Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА БЮДЖЕТДАГИ МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июндаги Фармонига мувофиқ оширилган миқдорларда ўз вақтида иш ҳақи тўлашни таъминласинлар. Бунда ходимларнинг иш ҳақини ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг 25 фоизи бюджетдаги муассасалар ва ташкилотларнинг смета бўйича умумий харажатларини қисқартириш ҳисобига қидириб топилсин.
2. Олий ўқув юртлари талабаларига, аспирантларга, докторантларга, техникумларнинг ҳамда кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминланмаган ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчиларига стипендиялар иловага мувофиқ белгилансин.
Имтиёзли овқатланиш учун ойлик қўшимча тўловларнинг амалдаги миқдорлари ҳамда талабалар ошхоналари ва тамаддихоналаридаги тушликлар қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.
3. Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги бир ҳафта муддат ичида олий ўқув юртларининг талабаларига ҳамда техникумлар ва ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчиларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритсинлар.
4. Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ходимларни рағбатлантиришни ва меҳнатга ундашни таъминловчи ҳамда ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртларининг ўқитувчилари, тарбиячилари, муаллимлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва врачларнинг иш ҳақини 1,8 баравар, бюджетдаги муассаса ва ташкилотлар бошқа ходимларининг иш ҳақини эса 1,5 баравар оширишни назарда тутувчи тариф ставкалари ва маошларнинг янги миқдорларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республика бўлими, Меҳнат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда 1992 йилнинг 1 июлигача пенсияга чиққан пенсионерларнинг пенсияларини қайта ҳисоблаш учун тузатиш киритиш коэффициентларини 1992 йил 15 августгача ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республика бўлими, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» ва бошқа тижорат банклари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 218-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июндаги Фармонида белгиланган оширилган миқдорларда пенсия тўлашни таъминловчи суғурта бадалларининг тўла ва ўз вақтида тушишини таъминласинлар.
7. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва хўжаликлар белгиланган иш ҳақининг энг оз миқдорини ҳисобга олган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ишловчиларнинг иш ҳақини янада ўстиришни таъминловчи чораларни амалга оширсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республика бўлими 1992 йилнинг иккинчи ярми учун бюджетларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгиланган иш ҳақи, стипендиялар ва пенсияларни ошириш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун халқ хўжалиги барча тармоқлари ходимларининг касб-малака гуруҳларини қамраб олувчи ягона тариф сеткаси асосида меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш юзасидан 1992 йил 1 сентябргача таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилсин
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 10 июль,
319-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 10 июлдаги 319-сон қарорига
ИЛОВА
1992 йил 10 июлдаги 319-сон қарорига
ИЛОВА
Олий, ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртлари талабалари ва ўқувчиларига бериладиган стипендиялар
МИҚДОРЛАРИ
|
Талабалар ва ўқувчиларнинг тоифалари |
Ойига сўм ҳисобида |
|
| |
| Ўзлаштирувчи талабаларга | 595 |
|
шулардан: |
|
| фақат яхши, шунингдек фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 660 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 740 |
| Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган талабаларга | 790 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 905 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 1035 |
| Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган талабаларга | 495 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 560 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 640 |
| Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган талабаларга | 885 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 970 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 1035 |
| Тайёрлов бўлимларининг ўқувчиларига | 390 |
| Собиқ байналмилалчи жангчи бўлган талабаларга | 785 |
| шулардан: | |
| фақат яхши шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 865 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 945 |
| Собиқ иттифоқ органларининг буйруқлари билан белгиланган мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртларида ўқийдиган талабаларга (СССР Олий ва ўрта махсус таълим министрлигининг 1987 йил 11 майдаги 330-сон, 1987 йил 12 июндаги 420-сон ва СССР Давлат халқ таълими комитетининг 1989 йил 20 январдаги 8с-сон ва 1990 йил 9 апрелдаги 21с-сон буйруқлари) | 740 |
|
шулардан: |
|
| фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 840 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 945 |
| Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган талабаларга | 1035 |
| Номли стипендиялар: | |
| В. И. Ленин номли ва Карл Маркс номли стипендиялар | 1035 |
| Ҳукумат қарорлари билан таъсис этилган атоқли фан, техника ва маданият арбоблари номларидаги стипендиялар | 990 |
| Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан таъсис этилган атоқли фан, техника ва маданият арбоблари номларидаги стипендиялар | 945 |
| айрим фанларни ўрганишдаги ва фан-техника ижодкорларига алоҳида муваффақиятлари учун илмий кенгаш қарори бўйича белгиланадиган у шахсий стипендиялар | 855 |
| Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилган | |
| Аспирантлар: | |
| Иш стажи 3 йилгача бўлган 1-йилги таҳсил | 910 |
| 2 ва 3-йилги таҳсил | 970 |
| Иш стажи 3 йилдан кўп бўлган: 1-йилги таҳсил | 1030 |
| 2-йилги таҳсил | 1090 |
| 3-йилги таҳсил | 1150 |
| Докторантлар | 1620 |
|
| |
| Ўзлаштирувчи ўқувчиларга | 495 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 540 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 615 |
| Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган ўқувчиларга | 790 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 905 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 1035 |
| Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида турган ўқувчиларга | 390 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 450 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 520 |
| Байналмилалчи жангчи бўлган ўқувчиларга. | 685 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўкийдиган ўқувчиларга | 765 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 840 |
| Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўқувчиларга | 885 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 970 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 1035 |
| Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари бўлган ўқувчиларга | 1035 |
| Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган ўқувчиларга | 1035 |
| В. И. Ленин номли стипендия олувчиларга | 885 |
| Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилган | |
|
| |
| Ўқиш муддати 10 ойдан кўп бўлмаган барча хилдаги ҳунар-техника, билим юртларининг (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, сув хўжалиги қурилишида ва ўрмон хўжалигида ишлаш учун тайёрлайдиганлардан ташқари) ўзлаштирувчи ўқувчиларига | 390 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 450 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган, ўқувчиларга | 495 |
| Байналмилалчи жангчилар бўлган ўқувчиларга | 680 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 765 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 840 |
| Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўқувчиларга | 885 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 970 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 1035 |
| Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Улуғ Ватан ?рушининг I ва II гуруҳ ногиронларига тенглаштирилган шахсларнинг болалари бўлган ўқувчиларга | 450 |
| шулардан: | |
| фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 495 |
| фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 540 |
| Олий ўқув юртларининг, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг давлат таъминотида бўлган талабалари, ўқувчилари учун стипендиялар миқдорлари ўзгартирилмайди | |
Кейинги таҳрирга қаранг.