Ҳужжат кучини йўқотган 02.12.2003 26.01.1995 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.12.2003
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ НАЗОРАТИ БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ ВА ДАВЛАТ ИДОРАДАН ТАШҚАРИ ЭКСПЕРТИЗА БОШ БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 декабрдаги 538-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси («Давархитектқурилишназорат») тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси («Бошдавлатэкспертиза») тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қурилиш сифатини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг «Давархитектқурилишназорат» органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш масалаларида тегишли тартиб ўрнатиш мақсадида республикада қурилиш маҳсулотлари сифатининг аҳволи масалалари бўйича бир йилда камида икки марта семинар-кенгашлар ўтказиб турилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳа ташкилотлари ва буюртмачилар 1995 йилдан бошлаб республика ҳудудида объектлар қурилиши қиймати ҳисоб-китобларида «Давархитектқурилишназорат» органларига сарфланадиган харажатларни, қурилишнинг смета қийматини кўпайтирмаган ҳолда, назорат функцияларини бажариш бўйича харажатлар таркибида 0,10 фоиз миқдорида назарда тутадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда ушбу маблағларни «Давархитектқурилишназорат» органлари счётларига ўтказиш тартибини ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш шартларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давархитектқурилишназорат» органларига назорат функцияларини бажариш учун зарур ҳолларда кўрсатиб ўтилган маблағлар ҳисобига штатдан ташқари инспекторларни жалб этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мазкур қарор асосида давлат экспертизасининг маҳаллий органлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Давархитектқурилишназорат» нинг маҳаллий органларини, қурилаётган корхоналар дирекцияларини, техникавий ва муаллифлик назоратини маблағ билан таъминлаш учун амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ажратмалар миқдори доирасида қурилиш-монтаж ишлари смета қийматидан маблағ ажратиш миқдори ва тартибини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини мазкур қарорга мувофиқлаштириш тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика вазирликлари ва идоралари ана шу муддатда ўзларининг норматив ҳужжатларини мазкур қарор билан тасдиқланган норматив ҳужжатларга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 26 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 26 январдаги 19-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси («давархитектқурилишназорат») тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармаси («Давархитектқурилишназорат») Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва мазкур Низом асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Давархитектқурилишназорат» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, қарорларига ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қарорларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Давархитектқурилишназорат» бошқармаси ўз ваколати доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчилар ва қурилиш иштирокчиларининг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, объектлар қурилиши, ишлаб чиқарилаётган бинокорлик материаллари, буюмлар ва конструкцияларнинг сифатини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталарининг объектлар қурилиши сифатини назорат қилувчи ишлаб чиқариш хизматларига, лойиҳалаш ташкилотларининг муаллифлик назоратига услубий раҳбарлик қилиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ишини танлаб назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш сифати устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари бўйича низомлар, қоидалар, йўриқномалар, услубий ва бошқа кўрсатмалар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция жараёни иштирокчиларига объектлар қурилиши сифати устидан зарур даражада назорат ўрнатилишини таъминлашда ташкилий-маслаҳат ва Амалий ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш соҳасида ҳуқуқ бузилишлари учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида объектлар қурилишини ва бинокорлик материаллари, буюмлар, конструкциялар ишлаб чиқаришни амалга ошираётган қўшма корхоналар ва чет эл фирмаларига нисбатан «Давархитектқурилишназорат» бошқармаси, агар халқаро шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўзига берилган ваколатлардан тўлиқ фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қурилиш қатнашчилари томонидан қурилаётган бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқарилаётган бинокорлик материаллари, буюмлар ва конструкцияларнинг норматив-техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлигини ҳамда қурилишнинг барча босқичларида ташкилий-ҳуқуқий тартибга амал қилинишини таъминлаш «Давархитектқурилишназорат» бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Давархитектқурилишназорат» бошқармаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари ва ишлаб чиқарилаётган бинокорлик материаллари, буюмлар ва конструкцияларнинг тасдиқланган норматив-техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қурилиш қатнашчилари томонидан норматив-техник ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган синовларнинг, съёмкаларнинг, ўлчовларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини, шунингдек, зарур техник-ижро ҳужжатларининг юритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тасдиқланган лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳамда архитектура-қурилиш ечимлари бўйича техник талабларга риоя қилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан назарда тутиладиган рўйхат бўйича қурилишнинг белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган ҳужжатлари, шунингдек, пудратчида лицензияланадиган фаолият турларини ва ишларни амалга ошириш учун лицензиялар мавжудлигини танлаб текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш сифати устидан ишлаб чиқариш назорати, муаллифлик ва техника назорати юритилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар, уларнинг қисмлари ва таркибий элементлари бузилиши сабабларини текшириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ бузилишлар ва бузилиш ҳолатларининг сабабларини текширувчи техник комиссиялар ишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш маҳсулотлари сифатини таъминлаш, қурилиш қонунчилигига риоя қилиш масалалари бўйича давлат назоратининг бошқа органлари, илмий-тадқиқот, лойиҳа ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириладиган назорат натижалари бўйича материалларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, норматив талаблар, услубий ва амал қилинувчи материалларни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қурилиш соҳасидаги қонунни бузишлар учун жазолар қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Давархитектқурилишназорат» бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг ва ишлаб чиқарилаётган бинокорлик материаллари, конструкциялар ва буюмларнинг сифатини текшириш мақсадида, қурилиш усулидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, қурилиш объектларига ҳамда бинокорлик материаллари ва буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга тўсиқсиз кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ишларининг ва қўлланилаётган материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг сифатини аниқлаш учун зарур бўлган лойиҳа-смета, технологик ва ижро ҳужжатларини, бошқа материалларни пудратчилар, буюртмачилар, лойиҳалаштирувчилардан танишиш учун олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда пудратчилар ва буюртмачиларга конструкцияларнинг айрим элементларини очишни, тупроқ, материаллар, муҳандислик тизимларини синаб кўришни топшириш, экспертларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида тасдиқланган лойиҳаларнинг, қурилиш нормалари ва қоидалари, бошқа норматив-техник ҳужжатларнинг йўл қўйилган бузилишини бартараф этиш тўғрисида қурилиш қатнашчилари ва материалларни тайёрловчилар бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ташкилотларининг муаллифлик назорати ишларини текшириш ва муаллифлик назорати сифатсиз олиб борилган ҳолларда давлат корхоналари ва бюджет маблағлари ҳисобидан тўланган суммаларни лойиҳа ташкилотларидан ушлаб қолиш тўғрисидаги таклифни маблағ билан таъминловчи ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат стандартларига ва техник шартларга мувофиқ келмаган ёки транспорт ташиш ва сақлаш жараёнида шикастланган бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқаришни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун истеъмолчиларга сотишни, шунингдек, уларни қўллашни тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив талаблар ва тасдиқланган лойиҳа ечимларининг қўпол равишда бузилиши оқибатида мустаҳкамлик ва чидамлилик даражаси пасайишига олиб келган, шунингдек, бинолар ва иншоотлар бузилиши хавфи пайдо бўлган ҳолларда қурилиш-монтаж ишларини давом эттиришни тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларнинг ўзбошимчалик билан қурилишини тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар ва пудратчиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш сифатини таъминлашга доир қонунчиликни бузувчи мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилаётган объектларда лойиҳалар, норма ва стандартлар талабларининг бажарилишини мунтазам таъминламаётган раҳбарларни, шунингдек, иш сифатини, муаллифлик ва техник назоратни қониқарсиз амалга ошираётган ходимларни лавозимдан озод қилиш тўғрисида тақдимномалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий низоларни ҳал қилиш учун бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва қурилиш объектларининг аҳволи ҳақида эксперт хулосалари бериш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Давархитектқурилишназорат» бошқармаси ходимлари пудратчилар ва буюртмачиларнинг вакиллари иштирокида объектларда текшириш ўтказадилар. Бу мақсадлар учун лойиҳалаш ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчилар ва буюртмачилар томонидан бу текширишларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишлар натижалари ишларни бажариш дафтарида қайд этилади, зарурат бўлганда кўрсатмалар берилади, далолатномалар тузилади, улар «Давархитектқурилишназорат» органлари ходимлари ва бошқа текширишда қатнашганлар томонидан имзоланади. Текшириш қатнашчилари далолатномада баён қилинган хулосаларга рози бўлишмаган тақдирда ўз эътирозларини киритган ҳолда уни имзолашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давархитектқурилишназорат» органлари ходимлари ўз вазифаларини бажаришда давлат назоратининг бошқа органлари, солиқ инспекциялари, банк муассасалари, прокуратура органлари, судлар, ҳокимликларнинг хизматлари, истеъмолчилар жамиятлари ва ахборот органлари билан ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Давархитектқурилишназорат» бошқармаси мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Шикоят ва даъво аризаларини бериш «Давархитектқурилишназорат» бошқармаси ходимлари томонидан берилган кўрсатма ва талабларнинг бажарилишини тўхтатиб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Давархитектқурилишназорат» бошқармаси ходимлари ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ва зарар етказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат архитектура-қурилиш назорати органлари «Давархитектқурилишназорат» бошқармасига бўйсунади. Улар фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш, фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, ишда уларга ёрдам кўрсатиш бошқарма томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекциялар тўғрисидаги намунавий Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат архитектура-қурилиш назорати бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 26 январдаги 19-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси («Бошдавлатэкспертиза») тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат идорадан ташқари экспертиза бош бошқармаси («Бошдавлатэкспертиза») Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига бўйсунади ва ушбу Низом асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Бошдавлатэкспертиза» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 «Бошдавлатэкспертиза» нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини уларда конструкция жиҳатдан мустаҳкамлик, ишлатиш, экология, ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, барча турдаги ресурслардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мамлакатимиз ва жаҳон илғор тажрибаларини ҳисобга олиш, архитектура ва шаҳар қурилиш ечимларининг юқори сифатли бўлиши талаблари таъминланганлиги, санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги эксперт органлари ишига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ва қурилиш ишларини давом эттиришда давлат идорадан ташқари экспертиза органлари таклифларининг рўёбга чиқарилиши устидан назорат амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Бошдавлатэкспертиза» техник ҳужжатлар сифатсиз экспертиза қилинганлиги сабабли етказилган зарар учун инвестор олдида моддий жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Бошдавлатэкспертиза» ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни (техник-иқтисодий асослашларни), корхоналар, бинолар, иншоотлар, муҳандислик иншоотлари қурилиш, кенгайтирилиш ва қайта қурилиши лойиҳаларини (ишчи лойиҳаларини), мулкчилик шаклларидан ва маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, бошқа лойиҳаларни, районлаштириб режалаштириш схемалари ва лойиҳаларини, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш жойларини, курортларни ва дам олиш зоналарини қуриш бўйича лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатини муҳофаза қилиш қўмитасининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда улар бўйича хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш масалаларида буюртмачилар, лойиҳалаш пудратчи ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза масалаларига оид услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, эксперт органлари ходимлари ўқувини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза натижаларини умумлаштиради, лойиҳалашнинг сифат даражасини таҳлил қилади ҳамда лойиҳа-смета ишини, унинг норматив базасини ва экспертизани такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Бошдавлатэкспертиза» га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза натижаларига кўра техник-иқтисодий асослашларни (ҳисоб-китобларни) ва лойиҳаларни рад этиш ёки уларни қўшимча ишлаш учун қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатини паст эканлигида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жазо чораларини қўллаш ҳақида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза ўтказишга Ўзбекистон Республикасининг лойиҳалаш, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларини, олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш, зарурат ҳолларда вақтинчалик эксперт жамоаларини тузиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тобе эксперт ташкилотлар ва мустақил фирмалар томонидан қурилиш, реконструкциялар учун бериладиган эксперт хулосалар сифатини назорат қилиш ва мониторингини амалга ошириш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 8 ноябрдаги 492-сонли қарорига мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Бошдавлатэкспертиза» га Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Бошдавлатэкспертиза» бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқармага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, бошқарма фаолиятининг алоҳида йўналишлари бўйича ўз ўринбосарлари ва экспертларнинг масъулияти даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ташкилотларда ва корхоналарда «Бошдавлатэкспертиза» фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича унинг номидан вакиллик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўринбосарларни, тузилмани, ходимлар сонини ва штат жадвалини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчиликка мувофиқ «Бошдавлатэкспертиза» ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-штат интизомига риоя қилинишини таъминлайди, белгиланган сметалар ва ажратилган маблағлар доирасида бошқарма кредитлари ва маблағлар доирасида бошқарма кредитлари ва маблағларини тасарруф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Бошдавлатэкспертиза» фаолияти вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга кўрсатиладиган эксперт хизматлари ва бошқа хизматлар ҳамда иш турлари бажарилганлиги учун олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги давлат идорадан ташқари экспертиза органлари ташкилий ва услубий раҳбарлик қилиш бўйича «Бошдавлатэкспертиза» га бўйсунадилар. Ушбу органлар тўғрисидаги Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Бошдавлатэкспертиза» юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 1-сон, 2-модда)