Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
буйруғи
Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2428-5]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сон «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. САДИКОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 май,
207-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 11 майдаги 207-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 20-банддаги «Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази» деган сўзлар «ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов
2020 йил 11 май
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 10/20/2428-5/0715-сон)