Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги «Тошкент шаҳрида Амити Университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4097-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида
Тошкент шаҳридаги Амити Университетини сифатли асбоб- ускуналар, компьютер техникаси ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги «Тошкент шаҳрида Амити Университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4097-сон қарори 9-бандининг «б» кичик банди «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзларидан кейин «пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 май,
ПҚ-4714-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 07/20/4714/0589-сон)