13.05.2020 йилдаги ПҚ-4712-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тикланадиган энергетикани жадал ривожлантиришни таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, ушбу мақсадлар учун табиий газдан фойдаланишни камайтириш, шунингдек, электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига расмий ташрифи давомида 2018 йил 5 октябрда «Total Eren SA» (Франция) компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) билан Самарқанд вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатиш (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) тўғрисида ҳамкорлик битими имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасида Инвестор номидан иш юритадиган «Tutly Solar» масъулияти чекланган жамияти шаклида хорижий инвестиция иштирокидаги корхона (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) таъсис этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2019 йил 13 сентябрда Самарқанд вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни (кейинги ўринларда — ФЭС) лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ Инвестор ва Лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутувчи Инвестиция битими (кейинги ўринларда — Инвестиция битими) тузилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2019 йил 13 сентябрда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) тузилганлиги, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси ўзининг мажбуриятларини лозим даражада бажариши бўйича 8 миллион евро миқдоридаги биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа компанияси кучланишни оширувчи ФЭС подстанциясини қуриш ва фойдаланишга топширилгандан кейин уни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга сотиш мажбуриятини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни маҳаллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасидаги Инвестиция битими тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Инвестиция битими у имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасидаги Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ Лойиҳа компанияси билан Харидорнинг уланиш воситаларини бериш тўғрисида битим тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланишни оширувчи ФЭС подстанцияси фойдаланишга топширилиб, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб этиладиган мустақил халқаро маслаҳатчи томонидан баҳоланганидан сўнг Лойиҳа компаниясининг тасдиқланган харажатларини ягона тўлов билан қоплаш мажбурияти билан уни Лойиҳа компаниясидан ўз мулкига қабул қилиб олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФЭС билан боғлиқ инфратузилмалар барпо этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг уч ойлик харидини қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган тикланадиган аккредитивни очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлигига Лойиҳа компанияси ва инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этаётган кредиторлар билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда Лойиҳа компаниясининг ҳуқуқларини кредиторларга бериш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бир ой муддатда қуйидаги мақсадлар учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖни молиялаштириш манбаларини аниқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФЭС томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг уч ойлик харидини қоплаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган тикланадиган аккредитивни очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФЭС билан боғлиқ инфратузилмаларни барпо этиш, шу жумладан Инвестиция битими шартларига мувофиқ кучланишни оширувчи подстанцияни қуриш харажатларини қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлаш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, бошқалардан ташқари хорижий валютада кредит маблағлари тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақларини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларни бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Самарқанд вилояти ҳокимлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битимида белгиланган ер участкасини ажратиб берсин ва Инвестиция битими шартларига мувофиқ Лойиҳа компанияси билан ерни ижарага бериш тўғрисидаги шартномани имзоласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2343-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида сотиладиган электр энергияси ҳажмларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя қилиниши устидан лозим даражада назорат ўрнатилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Лойиҳа компанияси буюртманомаларига асосан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаганлар орасидан) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 13 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4712-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 07/20/4712/0583-сон)