Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 24.04.2020 йилдаги ПҚ-4695-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжат 25.04.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида санитария-эпидемиология хизмати тиббиёт ходимларининг меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга оширган ҳолда қўллаш орқали уларни моддий рағбатлантириш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банд талабларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган моддий рағбатлантириш чоралари 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб, республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимлари учун ойлик лавозим маошига нисбатан 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа устамаларни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Давлат инспекцияси) ҳудудий бошқармалари ходимларининг умумий чекланган сони 3 266 та этиб белгилансин ҳамда бунинг натижасида бўшаётган 913 та штат бирлиги Агентликка ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентликнинг марказий аппаратида Давлат инспекциясидан ўтказилаётган штат бирликлари ҳисобидан 7 та штат бирлигидан иборат Моддий-техника базасини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш бошқармаси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентлик бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Давлат инспекциясининг ўтказилаётган штат бирликларини ҳисобга олган ҳолда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари штатлар меъёрларини қайта кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгиланган штатлар меъёрларига мувофиқ, Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари бўш штат бирликларининг юқори малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Давлат инспекцияси ва Агентликнинг штат бирликлари сонини қайта тақсимлаш ваколати берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар Бош давлат санитария врачларига карантин тадбирларини амалга ошириш даврида, давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва бошқа ходимларини жалб қилган ҳолда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича эпидемияга қарши вақтинчалик отрядларни ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, карантин тадбирларини амалга ошириш даврида вақтинчалик отрядлар таркибига жалб этилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг асосий иш жойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва миқдорлари сақланиб қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат тиббиёт муассасалари ходимларининг меҳнати учун тўловлар, зарур ҳолларда, давлат тиббиёт муассасаларидаги тегишли лавозим ва тоифадаги ходимлар учун белгиланган шартлар ва миқдорларда санитария-эпидемиология хизматларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари ҳамда Агентлик ва Давлат инспекцияси, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар санитария-эпидемиология хизматларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4695-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2020 й., 07/20/4695/0495-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)