11.05.2020 йилдаги 276-сон
«Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасида натрий хлорат ва магний хлорат дефолианти ишлаб чиқаришларини реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 28 январдаги 41-сон қарорига мувофиқ йилига 20 минг тонна натрий хлорат ва 11,8 минг тонна магний хлорат дефолианти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришлар реконструкция қилинганлиги;
«Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасида концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 30 октябрдаги 484-сон қарорига мувофиқ йилига 360 минг тонна концентрацияланмаган азот кислотаси ва 450 минг тонна аммиакли селитра ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришлар қурилиши амалга оширилганлиги;