Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сон қарорлари ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига ҳамда Юридик таъминлаш бошқармасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 апрель,
250-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 мартдаги 212-сон қарорида:
а) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада:
7-банд «а» кичик бандининг тўққизинчи хатбошисидаги «парламент ва депутатлар сўровлари» сўзлари «парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Бошқарма бошлиғи ўринбосари»;
иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «бўлим мудири» сўзлари «бўлимлар мудирлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошисига «Бошқарма бошлиғи» сўзларидан кейин «унинг ўринбосари,» сўзлари қўшилсин;
биринчи хатбошига «Бошқарма бошлиғи» сўзларидан кейин «унинг ўринбосари,» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошидаги «Бўлим» сўзи «Бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлимлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошига «амалга оширади» сўзларидан кейин «Бошқарма бошлиғи ўринбосари,» сўзлари қўшилсин;
йигирма биринчи хатбошидаги «Бошқарманинг бўлим мудирлари» сўзлари «Бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлимлар мудирлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Бошқарма бошлиғи ўринбосари бажаради»;
қуйидаги мазмундаги 151-банд қўшилсин:
«151. Бошқарма бошлиғи ўринбосари:
Бўлим мудирлари ва мутахассисларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Бошқарма бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;
интеллектуал мулк ва давлат хизматлари соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Бошқарма бошлиғига таклифлар киритади;
Бошқарма бошлиғига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.»;
еттинчи хатбошига «Бошқарма бошлиғига» сўзларидан кейин «унинг ўринбосарига,» сўзлари қўшилсин;
йигирманчи хатбошига «унинг вазифасини» сўзларидан кейин «Бошқарма бошлиғи ўринбосари ёки» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошига «Бошқарма бошлиғи» сўзларидан кейин «унинг ўринбосари,» сўзлари қўшилсин;
тўққизинчи, ўнинчи ва ўн учинчи хатбошиларга «Бошқарма бошлиғига» ва «Бошқарма бошлиғи» сўзларидан кейин тегишлича «унинг ўринбосарига,» ва «унинг ўринбосари,» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 25 мартдаги 248-сон қарорида:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими тўғрисидаги низомда (2-илова):
9-банддаги «архив ва компьютерда ёзиш бюроси мудирлари, I тоифали компьютерда ёзувчи, шунингдек, стенографистка» сўзлари чиқариб ташлансин;
12-банднинг биринчи хатбошисидаги «Бўлим мудири, унинг мутахассисларининг» сўзлари «Бўлим мудири, унинг ўринбосари ва мутахассисларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«бошқа материаллар лойиҳаларини таҳрир ва таржима» ва «бошқа материаллари» сўзлари тегишлича «бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таржима ва таҳрир» ва «бошқа ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «материаллар» сўзи «ҳужжатлар» сўзи билан алмаштирилсин;
19-банддаги «Архив мудири» сўзлари «Архивни юритиш масалалари бўйича инспектор» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисидаги низомда (4-илова):
тўртинчи хатбошидаги «мутахассис киради» сўзлари «мутахассис» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис киради»;
бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошидаги «битта» сўзи «икки нафар» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 171-банд қўшилсин:
«171. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига қабулга келган жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини расмийлаштириш ва ҳисобга олишни таъминлайди;
жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг шахсий, сайёр ва оммавий қабулларини ташкил қилади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан тушган оғзаки мурожаатларни таркибий бўлинмаларга ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил ва назорат қилади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тизимини такомиллаштириш ва натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
шахсий иш режасига ёки Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва натижадорлигини ўрганади;
материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.»;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Инспекторлар бўлимда иш юритилишини таъминлайди, мурожаатларни рўйхатга олади, ҳужжатларнинг бўлимдан ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивга сақлаш учун ўз вақтида топширилишини таъминлайди, ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажаради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 июлдаги 580-сон қарорида:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомда (1-илова):
10-банднинг саккизинчи — ўн тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Зарафшон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Шарғун ва Ширин шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Таҳлилий маълумотларни умумлаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш, дастур ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассис;
инспектор киради.
Бўлим тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.»;
12-банддаги «мудир ўринбосари ва мутахассислари» сўзлари «мудир ўринбосари, мутахассислари ва инспектори» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«19. Бўлимнинг таҳлилий маълумотларни умумлаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш, дастур ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассиси»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар қўшилсин:
«республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар ва «йўл хариталари»нинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, уларнинг амалга оширилишини назорат қилади, шунингдек, ҳудудий дастурларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
қабул қилинган дастурлар ва «йўл хариталари» бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мониторингини юритади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»нинг Бўлим фаолиятига оид чора-тадбирлари бажарилишининг тизимли назоратини олиб боради;
тасдиқланган дастурлар ва «йўл хариталари»нинг ижроси бўйича масъул вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ширин, Зарафшон шаҳарлари ва Шарғун шаҳарчаси ҳокимларининг ҳисоботларини олади ва таҳлил қилади, умумлаштирилган маълумотларни Бўлим мудирига киритиб боради»;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимига бириктириладиган давлат бошқаруви органлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар рўйхатида (2-илова):
I бўлимнинг номидаги «вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда» сўзлари чиқарилсин;
1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
4-банддаги «Ўзмиллийбанк» сўзлари «Миллий банк» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 984-сон қарори билан тасдиқланган Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисидаги низомда:
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, шунингдек, қуйидагилар киради:
Давлат тилини ривожлантириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш бўлими мудири;
Атамашунослик ва топонимик объектларга ном бериш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мудири;
Давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Атамашунослик ва топонимика соҳасида қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Топонимик объектларга ном бериш масалалари бўйича бош мутахассис;
Инспектор.»;
12-банддаги «ва мутахассислари» сўзлари «мутахассислари ва инспектор» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.»;
қуйидаги мазмундаги 19-банд қўшилсин:
«19. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Департаментдан ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивга сақлаш учун ўз вақтида топширилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 11 мартдаги 137-сон қарорида:
а) 1-иловадаги «Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири» блоки қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири»;
б) 11-иловада:
1-банддаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги»;
в) 13-илованинг 5-бандидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 17-илованинг 1-бандидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2021 й., 09/21/370/0564-сон, 04.08.2021 й., 09/21/488/0752-сон, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон)