Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»нинг (ЎзР АҚ-198) 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1721-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари» (ЎзР АҚ-198)нинг 13-банди учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Э. ГАНИЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 март,
3-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2020 й., 10/20/1721-3/0479-сон)