06.05.2020 йилдаги 268-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.05.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, автомобиль йўлларини таъмирлаш, Самарқанд шаҳрининг бош режасига киритилган ўзгартиришлар натижасида қўшимча тадбирларнинг молиялаштириш манбасини белгилаш ҳамда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2019 йил 18 сентябрдаги 783-сон қарорига асосан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда — жамғарма) 25 млн АҚШ долларига тенг эквивалентда кредити ажратилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамғармадан жалб қилинган кредитни қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боглиқ харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошка манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига ажратилган кредит ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишларига — 106,7 млрд сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини таъмирлаш ишларига — 88,8 млрд сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳар ички йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишларига — 32,7 млрд сўм йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда жамғармадан ажратилган кредитни қоплаш мақсадида ушбу маблағларнинг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш учун сарфланган 195,5 млрд сўм миқдордаги қисмини 2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган ва мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан жамғармага тўлаб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига ажратилган кредит ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда Самарқанд шаҳар ички йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бажарилган ишлар — Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини таъмирлаш бўйича ишлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бажарилган ишлар — «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан қабул қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишларни сифатли ташкил этиш ҳамда ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов — жамғармадан ажратилган кредитнинг мақсадли сарфланиши ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев — ичимлик суви ва оқова сув тизими объектларини қуриш ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари — Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи А.Абдувалиев — умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда Самарқанд шаҳар ички йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
268-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2020 й., 09/20/268/0541-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)