Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 23 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 24 мартда маъқулланган
Сенат томонидан 2020 йил 24 мартда маъқулланган
1-модда. 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгилансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 апрель,
ЎРҚ-615-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 03/20/615/0409-сон)