Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.02.2002 йилдаги 54-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАЁТГАН НОЛОЙИҲА ТУСДАГИ БЕҒАРАЗ ЁРДАМДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония Ҳукумати томонидан берилаётган нолойиҳа тусдаги 950 млн. йен миқдоридаги беғараз ёрдамдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири Э.М. Ғаниев Алмашув нотасини ва бошқа қўшимча ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига — нолойиҳа тусдаги беғараз ёрдам маблағларини олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун Алмашув ноталари ва қўшимча ҳужжатларда назарда тутилган барча тартиботларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — юқорида кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдамга воситачилик йиғимлари ундирмасдан ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нолойиҳа тусдаги беғараз ёрдамни олувчи Ўзбекистон Республикаси ташкилотларига — Алмашув ноталари ва қўшимча ҳужжатларда назарда тутилган қоидалар ва тартиботларни сўзсиз бажариш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, Алмашув ноталари имзолангандан кейин икки ҳафта муддатда Япония томони билан бирга беғараз ёрдам доирасида томонлар маъқуллаган номенклатура бўйича товарлар ва асбоб-анжомлар олувчи Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари рўйхатини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юқорида кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдам доирасида импорт товарлар ва асбоб-анжомлар олувчи Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси билан грант маблағларни ўзлаштириш юзасидан шартнома тузсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинаётган товарлар ва асбоб-анжомларнинг Алмашув ноталари имзоланган кундаги биржадан ташқари валюта бозори курси бўйича ҳисоблаб чиқилган қийматига тенг бўлган миллий валютадаги сумманинг Япония томони билан келишилган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ҳар ойда юқорида кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдам доирасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Беғараз ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган асбоб-ускуналар, маҳсулотлар ва хизматлар божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги беғараз ёрдам олувчиларнинг буюртманомаларига кўра лойиҳаларнинг хорижий иштирокчилари учун кириш визаларининг консуллик йиғимларини ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги беғараз ёрдам олувчиларнинг буюртманомаларига кўра хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва уларнинг муддатлари узайтирилиши, шунингдек уларни яшаш жойларида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатининг узайтирилишини давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нолойиҳа тусдаги беғараз ёрдам маблағларининг Алмашув нотаси имзоланган кундан эътиборан 12 ой мобайнида фойдаланилмаган қисми ва уларга қўшилган фоизлар Япония Ҳукуматининг билдиришномасига мувофиқ равишда кечиктирмай Япония томонига қайтарилиши шартлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-сон