19.05.2020 йилдаги 296-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қўқон суперфосфат заводи» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация қилиш, кенгайтириш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан «Indorama Holdings BV» (Нидерландия) компанияси билан «Қўқон суперфосфат заводи» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация қилиш, кенгайтириш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) юзасидан 2019 йилнинг 24 майида инвестиция келишуви имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инвестиция келишувига мувофиқ «Indorama Holdings BV» «Қўқон супрефосфат заводи» АЖнинг устав фондидаги давлатнинг 70,54 фоиз ва «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 25,0 фоиз улушларини 4,3 миллион АҚШ долларига қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни олган ҳолда сотиб олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасининг I босқичини молиялаштириш мақсадида ўз кафолати остида олинадиган кредитлар ва тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан камида 30 миллион АҚШ долларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд иш ўринлари ва «Қўқон суперфосфат заводи» АЖнинг фаолият турини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда, республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг фосфорли ўғитларга, шунингдек, янги кимёвий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I босқични муваффақиятли амалга ошириш натижаларига кўра II босқич доирасида камида 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестцияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суперфосфат ишлаб чиқариш қувватини 63 минг тонна 100 фоиз фойдали модда ҳисобида ошириш (I босқич) ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш (II босқич).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда «Indorama Holdings BV» компанияси томонидан I-босқични амалга ошириш натижалари бўйича тақдим этилган мустақил аудиторлик ташкилотининг тегишли ҳисоботларидан келиб чиқиб, келгусида II-босқични амалга ошириш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» АЖ инвестиция келишувида назарда тутилган шартларнинг I-босқичи мувоффақиятли амалга оширилгандан сўнг «Қўқон суперфосфат заводи» АЖ акцияларининг 95,54 фоизини тасарруф этиш ҳуқуқини «Indorama Holdings BV» компаниясига қонунчиликда белгиланган тартибда беришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция келишувига мувофиқ инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши юзасидан назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Indorama Holdings BV» компаниясининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари бажарилишининг қабул қилиб олинишини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва инвестиция келишуви талабларига мувофиқ амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси в.б Ж.Т. Мирзамахмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
296-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 09/20/296/0615-сон)