Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ИНТЕГРАЛ МИКРОСХЕМАЛАР ТОПОЛОГИЯЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга қиритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 12 май,
219-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 88-модда)