Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«МАДАД» АГЕНТЛИГИни ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни суғурта йўли билан ҳимоя қилувчи Агентликни ташкил қилиш тўғрисида» ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзтадбиркорбанк», «Ўзсавдогарбанк», «Мевасабзавотбанк», Тадбиркорлар уюшмаси, Шахсий ёрдамчи хўжаликлар уюшмаси, Ишбилармон хотин-қизлар уюшмаси томонидан акционерлик жамияти шаклидаги «Мадад» суғурта агентлиги ташкил этилади;
муассислар томонидан устав жамғармаси 10 миллион сўм миқдорида эълон қилинган бўлиб, улушлар қуйидагича тақсимланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки — 17 фоиз
«Ўзсаноатқурилишбанк» — 17 фоиз
«Ўздеҳқончиликсаноатбанк» — 17 фоиз
«Ўзтадбиркорбанк» — 10 фоиз
«Ўзсавдогарбанк» — 10 фоиз
«Мевасабзавотбанк» — 10 фоиз
Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлар уюшмаси — 5 фоиз
Шахсий ёрдамчи хўжаликлар уюшмаси — 10 фоиз
Ишбилармон хотин-қизлар уюшмаси — 4 фоиз
2. Агентлик бошқарувининг таклиф этилаётган ташкилий тузилмаси, марказий аппарати тузилмаси ҳамда унинг вилоят филиаллари намунавий тузилмаси 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
3. Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларини суғурта қилиш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Мадад» агентлиги бизнес-фонд билан биргаликда қарздорнинг масъулиятини суғурталашга оид имтиёзли ставкани белгиласин.
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришнинг аҳволи ҳамда истиқболлари тўғрисидаги ахборот-таҳлилий материаллар билан «Мадад» агентлиги таъминлаб турсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Мадад» агентлигини очиқ турдаги акционерлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда агентликнинг филиаллари учун тегишли хизмат хоналарини ажратиб берсинлар.
8. «Мадад» агентлиги Тошкент шаҳар, Халқлар Дўстлиги кўчаси, 8-уйга жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С.Ҳамидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин. Уларга «Мадад» агентлигини ташкил этишга оид таъсис йиғилишини тайёрлаш ва ўтказиш топширилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 26 июль,
292-сон
«Мадад» суғурта агентлигини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси
«Мадад» суғурта агентлиги марказий тузилмаси
Марказий аппарат ходимлари сони — 53 киши
Вилоят филиалларининг намунавий схемаси
1. Қорақалпоғистон филиали — 7 киши
2. Андижон филиали — 9 киши
3. Бухоро филиали — 10 киши
4. Жиззах филиали — 7 киши
5. Қашқадарё филиали — 9 киши
6. Навоий филиали — 8 киши
7. Наманган филиали — 10 киши
8. Самарқанд филиали — 12 киши
9. Сирдарё филиали — 7 киши
10. Сурхондарё филиали — 9 киши
11. Фарғона филиали — 10 киши
12. Хоразм филиали — 8 киши
13. Тошкент вилояти филиали — 10 киши
14. Тошкент шаҳар филиали — 12 киши
Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларини суғурта қилиш
тартиби
1. «Мадад» агентлиги Бизнес-фонд билан узвий алоқада ишлайди, таклифлар ва лойиҳаларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказишни, шунингдек, қарз олувчиларга бизнес-фонд томонидан кредит ажратилишида асос ҳисобланадиган суғурта полисини беришни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тадбиркор ҳужжатлар пакети (Устав, баланс, лойиҳанинг бизнес-режаси) билан «мадад» агентлигига мурожаат қилади.
3. «Мадад» агентлиги тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва қуйидагиларни ўрганиб чиқади:
— лойиҳанинг хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлиги;
— лойиҳанинг кичик ва хусусий корхоналар мезонларига мувофиқлиги;
— лойиҳанинг реаллиги, қопланиши, тадбиркорнинг молиявий-иқтисодий аҳволи;
— таваккалчилик даражасини белгилаш имконини берадиган бошқа масалалар.
Экспертиза натижалари агентлик Бошқарувига маълум қилинади, у суғурта кафолатини беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаради. Бошқарув қарори тадбиркорга етказилади ва у билан суғурта шартномаси тузилади, шу шартнома асосида суғурта полиси берилади.
4. Тадбиркор суғурта шартномаси асосида агентликка суғурта тўловини ўтказади. Агар тадбиркорда суғурта ҳақини тўлашга маблағ бўлмаса, тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни Бизнес-фонддан кредит олганидан кейин амалга оширади.
Тадбиркор кредит маблағларни Бизнес-фондда расмийлаштиради ва олади. Кредит беришда суғурта полиси ва Бизнес-фонд билан тадбиркор ўртасида тузилган кредит шартномаси ҳуқуқий асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кредит ва суғурта шартномалари амалда бўлган даврда «Мадад» агентлиги ажратилган ва суғурталанган кредитдан мақсадли фойдаланилаётганлигини текширади.
6. Кредит шартномасининг амалда бўлиш муддати тугагандан кейин кредит ёки унинг бир қисми тўланмай қолган тақдирда «Мадад» агентлиги Бизнес-фонд тақдимномаси бўйича суғурта ҳолати бошлангани ҳақида Далолатнома тузади ва 10 кун муддатда тўлов топшириғи орқали тегишли маблағни Бизнес-фонднинг ҳисоб-китоб счётига ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Суғурта товони тўлангандан кейин (Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта тўғрисида»ги Қонунига биноан) қарзни қарздор тадбиркордан тўланган маблағ доирасида ундириб олиш ҳуқуқи «Мадад» агентлигига ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. «Мадад» агентлигининг бош ташкилоти билан унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасидаги ўзаро муносабатлар:
— бош ташкилот бўлинмаларга методик раҳбарликни амалга оширади;
— ҳудудий бўлинмалар — филиаллар тўғрисидаги низом ва бош ташкилотдан олинган ишончнома асосида иш юритадилар ҳамда ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятлари тўғрисида унга ҳисоб берадилар;
— филиаллар суғурта фаолиятини мустақил равишда амалга оширадилар;
— суғурта ҳолати юзага келган тақдирда филиаллар суғурта товонини суғурта тўловларини жамлаш йўли билан ҳосил қилинган ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдилар.
Филиалнинг маблағлари етмай қолган тақдирда бош ташкилот ушбу суммани ўзининг суғурта фондидан тўлайди.
9. Мижоз, «Мадад» агентлиги ва Бизнес-фонд ўртасидаги ўзаро муносабат схемаси илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ИЛОВА
Корхона (мижоз), «Мадад» агентлиги ва Бизнес-фонд ўртасидаги ўзаро муносабат схемаси
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 7-сон, 25-модда)