30.05.2020 йилдаги ПҚ-4737-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни жадал ривожлантириш, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди 8703 22 101 0, 8703 23 193 0, 8703 24 101 0, 8703 31 101 0, 8703 32 191 0, 8703 33 191 0) 2025 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги ПФ-102-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 06/22/102/0291-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ушбу қарор расмий эълон қилингунга қадар олиб кирилган «божхона омбори» режимида олти ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу қарор доирасида олиб кириладиган автомобиллардан мақсадли фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4737-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 07/20/4737/0699-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 06/21/6318/0927-сон; 12.04.2022 й., 06/22/102/0291-сон)