Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 17.07.1992 йилдаги 328-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 17.07.1992 йилдаги 328-сон
Кучга кириш санаси
17.07.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжат 17.07.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишда ногиронларга Ўзбекистоннинг бошқа барча фуқаролари билан тенг имкониятларни таъминлаш, тўлақонли турмуш тарзи учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ногиронликни белгилаш маълумотлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли яшайдиган жойларни режалаштириш ва иморат солишга оид республика меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, турли хил мақсадлардаги бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда ногиронларнинг ижтимоий ва функционал талаблари ҳисобга олинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993-1994 йилларда 1-қаватида ногиронли оила учун хонадонлари бўлган уй-жойларнинг ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш марказларининг намунали лойиҳаларини ишлаб чиқишни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари микрорайонлар, кварталлар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойлар қурилишини режалаштиришда ихтисослаштирилган уй-жойлар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари бўлишини ҳамда ногиронларнинг функционал талабларини ва ҳаёт фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда турли мақсадлардаги жамоат бинолари ва иншоотларни қайта қуришни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари (камида 34 киши ишловчи) корхоналар, бирлашмалар ва муассасаларда жамоада ишловчилар умумий сонининг камида уч фоизи ҳисобидан ногиронларнинг меҳнат қилишлари учун ишчи ўринлари банд қилиб қўйилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлар учун ишчи ўринлари банд қилиб қўйилишини таъминламайдиган ёки уларни иш билан таъминлашдан бош тортувчи корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар ногиронларни ишга жойлаштириш мақсадида ихтисослаштирилган ишчи ўринларини барпо этиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш учун давлат ҳокимиятининг маҳаллий органларига ишчи ўринларининг уч фоизигача ўртача ойлик иш ҳақини тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат статистика қўмитаси бир ой муддат ичида мазкур қарорнинг 4-банди бажарилишини ҳисобга олиш, назорат қилиш тартиби бўйича тегишли ҳужжатларни тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва ногиронларнинг жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1993 йил 1 январгача, ногиронларнинг меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда, халқаро меъёрларга асосланиб, улар учун ихтисослашган ишчи ўринлари меъёрларини ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат солиқ бош бошқармаси, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар томонидан ногиронлар учун қурилишларни маблағ билан таъминлашга, асбоб-ускуналар сотиб олишга, ижтимоий-маданий, спорт иншоотларини сақлашга ажратиладиган маблағларни белгиланган тартибда солиқ солишдан озод қилиш ҳамда белгиланган уч фоизли нормадан ортиқча иш билан таъминланган ногиронларнинг ҳар 2,5 фоизи ҳисобига даромаддан олинадиган солиқни бир фоиз камайтириш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин. Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар учун ижтимоий суғуртага 4,7 фоиз миқдорида маблағ ажратиш белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси вазирликлар, идоралар ва ногиронлар жамияти билан биргаликда, кейинчалик имтиёзли шартларда Ногиронлар жамиятига бериш учун, давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар (корхоналар, артеллар, ишлаб чиқариш цехлари ва участкалари, маиший комплекслар ва бошқаларни аниқлаш бўйича 1992 йил 1 сентябргача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда болалар жамоасида бўлиш имконини бермайдиган ҳамда якка тартибда парваришни талаб қилувчи оғир касалликларга чалинган, жисмоний камчиликлари бўлган 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий пенсиялар ва имтиёзлар тайинлаш учун маълумотлар рўйхатини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида болаликдан ногиронларга ижтимоий пенсиялар ва имтиёзлар тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани қайта кўриб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги Ногиронлар жамияти ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1993 йил 1 январгача «Ўзбекистон Республикаси ногиронларини реабилитация қилиш» Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва таълим бўлимига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 17 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
328-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 17 июлдаги 328-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронликни аниқлаш маълумотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронларга нисбатан олиб борилаётган ижтимоий сиёсат уларнинг ҳаётда ва жамият тараққиётида фаол қатнашиш имкониятларини кенгайтиришга, моддий аҳволларини яхшилашга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ жисмоний ёки ақлий камчилиги сабабли ижтимоий мадад ва ҳимояга муҳтож бўлган шахс ногирон ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаёт фаолиятининг бузилиши даражасига қараб биринчи, иккинчи, учинчи ногиронлик гуруҳи белгиланади. Ногиронлик ёшдан қатъи назар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронликни белгилаш тўғрисидаги масала диагностика, даволаш ва соғлиқни сақлаш тадбирлари ўтказилгандан кейин кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлик тўғрисидаги қарор клиник, психологик, ижтимоий-маиший ва касб омиллари мажмуини баҳолашга асосланади. Бунда касалланишнинг характери, функциянинг бузилиш даражаси, даволашнинг, соғлиқни тиклаш тадбирларининг самарадорлиги, нормал ҳолатдан оғишларни компенсациялаб турувчи механизмларнинг ҳолати, клиник ва меҳнат прогнози, ижтимоий мослашув имконияти, турли ижтимоий ёрдам турларига муҳтожлик, шахсият аниқланишлари, меҳнатнинг аниқ шароитлари ва унинг мазмуни, касб тайёргарлиги, ёш ва ҳоказолар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Врачлик-меҳнат эксперт комиссиясида, касалликнинг характеридан ёки нуқсонидан қатъи назар, ҳар бир ҳолда бемор организмининг барча тизимлари ялпи текшируздан ўтказилади. Саломатликнинг аҳволини ҳамда ижтимоий мослашув даражасини объектив баҳолаш мақсадида текширувнинг функционал ва лаборатория усуллари маълумотларидан фойдаланилади, бемор билан сўров ўтказилади, зарур ҳужжатлар таҳлил қилинади. Беморнинг касб меҳнат фаолияти инобатга олинади. Беморнинг шахсий хусусиятларига, ижтимоий мослашув имкониятларига эътибор берилади. Касалликни аниқлаш тиббиёт этикаси ва деонтологиясига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлик ҳақида қарор чиқарилаётганда илгари ўтказилган тиббий-ижтимоий тадбирларнинг давомийлигини назарда тутувчи якка тартибдаги соғлиқни тиклаш дастури тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобарқарор, қайта тикланадиган морфологик ўзгаришлар ҳамда организм органлари ва тизимларининг функциялари бузилганда даволашнинг, соғлиқни тиклаш тадбирларининг самарадорлигини, саломатликнинг аҳволини ва ижтимоий мослашув даражасини кузатиш мақсадида ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб 6 ойдан 2 йилгача бўлган муддатда ногиронлар такрорий текширувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барқарор, қайта тикланмайдиган морфологик ўзгаришларда ва организм органлари ва тизимларининг функциялари бузилган, касалликнинг кечишини яхшилаш ва ижтимоий мослашувни қайта тиклаш мумкин бўлмаган, ўтказилган қайта тиклаш тадбирлари самара бермаган ҳолларда ногиронлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ такрорий текширувдан ўтказиш муддати кўрсатилмаган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Байналмилалчи жангчилар ва Чернобиль АЭСдаги авария вақтида зарар кўрган шахсларнинг ногиронлиги Ҳукуматнинг махсус қарорлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. НОГИРОНЛИК ГУРУҲЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Биринчи гуруҳ ногиронликни белгилаш учун касалликлар, жароҳатлар, туғма нуқсонлар оқибатида организм паст фаолиятининг яққол кўриниб турган чекланишлари асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи гуруҳ ногиронлик қуйидаги ҳолларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзига ўзи хизмат қилиш, ҳаракат қилиш ёки ўз хулқ-атворини назорат қилиш (ўқиш, муомала қилиш, ҳаракатланиш), шунингдек, меҳнат фаолиятида қатнашиш мумкин бўлмаган бу эса ўз навбатида бошқаларнинг доимий парваришига, ёрдамига ёки назоратига эҳтиёж сезишга олиб келадиган, тўла ижтимоий мослашувчанликни йўқотиш ҳолларида. Масалан, тетраплегия, оғир тетрапарез, девоналик даражасидаги олигрофрения, оғир сурункали психозлар, инкурабел хатарли ўсмалар ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳаракат қилиш, ўзига ўзи хизмат қилиш, ўқиш ёки муомала қилиш, ўзини идора қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, шунингдек, оддий ишлаб чиқариш шароитида меҳнат фаолиятида қатнашиш анча қийинлашгани оқибатида, агар кўрсатилган бузилишлар доимо ўзгаларнинг парвариши, ёрдами ёки назорати зарурлигини тақозо этувчи анча яққол кўриниб турган ижтимоий мослашувчанликни йўқотиш ҳолларида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анатомик нуқсонлар ёки организм функцияларининг бузилиши компенсация воситалари билан таъминланганда, ишлаб чиқаришда ёки уйда махсус шароит яратилганда ногироннинг саломатлиги ҳолатига мувофиқ меҳнатнинг ҳар хил турлари бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга қуйидагилар мисол бўла олади: оёқларнинг доимий фалажи, ҳар икки қўлнинг чўлтоқлиги (ҳар икки панжадаги ҳамма бармоқларнинг йўқлиги ва кесиб ташлаш натижасида ундан ҳам оғирроқ нуқсонлар); юқоридан учдан бир даражада ҳар икки соннинг чўлтоқлиги, бутунлай кўрмаслик, шунингдек, унга тенглаштирилган қуйидаги ҳолатлар: яхши кўрадиган кўзда кўришнинг ўткирлиги 0,03 дан ошмаслиги ва уни тузатиб бўлмаслиги ёки иккала кўз кўриш майдонининг 10 градусгача концентрик торайиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иккинчи гуруҳ ногиронликни белгилаш учун касалликлар, жароҳатлар, туғма нуқсонлар оқибатида организм ҳаёт фаолиятининг анча яққол кўриниб турган чекланишлари асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи гуруҳ ногиронлик қуйидаги ҳолларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) саломатлигининг ҳолатига кўра меҳнат фаолиятида қатнаша олмаслик оқибатида анча яққол кўриниб турган ижтимоий мослашувчанликни йўқотишда ёки меҳнат фаолияти таъсирида касаллик кечишининг ёмонлашиши, оғир асоратлар пайдо бўлиши хавфи туғилганда, шунингдек, муомала қилиш, ўзини идора қилиш, ўқиш, ўз хулқ-атворини назорат қилишга яққол қийналишда, аммо ўзгаларнинг ёрдамига, парваришига ёки назоратига эҳтиёж бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолатларга қуйидагилар мисол бўла олади: юракнинг клапан аппарати шикастланганлиги ёки қон айланишининг 2 — 3 даражали доимий бузилгандаги миокард, тез авж олувчи, тез-тез кризисларга мойил иккинчи босқич гипертония касаллиги, очиқ кўриниб турган юрак-ўпка фаолиятидаги етишмовчилик ҳолатлари бўлган ўпка циррози; яққол кўриниб турган юрак томирлари фаолиятидаги етишмовчилик ҳолатлари бўлган такрорий миокард инфаркти, қисқа вақт ичида такрорланган инсульт, яқин масофани кўролмаслик авж олган чоғда кўрадиган ягона кўз пардасига қон қуйилиши ва ҳ. к;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) оғир сурункали касалликлар, таянч-ҳаракат аъзоларининг ўзаро боғлиқ нуқсонлари ва кўриш қобилиятини анча йўқотиш оқибатида яққол кўриниб турган ижтимоий мослашувчанликни йўқотганда, шунингдек, муомала қилиш, ўзини идора қилиш, ўқиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш ҳамда оддий шароитдаги меҳнат фаолиятида қатнашиш қийин бўлганда, аммо ўзгаларнинг ёрдамига, парваришига ёки назоратига эҳтиёж бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анатомик нуқсонлар ёки организм функцияларининг бузилиши компенсация воситалари билан таъминланганда, ишлаб чиқаришда ёки уйда махсус шароит яратилганда ногиронлар саломатлигининг ҳолатига мувофиқ меҳнатнинг ҳар хил турлари бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғир сурункали касалликларга қуйидагилар мисол бўла олади: овқатланишнинг камайиши ва қисқа муддатли ремиссиялар кўриниб турган язва касаллигининг оғир шакли, сезиларли даражада заҳарланиш ва тез-тез зўрайиб турадиган бронхоэктатик касаллик, тез-тез хуруж қиладиган тутқаноқ касаллиги, қадам босишни бирмунча бузиб турадиган оёқ парапарези, субкомпенсация босқичидаги шизофрения ва алаҳсираш аломатлари бўлганда шахснинг сезиларли ўзгариши, турғун (тез тарқалмайдиган) патологик ўзгаришлар натижасида, бироқ одатдаги шароитларда ишга жойлашишнинг индивидуал имкониятларини ҳисобга олиб, яхши кўра оладиган кўзнинг кўриш қобилияти 0,04 дан 0,08 гача (кўзойнак танлаш йўли билан) пасайиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғир анатомик нуқсонларга қуйидагилар мисол бўла олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала болдирнинг чўлтоқлиги, панжанинг ёки билакнинг тўмтоқлиги ва болдирнинг чўлтоқлиги, бошқа қўл бармоқларининг функцияси бирмунча бузилганда елканинг ёки билакнинг чўлтоқлиги, чаноқнинг тўмтоқлиги ва бошқа оёқларнинг ҳаракатга келтирувчи ёки статистик функцияларининг бирмунча бузилиши, қўл ва оёқнинг тўмтоқлиги ва бир кўзнинг кўрмай қолиши, чаноқнинг экзартикуляцияси, чаноқнинг қисқа тўмтоқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кичик гуруҳга кирувчи ногиронлар («б» кичик банди) қуйидаги махсус яратилган шароитларда у ёки бу ишларни бажаришлари мумкин; алоҳида меҳнат режимини ташкил этиш таъминланадиган ногиронлар учун махсус цехларда (иш кунини қисқартириш, ишлаб чиқаришнинг индивидуал нормалари, ишда қўшимча танаффуслар, санитария-гигиена нормаларига қатъий риоя қилиш, тиббий кузатувда бўлиш ва мунтазам равишда врач ёрдами кўрсатиб туриш ва шу кабилар), зарур хом ашёни уйга етказиб бериш ва тайёр маҳсулотни уйда қабул қилиб олиб, мажбурий ишлаб чиқариш нормаларини белгиламасдан уй шароитида якка тартибдаги иш мароми, махсус цехлардаги каби енгилликлар таъминланган шароитлар бўлган корхоналар ёки муассасаларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. «а» кичик банд бўйича I ва II гуруҳ ногиронлар деб топилган ва махсус яратилган шароитларда ҳамда «б» кичик банд бўйича одатдаги ишлаб чиқариш шароитларида ишлашни давом эттиришни хоҳловчи шахслар турар жойдаги (кузатувда бўлган) даволовчи врачдан ВКК орқали шу ҳақда врач хулосасини оладилар. Хулосада ишнинг хусусияти ва шароити, бир кундаги иш соатлари сони, ҳафта давомидаги иш соатларининг сони кўрсатилади ва кейинчалик саломатликнинг аҳволи юзасидан тавсияномалар бериш билан мунтазам кузатув белгилаб қўйилади. Хулосаларни беришда ВКК меҳнат фаолиятининг таъсири остида ногироннинг аҳволи бирдан ёмонлашиб қолиши, шунингдек, атрофдагилар учун хавфли ҳолат рўй бериши мумкинлигини ҳисобга олади, бундай ҳолларда мазкур даврда ишлаш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Учинчи гуруҳ ногиронликни белгилаш учун, одатда, касалликлар, жароҳатлар, туғма нуқсонлар оқибатида келиб чиққан, одатда, муомала қилиш, ўқиш, ҳаракат қилиш қийинлиги оқибатида ижтимоий мослашув имкониятларининг яққол кўриниб турган пасайишига олиб келувчи ҳаёт фаолиятининг чекланиши, шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзининг олдинги касби (мутахассислиги) бўйича ишни давом эттириш имкони йўқлиги оқибатида саломатликнинг ҳолатига кўра камроқ малака талаб қиладиган бошқа касбдаги ишга ўтказиш зарур бўлган ҳоллар асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга қуйидагилар мисол бўла олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали чилангар асбобсозни қон айланишининг 1 ва 2 даражали барқарор бузилганлиги туфайли майда буюмларни йиғувчилик ишига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнг панжанинг 2, 3 ва 4 бармоқлари йўқлиги туфайли ип йигирувчи аёлни мато четини тўғрилаш ишига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5—6-разрядли фрезерчини 2 босқичдаги гипертония касаллиги туфайли асбобларни тарқатувчилик ишига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмир қазувчини силикоз туфайли шахтадан ташқаридаги ёрдамчи ишчи вазифасига ўтказиш ёки бошқа ҳунарни ўрганишга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) зарурат бўлганда саломатлигининг ҳолатига кўра ишлаб чиқариш фаолияти ҳажмини анча қисқартиришга олиб келадиган ўз касби бўйича ишлаш шароитларини ўзгартириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга қуйидагилар мисол бўла олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трест бош бухгалтерини хотиранинг пасайиши, диққат-эътиборнинг камайиши, астенизация ва ҳоказо билан боғлиқ церебрал артериосклерозга учраганлиги туфайли кичикроқ муассасага бухгалтерлик ишига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп дастгоҳда ишловчи тўқувчи аёлни ўртача оғирликдаги қанд диабети туфайли 1 — 2 та дастгоҳда ишлашга ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи ёки хизматчига қопланиш ҳолатлари нобарқарор бўлган сурункали ўпка сили ёки тез-тез кризислар бўлиб турадиган гипертония касаллиги туфайли иш куни қисқартирилган, енгил меҳнат шароити яратиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кам малакали ёки илгари ишламаган шахсларда белгилари кўриниб турган функционал бузилишлар оқибатида уларнинг ишга жойлашиш имкониятлари анча чекланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга қуйидагилар мисол бўла олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача оғирликдаги язва касаллигига чалинган ёрдамчи ишчини бино ичидаги вахтёрлик ишига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат малакасига эга бўлмаган, юрак-ўпка касалликларига чалинган аёлларнинг ишга жойлашишининг қийинлиги туфайли улар ногиронлар учун мўлжалланган артель шароитларида қўл меҳнатининг енгил турларидагина ишлаши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда яшовчи ва илгари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ишлаган ҳарбий хизматчиларнинг ярадорлик асорати туфайли ишга жойлашишининг қийинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) учинчи гуруҳ ногиронлиги, булардан ташқари, бажарадиган ишидан қатъи назар, анатомик нуқсонлар ёки функцияларнинг бузилишига олиб келувчи деформациялар мавжуд бўлганда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлларнинг нуқсонлари ва деформациялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
елканинг чўлтоқлиги (экзартикуляция ёки ўнг елка, чапақайларда чап елканинг чўлтоқлиги ва ишга жойлашиш имконининг йўқлигида иккинчи гуруҳ ногиронлик белгиланиши мумкин), билакнинг чўлтоқлиги, панжаларнинг йўқлиги, елканинг ёки ҳар иккала билак суякларининг сохта бўғими, тирсак бўғимининг яққол ифодаланган контрактураси (бўғимлардаги ҳаракатларнинг чекланиши 5 — 8 градусгача) ёки тирсак бўғимининг функционал номақбул ҳолатдаги анкилози (60 градусдан кам ёки 150 градусдан кўп бурчак остида) ёки билакнинг ўта пронация ёки ўта супинация ҳолатида қотиб қолиши, резекциядан кейин елка ёки тирсак бўғимининг осилиб қолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
панжалардаги бош бармоқдан ташқари қолган тўртта бармоқнинг йўқлиги, панжадаги бош бармоқ билан бирга уч бармоқнинг йўқлиги, худди шу бармоқларнинг функционал номақбул ҳолатдаги яққол кўриниб турган контрактураси ва анкилози, бош ва кўрсаткич бармоқларнинг ёки уч бармоқнинг тегишли панжа суяклари билан бирга йўқлиги, ҳар иккала панжадаги бош бармоқларнинг йўқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оёқларнинг нуқсонлари ва деформациялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сон ва болдирларнинг турли даражадаги чўлтоқликлари, сон чўлтоқ бўлганда ва уни протезлаш имконияти бўлмаганда иккинчи гуруҳ ногиронлиги белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оёқ пойининг пластик-суяк ампутациясидан кейинги чўлтоқлиги (Пирогов бўйича), Шопар бўғимининг хаста чўлтоқлиги ва Лисфранк бўғимининг икки томонлама чўлтоқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оёқ пойларининг номақбул жойлашиши ҳамда юриш ва туриш функцияларининг анча бузилганлиги билан боғлиқ ҳолда тўпиқ бўғимининг яққол кўриниб турган контрактураси ёки анкилози;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сон ёки ҳар иккала болдир суякларининг сохта бўғими, тизза ёки чаноқ-сон бўғимларининг резекциядан кейин осилиб туриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чаноқ-сон бўғимининг яққол кўриниб турган контрактураси ёки анкилози, тизза буғимининг функционал номақбул ҳолатдаги анкилози — (180 градусдан кам бурчак остидаги ёки бўғимлар резекциясидан кейин оёқнинг 7 сантиметрдан ортиқ калта бўлиши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Периферик асаб тизими жароҳатланишлари ва касалликларининг турғун ва тузалмайдиган асоратлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
панжа ёки қўлларнинг бармоқлари фалажи, оёқ фалажи, барча қўл ёки оёқларнинг анчагина трофик бузилишлар бўлган, яққол кўриниб турувчи парези (яққол кўриниб турган мушак атрофияси, сурункали трофик язва).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутунлай кўрлик ёки бир кўздаги кўриш қувватининг корригирация қилиш имкони бўлмаганда 0,03 гача пасайиши ёки кўриш майдонининг 10 градусгача торайиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юрак мушагида ёки юрак халтасида бегона жинснинг мавжудлиги. Бош суягидаги 3 см2 дан ортиқ нуқсонлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жағдаги ёки танглайдаги нуқсонлар (агар қўйилган протез чайнашни таъминлай олмаса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафас олиш етишмовчилиги мавжуд бўлиб, тезкор аралашув — беш ёки ундан кўп қовурғанинг тўғриланиши оқибатида кўкрак қафасининг ўзгариши (иккинчи гуруҳ ногиронлик белгиланганида қайта текширувдан ўтказиш умумий асосларда белгиланади). Болалигидан икки томонлама карлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Қулоқ супрасининг қаттиқ оғзаки нутқни қабул қила олмаслигини карлик деб ҳисоблаш керак. Нуқсонлар ва деформациялар рўйхатнинг 3-бандидаги «г» кичик бандда назарда тутилмаган бўлса, ногиронлик гуруҳ тўғрисидаги масала экспертизанинг умумий қоидаларига кўра, яъни касби бўйича иш бажариш имкониятининг ҳисобга олиб ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи гуруҳ ногиронлик белгиланадиган, аммо узоқ муддат даволанишга, шу жумладан, босқичли оператив аралашувга (умумий ҳисобда 4 ойдан кам эмас) муҳтож бўлган шахсларга иккинчи гуруҳ ногиронлик белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ ТУРЛАРИ ВА УШБУ ЁРДАМЛАРНИ БЕРИШ ЗАРУРЛИГИГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЖАРОҲАТЛАР ВА НУҚСОНЛАР ОҚИБАТЛАРИ ҲАМДА КАСАЛЛИКЛАРНИНГ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир марталик тўловлар), техника воситалари ва бошқа воситалар, шу жумладан, автомобиллар, кресло-аравачалар, протезортопедия буюмлари, махсус шрифтли матбаачилик маҳсулотлари, овозни кучайтириш аппаратлари ва сигнализаторлар билан таъминлаш орқали, шунингдек, тиббий, ижтимоий ва профессионал тикланиш хизматлари ҳамда маиший хизмат кўрсатиш йўли билан ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чет кишиларнинг доимий парваришида, ёрдами ёки назоратида бўлиш барча манфаатдор ташкилотлар билан келишилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхатда кўрсатилган ҳолларда тавсия қилинади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Саломатликни тиклашнинг техника воситалари (бузилган фаолият, касалланган қул-оёқлар ва сезги аъзолари ўрнига ишлатиладиган махсус асбоб-ускуналар, асбоблар, мосламалар) қуйидаги ҳолатларда тавсия қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яққол кўриниб турган монопарез, гемипарез, трипарез, тетрапарез, яққол кўриниб турган атаксия, яққол кўриниб турган гиперкинетик белги, сийдик ёки нажасни доимий ушлолмаслик, шу жумладан, сийдик ёки нажас чиқиш тешикларининг яраси, карлик, 1 та бармоқ йўқ бўлиб, панжанинг чўлтоқлиги ва қўлнинг кесиб ташланганлиги, қўл-оёқ бўғимларининг яққол кўриниб турган контрактуралари, елка тирсак, тизза бўғимларининг осилиб туриши, шарт бўйича товонларнинг чўлтоқлиги ва кесиб ташланган каттароқ нуқсонлар, ҳар иккала ёки яхши кўрувчи кўзнинг амалда бу-тунлай кўрлиги ва яхши кўрмаслиги (кўриш қувватининг коррекция билан 0,1 гача бўлиши ёки кўриш майдонининг 20 градусгача концентрик торайиши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳаракатланишни таъминловчи воситалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кресло-аравача (хонабоп) қуйидаги ҳолатларда тавсия қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қон айланишининг III даражадаги сурункали етишмовчилиги, ўпка-юрак фаолиятининг III даражадаги етишмовчилиги, гемиплегия белгилари кўриниб турган гемипарез, параплегия, белгилари кўриниб турган қуйи парапарез, тетраплегия, триплегич белгилари кўриниб турган трипарез ва тетрапарез, белгилари яққол кўриниб турган атаксия, гиперкинетик амиостатик аломат, ҳар иккала болдирнинг чўлтоқлиги ёки анча кўп кесиб ташланганлиги,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кресло-аравача (сайрбоп) қуйидаги ҳолларда тавсия қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гемиплегия, белгилари кўриниб турган гемипарез, параплегия, белгилари кўриниб турган қуйи парапарез, триплегия, тетраплегия, белгилари кўриниб турган трипарез ва тетрапарез, ҳар иккала болдирнинг чўлтоқлиги ёки анча кўп кесиб ташланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) автомобиль қуйидаги ҳолатларда тавсия қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
протез қилишга яроқлилигидан қатъи назар, барча даражадаги бир болдир ва соннинг чўлтоқлиги, Шарт бўйича ҳар иккала оёқнинг чўлтоқлиги (оёқ пай суяклари учининг кесиб ташланганлиги) ва оёқларнинг ўта чўлтоқлиги, гемиплегия, белгилари кўриниб турган гемипарез, белгилари кўриниб турган парапарез, ҳар иккала оёқ панжасининг чўлтоқлиги ва кўпроқ даражада кесиб ташланганлиги, бир оёқнинг 10 см ва ундан кўпроқ калта бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Ижтимоий таъминот вазирлигига биргаликда 4 бўлимнинг 3 ва 4-бандларида қайд этилган жароҳатлар ва нуқсонлар оқибатлари, касалликларнинг рўйхатига қўшимчаларни тасдиқлашга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.