Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 581-сонли «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
|
1. |
Ганиев Эльяр Мажидович |
— |
Транспорт вазири |
|
2. |
Махкамов Илхам Рустамович |
— |
Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси |
|
3. |
Дехканов Даврон Тулкунович |
— |
Транспорт вазири ўринбосари вазифасини бажарувчиси |
|
4. |
Чориев Жасурбек Эргашевич |
— |
Транспорт вазирининг ўринбосари |
|
5. |
Мирзаев Акмал Анварбекович |
— |
Транспорт вазирининг ўринбосари |
|
6. |
Абдувалиев Абдурахмон Абдулхаевич |
— |
Транспорт вазирининг ўринбосари — Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси |
|
7. |
лавозимига кўра |
— |
Транспорт вазирининг ўринбосари |
|
8. |
Ульжаев Толиб Эгамбердиевич |
— |
Фуқаро авиацияси агентлиги директори вазифасини бажарувчиси |
|
9. |
Ахмедов Дониёр Бахтиёрович |
— |
Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси |
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 11 июндаги 482-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 май,
341-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/341/0685-сон)