LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Товар-моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси бош бошқармасининг моддий-техника негизини ривожлантириш ва хизмат ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг товар моддий бойликларни олиб кетишни назорат қилувчи Давлат инспекцияси бош бошқармасининг махсус жамғармасини тузиш ва унинг махсус ҳисобига асосли ва тўғри мусодара қилинган товар-моддий бойликлар суммасининг 15 фоизини (улар тўлиқ сотилган ва бюджетга тегишли тўловлар ўтказилган тақдирда) кўчириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда кўрсатилган жамғармани тузиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни 10 кун муддат ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.