транспорт хизмати кўрсатишга шартномалар тузади;
ходимларнинг меҳнатини ташкил этишни доимий равишда такомиллаштиради, юқори унумли меҳнат учун шарт-шароитлар яратади;
ходимларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлайди, ишдаги нуқсонларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;
Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғига хизмат автомобилларини бириктириш ва навбатчи автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритади;
автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда ҳисобга олиш, харид қилиш, тақсимлаш ва ҳисобдан чиқаришни таъминлайди;
маъмурий бинода, иншоотларда, хоналарда амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ муҳандислик тизимлари ва асбоб-ускуналар узлуксиз ишлашини таъминлайди;
ёнғин хавфсизлигини таъминлайди ва ёнғин хавфсизлиги учун масъул бўлган шахслар фаолиятини назорат қилади.
3-боб. Автохўжаликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. Автохўжалик юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Автохўжалик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун, зарурат бўлганда, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа органларнинг мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;
ташаббус кўрсатиш тартибида Автохўжалик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи номига таклифлар киритиш.
Автохўжалик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Автохўжалик:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар зарур тарзда самарали бажарилиши;
моддий ва молиявий ресурслардан, асосий ва айланма воситалардан оқилона ва тежаб фойдаланилиши учун жавоб беради.
4-боб. Автохўжаликнинг мол-мулки
13. Автохўжаликнинг мол-мулки мустақил балансда акс эттириладиган асосий ва айланма воситалардан, шунингдек, бошқа моддий бойликлардан иборат.
14. Автохўжалик фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
5-боб. Фаолиятни бошқариш
15. Автохўжаликка Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
16. Бош муҳандис, бош бухгалтер ва фойдаланиш бўлими бошлиғи Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Автохўжалик директорининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
17. Директор:
Автохўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, унга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
Автохўжаликнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
қонун ҳужжатларига, штат-молия ва шартнома интизомига риоя этилишини, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланишини таъминлайди;
Автохўжалик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органларида ва бошқа ташкилотларда вакиллик қилади;
Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади;
Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишган ҳолда ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади, уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва бошқа ҳужжатларни имзолайди, шартномалар тузади, ишончномалар беради;
меҳнатга ҳақ тўлаш фонди самарали сарфланишини назорат қилади;
ўзига юкланган вазифалар бажарилиши, шунингдек, Автохўжаликка бириктирилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
18. Автохўжалик директори вақтинча бўлмаган тақдирда, унинг вазифаларини бош муҳандис бажаради.
6-боб. Автохўжалик фаолиятини тафтиш қилиш
19. Автохўжаликнинг ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш Хўжалик фаолияти бошқармаси томонидан амалга оширилади.
7-боб. Автохўжаликни қайта ташкил этиш ва тугатиш
20. Автохўжалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 352-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Хўжалик ҳисобидаги ошхонасининг
устави
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хўжалик ҳисобидаги ошхонаси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Хўжалик ҳисобидаги ошхона) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда — Хўжалик фаолияти бошқармаси) идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади ва унга бўйсунади.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Муассис) Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг Муассиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик ҳисобидаги ошхона Муассисга ҳисобот беради.
3. Хўжалик ҳисобидаги ошхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси буйруқлари ва топшириқларига, Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг топшириқларига, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади.
4. Хўжалик ҳисобидаги ошхона унга оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси ҳисобланади, мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз фаолияти мақсадларига, Муассиснинг топшириғига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
5. Хўжалик ҳисобидаги ошхона юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, валюта ҳисобварақларига, рамзларга, штамплар ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бошқа реквизитларга эга бўлади.
6. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati Xoʻjalik faoliyati boshqarmasining Xoʼjalik hisobidagi oshxonasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining oshxonasi» DUK.
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Хозрасчетная столовая Управления хозяйственной деятельности аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан»;
қисқартирилган номи — ГУП «Хозрасчетная столовая Кабинета Министров Републики Узбекистан».
7. Хўжалик ҳисобидаги ошхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва уларни амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Хўжалик ҳисобидаги ошхона Муассиснинг розилиги билан тижорат ташкилотларининг, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларининг қатнашчиси (акциядори, аъзоси) бўлиши мумкин.
9. Хўжалик ҳисобидаги ошхона бошқа давлат унитар корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
10. Хўжалик ҳисобидаги ошхона жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Мустақиллик майдони, 5-уй.
2-боб. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг мақсади ва фаолиятининг асосий йўналишлари
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг овқатланишини таъминлаш, уларнинг товарлар ва хизматларнинг ҳар хил турларига бўлган эҳтиёжларини қондириш Хўжалик ҳисобидаги ошхона фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
12. Қуйидагилар Хўжалик ҳисобидаги ошхона фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳалқ истеъмол товарларининг кенг турларини ишлаб чиқариш, уларни харид қилиш, сақлаш ва сотиш;
қандолатчилик, нон маҳсулотлари, гўшт ва сут маҳсулотлари, қуруқ мевалар, мурабболар, салқин ичимликлар, шарбатларни тайёрлаш, харид қилиш, сақлаш ва сотиш;
қишлоқ хўжалиги ва гўшт-сут маҳсулотлари, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бўйича ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилиш;
маиший хизматлар кўрсатиш;
тижорат дўконлари тармоғини ташкил этиш;
ошхона фаолияти билан боғлиқ бўлган таъмирлаш, монтаж қилиш ва қурилиш ишларини ташкил этиш;
пул ўтказиш ва нақд пул билан ҳисоб-китоб қилиш йўли билан улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш, шунингдек, воситачилик хизматлари кўрсатиш;
замонавий технологик линияларни сотиб олиш ва улардан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси минтақаларида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришларни ташкил этиш.
Агар қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган фаолиятнинг тегишли тури лицензияланиши белгиланган тақдирда, Хўжалик ҳисобидаги ошхона фаолиятнинг ушбу турини тегишли лицензия органи билан тузилган лицензия битими асосида лицензия олмасдан амалга ошириши мумкин.
Хўжалик ҳисобидаги ошхона қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширилиши мумкин.
3-боб. Хўжалик ҳисобидаги ошхона фаолиятини бошқариш
13. Муассис қуйидаги хуқуқларга эга:
Хўжалик ҳисобидаги ошхона фаолиятининг мақсадлари ва йўналишларини белгилаш;
Хўжалик ҳисобидаги ошхона уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд ўз мақсадидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган мол-мулкини олиб қўйиш ва уларни тасарруф этиш;
Муассис томонидан Хўжалик ҳисобидаги ошхонага берилган мол-мулкдан фойдаланишдан тушган соф фойданинг бир қисмини ёки барчасини олиш;
Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг мол-мулки билан тузилган битимни хақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш;
Хўжалик ҳисобидаги ошхонага етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво қўзғаш;
меҳнат ҳақидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Хўжалик ҳисобидаги ошхона раҳбарияти билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.
Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
14. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган унинг директори томонидан амалга оширилади.
15. Директор Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
16. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг директори:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Хўжалик ҳисобидаги ошхона ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга риоя қилишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Хўжалик ҳисобидаги ошхонани ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил этади;
Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Хўжалик ҳисобидаги ошхона номидан ишончномасиз иш кўради, барча ташкилотларда, шу жумладан, чет элда унинг манфаатларини ифодалайди;
Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади;
Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишган ҳолда ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади, уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг ички меҳнат тартиби ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Хўжалик ҳисобидаги ошхонада қонун ҳужжатларига риоя этилиши ташкил этилиши ва назорат қилинишини таъминлайди;
Хўжалик ҳисобидаги ошхона фаолиятининг мақсадлари ва асосий йўналишларини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
Хўжалик ҳисобидаги ошхона директорининг ўринбосари ва бош бухгалтери Хўжалик фаолияти бошқармасининг бошлиғи билан келишган ҳолда Хўжалик ҳисобидаги ошхона директорининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси буйруғи билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
17. Хўжалик ҳисобидаги ошхона директори ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва вазифаларни ижро этиш доирасида Хўжалик ҳисобидаги ошхона манфаатларини кўзлаб иш кўради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар, иш ҳақи ва уларга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида тўланиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга пул маблағлари ўтказилмаганлиги, Хўжалик ҳисобидаги ошхонага унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарлар, шу жумладан, Хўжалик ҳисобидаги ошхонага бириктирилган давлат мулки йўқотилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
18. Хўжалик ҳисобидаги ошхона директори унга юкланган вазифалар бажарилиши, шунингдек, Хўжалик ҳисобидаги ошхонага бириктирилган давлат мол-мулки сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг устав фонди миқдори
19. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг устав фонди Муассис томонидан фаолиятни амалга ошириш учун оператив бошқарув ҳуқуқи билан Хўжалик ҳисобидаги ошхонага берилган воситалар, мол-мулк ва бошқа активларнинг жамини ифодалайди.
20. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг устав фонди миқдори 32,0 млн. сўмни ташкил этади.
5-боб. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг устав фонди миқдорини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
21. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг устав фонди миқдорини кўпайтириш ва камайтириш тартиби Муассиснинг қарори бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6-боб. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг мол-мулкини тасарруф этиш
22. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг мол-мулки оператив бошқарув ҳуқуқи билан Муассис томонидан Хўжалик ҳисобидаги ошхонага бириктирилган асосий фондлардан ва айланма маблағлардан иборат.
23. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
24. Муассис Хўжалик ҳисобидаги ошхонага берилган давлат мулкидан вазифасига кўра фойдаланилиши ва сақланиши, шунингдек, уларнинг ўзгаларга берилиши устидан назорат қилади.
25. Муассис билан келишган ҳолда Хўжалик ҳисобидаги ошхона директори қуйидаги ҳолларда:
асосий воситаларни сотиши, уларни ижарага бериши ёки гаровга қўйиши;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига ҳисса сифатида киритиши;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиши ва сотиши;
мол-мулк бошқача тарзда тасарруф этилган ҳолларда Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг мол-мулкини тасарруф этиши мумкин.
7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
26. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг даромади:
умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби
27. Хўжалик ҳисобидаги ошхона томонидан унинг тасарруфида қолган соф фойда ҳисобига захира фонди, шунингдек, миқдори ва шакллантирилиши тартиби Муассис томонидан тасдиқланадиган бошқа фондлар ташкил этилиши мумкин.
9-боб. Даромадларни (фойдани) тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
28. Барча солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, соф фойдадан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар тўланганидан кейин Хўжалик ҳисобидаги ошхонада қоладиган соф фойда қонун ҳужжатларига мувофиқ Хўжалик ҳисобидаги ошхона тасарруфига ўтади.
29. Муассис маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқини директорга берган ҳолда ўз қарори билан хайрия мақсадларига, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга йўналтирадиган пул маблағларининг чекланган суммасини белгилайди.
30. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг хўжалик фаолияти натижасида етказилган зарарларни қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
31. Хўжалик ҳисобидаги ошхона ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва улар белгиланган тартибда давлат томонидан сақлаш учун берилиши учун жавоб беради.
32. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолияти Хўжалик фаолият бошқармаси томонидан тафтишдан ўтказилади.
33. Хўжалик ҳисобидаги ошхона директори Хўжалик ҳисобидаги ошхона фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожланиш дастурлари амалга оширилиши тўғрисида Хўжалик фаолияти бошқармаси олдида ҳисобот беради.
11-боб. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг жавобгарлиги
34. Хўжалик ҳисобидаги ошхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Муассис Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг мол-мулки етарли бўлмаганда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавоб беради.
35. Хўжалик ҳисобидаги ошхона Муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг филиаллари ва ваколатхоналари
36. Хўжалик ҳисобидаги ошхона Муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.
37. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг филиаллари ва ваколатхоналари Хўжалик ҳисобидаги ошхона томонидан тасдиқланган уставлар асосида унинг номидан иш кўради.
38. Хўжалик ҳисобидаги ошхонанинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбари Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда Хўжалик ҳисобидаги ошхона директори томонидан тайинланади ва у томонидан берилган ишончнома асосида иш кўради. Ишончнома ушбу раҳбар билан меҳнат шартномаси (контракт)нинг амал қилиши тўхтатилганда директор томонидан бекор қилиниши керак.
39. Хўжалик ҳисобидаги ошхона ўзи томонидан ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
13-боб. Хўжалик ҳисобидаги ошхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш
40. Хўжалик ҳисобидаги ошхона қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 352-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Босмахонасининг
устави
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг босмахонаси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Босмахона) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда — Хўжалик фаолияти бошқармаси) идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади ва унга бўйсунади.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Муассис) Босмахонанинг муассиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Босмахона Муассисга ҳисобот беради.
3. Босмахона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси буйруқлари ва топшириқларига, Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг буйруқлари ва топшириқларига, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади.
4. Босмахона унга оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси ҳисобланади, мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган доираларда ўз фаолияти мақсадларига, Муассиснинг топшириғига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
5. Босмахона юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банкда ҳисобварақларига, шу жумладан, валюта ҳисобварақларига, рамзларга, штамплар ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бошқа реквизитларга эга бўлади.
6. Босмахонанинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati Xoʻjalik faoliyati boshqarmasining Bosmaxonasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining bosmaxonasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Типография Управления хозяйственной деятельности аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан»;
қисқартирилган номи — ГУП «Типография Кабинета Министров Републики Узбекистан».
7. Босмахона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва уларни амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Босмахона Муассиснинг розилиги билан тижорат ташкилотларининг, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларининг қатнашчиси (акциядори, аъзоси) бўлиши мумкин.
9. Босмахона бошқа давлат унитар корхонасининг қатнашчиси бўлиши мумкин эмас.
10. Босмахонанинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, 51-уй.
2-боб. Босмахонанинг мақсади ва фаолиятининг асосий йўналишлари
11. Ноширлик-матбаа фаолиятини амалга ошириш, шунингдек, ушбу Уставда назарда тутилган бошқа хизматларни (ишларни) кўрсатишдан (бажаришдан) фойда олиш Босмахона фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
12. Қуйидагилар Босмахона фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг муайян даврий нашрлари икки тилда, юқори матбаа даражасида белгиланган тартибда ўз вақтида чоп этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг бўлинмаларининг айрим даврий бўлмаган буюртмаларини бажариш;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган хизматлар кўрсатиш учун бошқа юридик ва жисмоний шахслардан буюртмалар қабул қилиш.
Агар қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган фаолиятнинг тегишли тури лицензияланиши белгиланган тақдирда, Босмахона фаолиятнинг ушбу турини тегишли лицензия органи билан тузилган лицензия битими асосида лицензия олмасдан амалга ошириши мумкин.
Босмахона қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
3-боб. Босмахона фаолиятини бошқариш
13. Муассис қуйидаги хуқуқларга эга:
Босмахона фаолиятининг мақсадлари ва йўналишларини белгилаш;
Босмахона Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
Босмахонанинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд ўз мақсадидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган мол-мулкини олиб қўйиш ва уларни тасарруф этиш;
Муассис томонидан Босмахонага берилган мол-мулкдан фойдаланишдан тушган соф фойданинг бир қисмини ёки барча қисмини олиш;
Босмахонанинг мол-мулки билан тузилган битимни хақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш;
Босмахонага етказган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво қўзғаш;
меҳнат ҳақидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Босмахона раҳбарияти билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.
Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
14. Босмахонанинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор томонидан амалга оширилади.
15. Директор Босмахонанинг ижро этувчи органи функциясини бажаради.
16. Босмахона директори:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Босмахона ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга риоя қилишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
Босмахонани ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил этади;
Босмахонанинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқарувнинг энг янги замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Босмахона номидан ишончномасиз иш кўради, барча ташкилотларда, шу жумладан, чет элда унинг манфаатларини ифодалайди;
Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади;
Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишган ҳолда ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади, уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Босмахонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Босмахонанинг ички меҳнат тартиби ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Босмахона томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ташкил этилиши ва назорат қилинишини таъминлайди;
Босмахона мақсадлари ва фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
Босмахонанинг етакчи муҳандис-технологи ва бош бухгалтери Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда Босмахона директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
17. Босмахона директори ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва вазифаларни ижро этиш доирасида Босмахона манфаатларини кўзлаб иш кўради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар, иш ҳақи ва уларга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида тўланиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга пул маблағлари ўтказилмаганлиги ва Босмахонага унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарлар, шу жумладан, Босмахонага бириктирилган давлат мулки йўқотилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
18. Босмахона директори унга юкланган вазифалар бажарилиши, шунингдек, Босмахонага бириктирилган давлат мол-мулки сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Босмахона устав фонди миқдори
19. Босмахонанинг устав фонди Муассис томонидан фаолиятни амалга ошириш учун оператив бошқарув ҳуқуқи билан Босмахонага берилган воситалар, мол-мулк ва бошқа активларнинг жамини ифодалайди.
20. Босмахонанинг устав фонди миқдори 61,0 млн. сўмни ташкил этади.
5-боб. Босмахонанинг устав фонди миқдорини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
21. Босмахонанинг устав фонди миқдорини кўпайтириш ва камайтириш тартиби Муассиснинг қарори бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6-боб. Босмахонанинг мол-мулкини тасарруф этиш
22. Босмахонанинг мол-мулки оператив бошқарув ҳуқуқи билан Муассис томонидан Босмахонага бириктирилган асосий фондлардан ва айланма маблағлардан иборат.
23. Босмахонанинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
24. Муассис Босмахонага тезкор фойдаланиш учун берилган давлат мулкидан вазифасига кўра фойдаланилиши ва сақланиши устидан назорат қилади.
25. Муассис билан келишган ҳолда Босмахона директори:
асосий воситаларни сотиши, уларни ижарага бериши ёки гаровга қўйиши;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига ҳисса сифатида киритиши;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиши ва сотиши;
бошқа ҳолларда Босмахона мулкини тасарруф этиши мумкин.
7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
26. Босмахонанинг даромади:
ноширлик-матбаа фаолиятидан олинган даромадлар;
бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
8-боб. Захира жамғармасини ва бошқа жамғармаларни ташкил этиш тартиби
27. Босмахонада унинг тасарруфида қолган соф фойда ҳисобига захира жамғармаси, шунингдек, миқдори ва шакллантирилиши тартиби Муассис томонидан тасдиқланадиган бошқа жамғармалар ташкил этилиши мумкин.
9-боб. Даромадларни (фойдани) тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
28. Барча солиқлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, соф фойдадан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратмалар тўлангандан кейин Босмахонада қоладиган соф фойда қонун ҳужжатларига мувофиқ Босмахона тасарруфига ўтади.
29. Муассис маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқини директорга берган ҳолда ўз қарори билан хайрия мақсадларига, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга йўналтирадиган пул маблағларининг чекланган суммасини белгилайди.
30. Босмахонанинг хўжалик фаолияти натижасида етказилган зарарларни қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
31. Босмахона ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва улар белгиланган тартибда давлат томонидан сақланишга топширилиши учун жавоб беради.
32. Хўжалик юритувчи субъект сифатида Босмахона фаолияти устидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассис томонидан амалга оширилади.
33. Босмахона директори Босмахона фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожланиш дастурлари амалга оширилиши тўғрисида Бошқарма олдида ҳисобот беради.
11-боб. Босмахонанинг жавобгарлиги
34. Босмахона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Муассис Босмахонанинг мол-мулки етарли бўлмаганда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавоб беради.
35. Босмахона Муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Босмахонанинг филиаллари ва ваколатхоналари
36. Босмахона Муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.
37. Босмахонанинг филиаллари ва ваколатхоналари Босмахона томонидан тасдиқланган уставлар асосида унинг номидан иш кўради.
38. Босмахонанинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбари Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда Босмахона директори томонидан тайинланади ва у томонидан берилган ишончнома асосида иш кўради. Ишончнома ушбу раҳбар билан меҳнат шартномаси (контракт)нинг амал қилиши тўхтатилганда Босмахона директори томонидан бекор қилинади.
39. Босмахона ўзи томонидан ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
13-боб. Босмахонани қайта ташкил этиш ва тугатиш
40. Босмахона қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 352-сон қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг
устави
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг ««Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Семурғ» БСО) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда — Хўжалик фаолияти бошқармаси) идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади ва унга бўйсунади.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда — Муассис) «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг Муассиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи Муассисга ҳисобот беради.
3. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига, Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг топшириқларига, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади.
4. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи унга оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган давлат муассасаси шаклидаги нотижорат ташкилоти ҳисобланади, мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган доираларда ўз фаолияти мақсадларига, Муассиснинг топшириғига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
5. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, ғазна ва банкда ҳисобварақларига, шу жумладан, валюта ҳисобварақларига, рамзларга, штамплар ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бошқа реквизитларга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati Xo'jalik faoliyati boshqarmasining «Semurg'» bolalar sog'lomlashtirish oromgohi» Davlat muassasasi;
қисқартирилган номи — ««Semurg'» ВSO» DM;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное учреждение «Детский оздоровительный лагерь «Семург» Управления хозяйственной деятельности аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан»;
қисқартирилган номи — ГУ «ДОЛ «Семург»».
7. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва уларни амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ посёлкаси.
2-боб. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг асосий вазифалари ҳисобланади:
болаларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш, шахс сифатида, ижодий, жисмоний ва маънавий-ахлоқий камол топиш учун болаларга зарур шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш, уларни жамият ҳаётига мослаштириш, ўзини ўзи бошқариш, коллективизм кўникмаларини сингдириш;
соғломлаштириш тадбирлари ўтказиш йўли билан болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга ундаш;
болалар ҳаёт фаолияти шарт-шароитларини таъминлаш, шу жумладан, болаларни жойлаштириш, овқатлантириш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш, уларнинг яшаши, ҳаёти, соғлиғи муҳофаза қилинишини ва хавфсизлигини ташкил этиш.
10. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Хўжалик фаолияти бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг бевосита «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳига буюртманомалари бўйича Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда, уларнинг фарзандларини ёз даврида дам олишини ташкил этади;
соғломлаштириш-тарбия ишларини амалга ошириш, «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи ходимларининг ўз вазифаларини бажариши учун тегишли шароитлар яратилишини таъминлайди;
мавсумдан ташқари вақтларда Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда аҳолининг дам олишини ташкил этиш, ташкилотлар ходимлари учун турли тадбирлар ўтказиш бўйича қўшимча хизматларни пулли асосда кўрсатади;
ёз мавсумида бинолар ва иншоотлар, коммуникациялар, технологик ускуналардан тегишли равишда фойдаланилишини ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиради, мавсумга тайёргалик бўйича бошқа ишларни амалга оширади;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хизматларни кўрсатади ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади.
3-боб. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик фаолиятини юритиш, шу жумладан, Хўжалик фаолияти бошқармаси томонидан тасдиқланган турлар ва тарифлар бўйича аҳоли ва ташкилотларга белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатиш;
асосий вазифалар ва функциялар бажарилишига зиён етказмасдан ички захиралардан фойдаланиш ҳисобига бошқа органлар ва ташкилотларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалари ёз даврида ташкилий дам олиши бўйича белгиланган тартибда хизматлар кўрсатиш;
Хўжалик фаолияти бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланган тақсимот ва нархлар бўйича пулли асосда «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳига белгиланган тартибда йўлланмалар сотиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Автохўжалигининг транспорт хизматларидан бюджет маблағлари ҳисобига шартнома асосида фойдаланиш, зарурат бўлганда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига транспорт хизматлари кўрсатишга бошқа ташкилотлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
хўжалик фаолиятидан олинган фойдани белгиланган тартибда ходимларни моддий рағбатлантиришга, «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг моддий-техника базасини такомиллаштиришга тақсимлаш;
«Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Хўжалик фаолияти бошқармасининг бошлиғи номига ташаббус кўрсатиш тартибида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.
«Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар зарур тарзда самарали бажарилиши;
моддий ва молиявий ресурслардан, асосий ва айланма воситалардан оқилона ва тежаб фойдаланилиши учун жавоб беради.
4-боб. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг мол-мулки
13. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг мол-мулки мустақил балансда акс эттириладиган асосий ва айланма воситалардан, шунингдек, бошқа моддий бойликлардан иборат.
14. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
5-боб. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳига раҳбарлик қилиш
15. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
16. Бошлиқнинг режим бўйича ўринбосари, «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг тижорат фаолияти бўйича менежери ва бош бухгалтери Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг бошлиғи:
«Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятига раҳбарлик қилади, унга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
«Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
қонун ҳужжатларига, штат-молия ва шартнома интизомига риоя этилишини, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланишини таъминлайди;
«Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органларида ва бошқа ташкилотларда вакиллик қилади;
Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади;
Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишган ҳолда ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади, уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва бошқа ҳужжатларни имзолайди, шартномалар тузади, ишончномалар беради;
меҳнатга ҳақ тўлаш фонди самарали сарфланишини назорат қилади;
ўзига юкланган вазифалар бажарилиши, шунингдек, «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳига бириктирилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
18. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда, унинг вазифаларини бош муҳандис бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятини тафтиш қилиш
19. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳининг ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш Хўжалик фаолияти бошқармаси томонидан амалга оширилади.
7-боб. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳини қайта ташкил этиш ва тугатиш
20. «Семурғ» болалар соғломлаштириш оромгоҳи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/352/0720-сон)