Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Орол денгизининг суви қуриган тубидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, ушбу ҳудудларда чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш ишларини изчиллик билан давом эттириш ҳамда глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Оролбўйи минтақасида 2020 йилнинг баҳор ва куз-қиш мавсумлари давомида жами 700 минг гектар майдонда кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширилиши режалаштирилган ҳамда ушбу тадбирларга 2593 нафар ишчи-ходимлар, 4 та АН-2 русумли самолёт, 2 та дельтаплан ва 330 та турли техникалар жалб этилиши белгиланган.
Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга жалб этилган махсус техникаларни ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида:
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1106-Ф-сон фармойишига асосан Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни тиклаш мақсадида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида ўрмон-мелиорация тадбирларини амалга оширишга Фавқулодда вазиятлар вазирлигига 3,0 минг тонна дизель ёқилғисини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 17,8 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилганлиги;
ажратилган маблағлар ҳисобига 2019 йил баҳор ва куз-қиш мавсумларида мазкур ҳудудда қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида 500 минг гектардан ортиқ майдонда ўрмон-мелиорация тадбирлари амалга оширилганлиги ва бунга ўртача биржа нархларида 2,1 минг тонна дизель ёқилғиси харид қилинганлиги;
2020 йилнинг баҳор ва куз-қиш мавсумлари давомида белгиланган ишларни амалга ошириш учун жалб этилган техникаларни қўшимча 900 тонна дизель ёқилғиси билан таъминлаш зарурлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида дизель ёқилғисини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 8 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишларида қатнашаётган техникалар учун 2020 йил 10 майдан бошлаб тақсимланмаган захира ҳисобидан 900 тонна дизель ёқилғиси ажратсин;
ажратилган дизель ёқилғиси тўғридан-тўғри тузилган шартномалар асосида ўтган чоракда биржа савдолари натижаларига кўра шаклланган ўртача биржа нархларида берилишини таъминласин.
ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиш бўйича белгиланган тартибда шартномаларни икки кун муддатда расмийлаштирсин;
Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида олинган дизель ёқилғиси мақсадли ишлатилишини таъминласин.
5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.