Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг штатлар тузилмасига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й, 10-сон, 245-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — ЖИЭББ бошлиғи (кейинги ўринларда ЖИЭББ бошлиғи деб аталади)» сўзлари «ЖИЭББ бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 май,
318-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/318/0644-сон)