Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 24.07.1992 йилдаги 346-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.07.1992 йилдаги 346-сон
Кучга кириш санаси
24.07.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 24.07.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКАДА КАССА АЪМОЛЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пулни ғайриқонуний тарзда тўлашга ҳамда пулнинг қадрсизланиши кучайишига олиб борадиган пул маблағларини мижозларнинг ҳисобига сохта банк ҳужжатлари бўйича ўтказишнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика хўжалик юритувчи субъектларининг банк ҳисобига Ўзбекистон ташқарисидан ўтказилаётган сохта банк ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ўтказишга йўл қўйганлик масъулияти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк тижорат банкларининг корреспондентлик ҳисобига маблағларни «сўм» минтақасига кирувчи давлатларнинг марказий (миллий) банк муассасаларининг тамғали муҳри билан тасдиқланган ҳужжатлар бўйича ва уларни пухта текширгандан сўнг ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, 1992 йилнинг 1 октябридан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бўлимлари касса хизмати кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларга кредит ҳисоб-китоб ва инвестиция хизмати кўрсатиш Ўзбекистон деҳқончилик саноати банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки ва бошқа тижорат банклари зиммасида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд пулларни беришни Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини барқарорлаштиришга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1992 йил 6 апрелдаги 166-сон қарорига қатъий мувофиқ равишда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон деҳқончилик саноати банки ва Ўзбекистон саноат-қурилиш банки шу йилнинг 1 сентябрига қадар улар банк тизимини қайта ташкил этиш даврида собиқ СССР давлат банкидан 1988 йилнинг 1 январигача бўлган ҳолатда қабул қилиб олган хизмат бинолари ва асбоб-анжомларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика тижорат банклари касса хизмати кўрсатиш бўлимларини очиш учун ўзининг биноларидан ва ижарага олган биноларидан шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жой берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қабул қилиб олинган бинолар ва берилган иморатлар негизида ўз бўлимларини очсин, ушбу бўлимларга барча тижорат банклари мижозларига касса хизмати кўрсатиш ва нақд пуллар берилишини назорат қилиш вазифасини топширсин. Бўш турган хизмат бинолари ва асбоб-анжомлар Ўзбекистон саноат-қурилиш банки ва Ўзбекистон деҳқончилик саноати банкига ижарага берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1992 йил 1 октябрга қадар Марказий банк, тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги бўлимлари раҳбар ходимларини (уларнинг эгаллаб турган лавозимига мос ёки мос эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи билан) ишлаб чиқилган Низомга мувофиқ аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига икки ҳафта муддат ичида, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча муассасалар, корхоналар ва ташкилотларга халқ хўжалигида касса аъмолларини юритишнинг янги тартибини етказиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари касса аъмолларини юритишнинг белгиланган тартиби қатъий бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тасдиқлаган касса аъмолларини юритиш тартибини бузганлик учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерларининг жавобгарлиги тўғрисидаги таклифларни тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик саноати банки ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки зиммасига мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан пул ўтказиш йўли билан фуқароларнинг шахсий ҳисобига келиб тушаётган маблағларни ҳисобга олиш ҳамда нақд пул бериш тартибини уч ҳафта муддат ичида ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тижорат банклари муассасаларининг раҳбарлари зиммасига корхоналар, ташкилотлар, кооперативлар ва муассасалар амалга ошираётган аъмоллар уларнинг тасдиқланган низомлари ва қоидаларига мувофиқ эканлигини назорат қилиш шахсий масъулият юклатилсин. Сохта ҳужжатлар тақдим этиш ҳоллари аниқланган тақдирда банк муассасалари материалларни дарҳол ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига топширсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хизмат сафарига юбориладиган шахслар учун муассасалар, корхоналар ва ташкилотларга фуқаро авиацияси, темир йўл транспорти чипталарини нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотишга ўтиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги келишиб олинган таклифларни икки ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига такдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларининг банк фаолияти билан, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари учун ана шундай банкларни тегишли минтақа ҳудудида барпо этишга жиддий иқтисодий зарурат бўлган тақдирдагина ва Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни талабларига қатъий риоя этилганидагина лицензиялар берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кредит захиралари ва нақд пулнинг кўплаб етишмаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг савдо-воситачилик ва савдо-харид аъмолларини амалга ошириш (давлат эҳтиёжларини ҳамда ҳукумат қарорларига мувофиқ равишда аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш бундан мустаснодир) учун қарз беришни 1993 йилнинг 1 июлига қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари — Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
346-сон