11.05.2020 йилдаги 239-Ф-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фармойиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, маҳаллий илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар ҳамда ишланмаларни амалиётга жорий этиш, республикада илм-фан ва инновацион ривожланиш самарадорлигини ошириш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқаришда самарали интеграция яратиш, комплекс ривожлантиришнинг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда инновацион инфратузилмани шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг таклифига кўра, «Илм-фанни тижоратлаштириш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) концепцияси ишлаб чиқилганлиги ва уни амалга оширишни молиялаштиришда иштирок этиш учун Жаҳон банки билан келишувга эришилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасида алоҳида имзоланадиган Бўнак келишуви (кейинги ўринларда — Бўнак келишуви) доирасида 1 924 минг АҚШ доллари кредит сифатида ажратилиши маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бўнак келишуви доирасида ажратиладиган кредит маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишлари ва инновацияларни халқаро бозорда тижоратлаштиришга хизмат қилувчи электрон портал ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш гуруҳини (кейинги ўринларда — ЛАОГ) тузиш ва унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда олиб бориладиган иш жараёнлари учун тартибли техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги илмий дастурлар, молиялаштириш механизмлари, илмий аудит ва техник экспертиза жараёнларини амалга ошириш ва бошқа масалалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳани амалга ошириш, мониторинг қилиш, Жаҳон банкининг ажратилган кредитларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни назорат қилувчи ижро этувчи орган (кейинги ўринларда — ижро этувчи орган) ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ва хизматларни мувофиқлаштиришни таъминлаш учун ижро этувчи орган ҳузурида умумий штат бирлиги 12 нафардан ошмаган ЛАОГ тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛАОГ ходимларига ҳақ тўлаш ва лойиҳани тайёрлаш бўйича бошқа харажатлар белгиланган тартибда Жаҳон банки кредитлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги масалалар белгиланган тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛАОГ тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛАОГ раҳбари ва ходимларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини бажариш, шунингдек, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ва хорижий мутахассислар, экспертлар ҳамда олимларни шартнома асосида жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда лойиҳани самарали амалга ошириш учун тайёргарликни ташкил этиш, Жаҳон банкининг розилиги асосида 50,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитларини жалб қилиш, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ЛАОГ томонидан ишлаб чиқиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа маблағлари тижоратлаштириш учун муҳим бўлган илмий-тадқиқот ишлари ҳамда инновацияларни молиялаштириш учун янги тизим яратиш мақсадида қуйидаги вазифаларга йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон олимлари томонидан халқаро стандартларга мувофиқ тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозор ва экспорт бозорлари учун янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, технологиялар, шунингдек, жараёнларни ишлаб чиқиш учун йўналтирилган инновацион ва тижоратлаштиришга қаратилган илмий тадқиқот ишларини маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликда қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий, инновацион ва тижоратлаштириш лойиҳаларини саралаб танлаш ва мониторингини амалга ошириш бўйича халқаро эксперт кенгаши ҳамда технологиялар трансфери офисини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коронавирус инфекцияси ва шу каби касалликларнинг олдини олиш ҳамда уларни даволаш каби илмий тадқиқотларни самарали олиб бориш учун республикадаги вирусология, микробиология, фармацевтика ва эпидемиология йўналишидаги илмий ташкилотларни модернизация қилиш, асбоб-ускуналар ва бутловчи материалларни сотиб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларида ЛАОГ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар учун алоҳида депозит ҳисобварақлари очилади. Лойиҳаларни молиялаштириш учун очилган ҳисобварақлари ЛАОГнинг бошқа лойиҳалари бўйича мажбуриятларни қоплаш учун маблағларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи орган ва ЛАОГ лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун иштирок этувчи молиявий ташкилотлар (тижорат банклари, лизинг ва микрокредит ташкилотлари) билан биргаликда масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан лойиҳа доирасида Жаҳон банки билан ўзаро кредит шартномасини имзолашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
239-Ф-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2020 й., 09/20/239-Ф/0568-сон)