26.03.2020 йилдаги ПФ-5975-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор механизмларини кенг жорий қилиш тамойилларига асосланган ислоҳотларнинг янги босқичида давлатнинг иқтисодиётдаги ролини камайтириш ва хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича навбатдаги ишларнинг натижадорлигини ошириш бугунги кунда иқтисодиётни бошқаришнинг аниқ, шаффоф ва натижага йўналтирилган механизмини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ҳудудларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш вазифалари кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун фундаментал шароитларни яратиб бериш ҳисобига янги ва барқарор иш ўринларини ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу, ўз навбатида, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ислоҳ қилиш ва ривожланишига алоқадор вазирлик ва идоралар фаолияти уйғунлигини таъминлашни, мавжуд муаммо ва тўсиқларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этишга асосланган замонавий ва инклюзив институционал тизимни жорий этишни талаб этади. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсиш мақсадлари ва таркибий ислоҳотлар ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш, шунингдек, ташқи ва ички омиллар таъсирида юзага келадиган иқтисодий циклларни бошқаришнинг замонавий прогнозлаштириш моделларига асосланган самарали тизими ва механизмларини жорий этиш жараёни кечикмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича яхлит тизим ва мувофиқлаштирувчи давлат органи, меъёрий-ҳуқуқий база, мезонлар ва баҳолаш услубиётининг мавжуд эмаслиги, шунингдек, ушбу йўналишдаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш вазифаларининг аниқ ажратиб олинмаганлиги сабабли тегишли аҳоли гуруҳлари билан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги паст даражада қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ ёндашув ва тамойиллар тўлиқ шакллантирилмаган, иқтисодиётнинг ҳудудий ва тармоқ ривожланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таъминланмасдан ҳамда ҳудудларни ривожлантиришдаги мавжуд салоҳият ва «нисбий устунлик» мезонларидан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда инсон капитали ва демографик омиллар инобатга олинмасдан қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг аниқ ёндашувларини белгилаб олиш, тадбиркорликни молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг мақсадга йўналтирилган, айниқса, аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва касбга ўргатиш ишларини тизимлаштириш, шу жумладан барча дастурлар ҳисобидан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиш самарадорлигини баҳолаш ишларини ташкил этишда камчиликлар кузатилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, мамлакат саноатини ривожлантиришнинг фундаментал драйверлари ҳисобланган соҳаларда меҳнат унумдорлигини ошириш, соҳанинг рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича аниқ механизм ва дастакларга асосланган ягона индустриал сиёсат ва стратегия ишлаб чиқилмаган, шунингдек, мазкур жараёнда техник регламентларни замон талабларидан келиб чиқиб янгилаш ва самарали фойдаланиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) этиб қайта ташкил этилсин ҳамда қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва юритиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий индикаторларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш асосида иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этиш, иқтисодиётнинг реал сектори ҳолати, ички ва ташқи бозорлар конъюнктураси ҳамда глобал ва минтақавий иқтисодий ривожланиш тенденциялари билан боғлиқ ҳолда иқтисодиётнинг асосий соҳаларини ривожлантириш стратегиясини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг реал секторидаги ҳолатни олдиндан баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш ва самарали фойдаланиш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон капиталини ривожлантириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва молиявий ресурсларни самарали тақсимлаш, зарур инфратузилмани шакллантиришга асосланган иқтисодий ривожланишнинг концептуал йўналиш ва вазифаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва бошқа идоралар билан биргаликда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, шу жумладан инфляция даражасини пасайтириш ва қўйилган мақсадларга эришиш борасида мувофиқлаштирилган сиёсатни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган экспортни қўллаб-қувватлаш, экспорт ва импортда тариф ва нотариф тартибга солиш сиёсатларини шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясида кўзда тутилган тадбирлар ва ислоҳотларнинг меҳнат унумдорлиги, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмларининг ўсишига, иш ўринлари яратилишига таъсирини баҳолаш ва тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) камбағалликни қисқартириш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ўсишнинг инклюзивлигини таъминлаш, давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағалликни қисқартиришнинг аниқ дастак ва механизмларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубиятини, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш чора-тадбирларини амалга ошириш, яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли даромадлари табақалашувини ўрганиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш ҳамда уларнинг давлат мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда меҳнат бозори ва унинг таркибини сифат жиҳатдан ривожлантириш, ишчи кучи миграцияси жараёнларини таҳлил қилиш, такомиллаштириш ҳамда меҳнат ресурсларини тақсимлаш борасида ўзаро мувофиқликдаги ишларни олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан биргаликда инсон капиталини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(1-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг табиий хом ашё ва меҳнат ресурсларини ҳамда «нисбий устунликларини» инобатга олган ҳолда уларни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаб олиш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари доирасидаги лойиҳаларни ўз муддатида ва сифатли бажаришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, ҳудудлараро ривожланишнинг табақалашувини қисқартириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда саноат зоналарини ташкил этиш, уларни жойлаштириш юзасидан услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, уларни ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ҳудудларни ривожлантиришнинг миллий методологик асослари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ҳамда тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ўсишни таъминлашда кичик ва ўрта бизнесни муҳим драйверга айлантиришнинг концептуал ва стратегик ёндашувларни ҳамда соҳани ривожлантириш борасида фундаментал тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ва ўрта бизнес субъектлари тоифасига оид мезонларни белгиловчи, шунингдек, уларнинг ҳуқуқларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари — янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, кредитлашнинг мавжуд механизмлари ва қўллаб-қувватлаш воситалари орқали ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юқори самара берувчи йўналиш ва лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини доимий равишда такомиллаштириш орқали ресурслардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва уни самарали бошқариш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) саноатнинг устувор тармоқларини ривожлантириш — ягона индустриал сиёсатни юритиш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва диверсификация қилиш, шунингдек, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучларини самарали жойлаштириш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида мамлакат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан бозор механизмлари асосида узлуксиз таъминлашга қаратилган стратегия ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий саноат тармоқлари ва йирик корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат тармоқларининг ривожланиш даражасини мониторинг қилиб боришда халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган асосий индикаторларни аниқлаш, «яшил иқтисодиёт» ҳамда энергиясамарадорликнинг асосий принциплари ва усулларини амалиётга жорий этиш ва мониторинг қилиш услубиятини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика саноат корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, ҳажмлари, ички бозор талабининг қондирилиш даражаси бўйича ҳамда ички ва ташқи бозорларда муҳим саноат маҳсулотлари нархларининг ўзгариш тенденциялари бўйича таҳлиллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органлари билан биргаликда иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш мақсадларидан келиб чиқиб ҳамда иқтисодий ўсишга таъсири нуқтаи назаридан самарадорлиги паст бўлган йўналишларни аниқлаш асосида давлат иштироки мавжуд тармоқ ва корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш орқали яхлит давлат сиёсати амалга оширилишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган шароитларни яратиш, хусусан улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматларнинг эркин ва рақобатбардош бозорини шакллантириш билан боғлиқ таркибий ислоҳотларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улуши мавжуд стратегик тармоқ ва корхоналарда меҳнат унумдорлигини, энергия ва бошқа ишлаб чиқариш ресурслари тежамкорлигини ошириш ҳамда маҳсулот таннархини камайтиришда замонавий механизм ва ёндашувларнинг қўлланилиши бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида инвестицияларни жалб қилиш учун устувор соҳа ва тармоқларни аниқлаш орқали мамлакатнинг фаол инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ўсиш учун зарур бўлган инфратузилмани яратишга қаратилган инвестиция сиёсатини амалга ошириш, иш жойларини ташкил этиш ва ҳудудларни барқарор ривожлантиришни таъминловчи инфратузилманинг стратегик ривожланиш йўналишларини белгилаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш стратегиялари ва дастурларидан келиб чиққан ҳолда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Давлат инвестиция дастурини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Давлат инвестиция дастурининг асосий йўналиши ва лойиҳалари бўйича тегишли ички ва ташқи манбаларни шакллантириш учун буюртмаларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инвестиция дастурини макроиқтисодий нуқтаи назардан таҳлил қилиш ҳамда бу борада шакллантирилган хулосалардан келиб чиқиб, инвестиция йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат инвестиция сиёсатининг умумий инвестициявий фаолликка, шу жумладан хусусий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестициялар оқимига таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ҳамда бу борада тегишли таклифларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) инфраструктурани ривожлантириш ва урбанизация сиёсатини юритишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудларида уй-жой қурилиш бозори ва шаҳарларни ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, турар жойларни муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма билан биргаликда қуришни инобатга олган ҳолда урбанизация жараёнларини давлат томонидан самарали тартибга солишни таъминлаш, шунингдек, ер участкаларига оид замонавий бозор механизмларини жорий этиш;
(1-банд «з» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва қишлоқлардаги узоқ муддатли демографик тенденцияларни таҳлил қилиш, жадал саноатлаштириш шароитида шаҳарларнинг демографик сиғимлари ҳамда ишчи кучига бўлган эҳтиёжларини прогноз қилиш ва шу асосда урбанизация кўламларини белгилаш — мавжуд шаҳарларни кенгайтириш ёки йўлдош шаҳарчаларни яратиш юзасидан ҳудудлар кесимида таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги барпо этиладиган йўлдош шаҳарлар аҳолисининг яшаш шароити даражасини янада ошириш ҳамда шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқишнинг молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор, энергия тежовчи, экологик тоза технологиялар ва материалларни жорий этиш асосида ҳамда ижтимоий, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмалари мавжуд йўлдош-шаҳарлар бунёд этилишини ҳисобга олган ҳолда шаҳар агломерацияларини шакллантиришни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой қурилиш бозорини ипотека кредитлари орқали ривожлантириш ҳамда мавжуд уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда реновация тизимини такомиллаштириш ва дастурлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ипотека кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилишини мувофиқлаштириш;
(1-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) бизнес муҳитини яхшилаш ва халқаро рейтинглар масалалари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида бошқариш бўйича институционал ислоҳотларни амалга ошириш орқали бизнес фаолияти соҳасидаги асоссиз мажбуриятлар, тақиқлар ва чекловларни олиб ташлаш, жорий тартибга солиш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда соҳада амалдаги ва қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бизнес муҳитига таъсирини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги ва бошқа ваколатли органлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ўз бизнес фаолиятларини эркин амалга оширишларида тўсқинлик қилиши мумкин бўлган техник регламент ва талабларни ўрнатувчи органлар фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда мамлакат иқтисодиётида рақобат муҳитини яхшилаш, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан биргаликда бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш;
(1-банд «и» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро иқтисодий рейтинглар билан ишлашда илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда рейтингларни ҳар бир таркибий индикатори кесимида мутасадди вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳларни тузиш ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни иқтисодий ривожлантириш стратегиясидан, шу жумладан ўрта ва узоқ муддатли ташқи иқтисодий мувозанатлигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиқиб, халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий соҳада турли интеграция бирлашмалари (МДҲ, ЕОИИ ва бошқалар) билан, республика ҳудудлари хорижий давлатлар ҳудудлари билан, шу жумладан чегараолди ҳамкорликнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига таъсирини кенг қамровли таҳлил қилиш ва кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатлар доирасида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан музокараларда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ифодалаш, белгиланган тартибда ва халқаро ҳуқуқ битимларига мувофиқ бошқа давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ҳамкорлик битимларини тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, вазирлик ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга оширишда уларнинг устуворлиги ва босқичма-босқичлик тамойилидан келиб чиқади, шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича халқаро эксперт-маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат функциялари — бизнес учун имконият» лойиҳаси ва давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий секторга берилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил қилиш ва ўрганиш натижасида тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармонига асосан «л» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлик тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш стратегиясини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни камайтириш дастурини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўтказилаётган синов натижаларига асосланиб, 2021 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида минимал истеъмол савати ва яшаш минимуми жорий этилиши юзасидан тегишли қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича барча ўрта ва узоқ муддатли концепциялар, стратегиялар ва дастурлар вазирлик билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинадиган ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва қарорлар вазирлик томонидан камбағаллик даражасига таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат ва монополияга қарши курашиш, техник регламентларни ўрнатиш, ер муносабатларини тартибга солиш, геология ишлари, давлат активларини бошқариш, давлат-хусусий шериклик механизмини такомиллаштириш бўйича чоралар ва сиёсатларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлашда вазирлик иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик белгиланган вазифалар ижросини самарали амалга ошириш мақсадида бевосита халқаро молия ташкилотларидан грант маблағларини ва чет эллик юқори малакали экспертларни мунтазам жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлик ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи навбатдаги амалий ишларни жадаллаштириш юзасидан бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ҳар бир хонадон ва оилаларнинг турмуш шароити ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган қатламини ўрганиш асосида дастлабки рўйхатни ҳамда маҳаллалар паспортларини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ушбу қатламини бевосита моддий ва номоддий ёрдам кўрсатилиши лозим бўлган ёки касбга ўқитиш ва тадбиркорликка ўргатиш орқали даромадини ошириш мумкин бўлган гуруҳларга ажратиб олиш орқали, шунингдек, зарур манбаларни аниқлаш ва ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларига асосланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалга оширилишини бошласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш функцияси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар Осиё тараққиёт банкининг 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилиш орқали «Ўзбекистон Республикасида замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш» лойиҳасининг амалга оширилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ҳамда тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш стратегияларидан, шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда вазирлик ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантириш учун уч йил муддатга инвестициялар ҳажми прогнозларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказлашган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун бюджет маблағларининг ва давлат ташқи қарзининг лимитини вазирликка тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ижтимоий соҳа, инфратузилма ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда хорижий ҳамкорларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инвестиция дастури Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан вазирлик ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш бўйича буюртмачи функциялари вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вилоятлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаларига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси вазирлик билан биргаликда 2020 йил 1 августга қадар мавжуд дастурларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, қайта кўриб чиқсин ҳамда ушбу дастурларни 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясида кўзда тутилаётган умуммиллий ривожланишнинг мақсадли параметрларига мувофиқлигини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Камбағаллик даражасини қисқартириш борасидаги чора-тадбирларни молиялаштириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 2020 йилда вазирликка 100,0 млрд сўм ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни камайтириш дастурида белгиланадиган вазифаларнинг амалга оширилишини ҳамда ушбу йўналишдаги дастурларнинг молиялаштирилишини таъминлаш учун 2021 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда алоҳида қаторда тегишли маблағлар кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлик ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) этиб қайта ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик 2020 йил 1 майга қадар Агентликнинг фаолиятини унинг барча вилоятлар, шаҳар ва туманларда бўлинмаларини ташкил этишни инобатга олган ҳолда тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги тугатилсин ҳамда унинг функция ва вазифалари вазирликка ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини юритиш юридик шахс ташкил этмаган ҳолда вазирликка юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва унинг ҳудудий филиаллари вазирликка ўтказилсин ҳамда уларнинг негизида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Олий мактаб фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб корпоратив бошқарув ва тадбиркорлик соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасаси ҳисобланади, унинг Нукус шаҳри ҳамда барча вилоятлар марказларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳудудий филиаллари тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнесни ташкил этиш ва бошқариш йўналишларида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаларининг ўқув-услубиётига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида мутахассисларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда аҳолининг кенг қатламини бизнес юритиш ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ҳамда бу соҳада малакали тренерларни тайёрлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2020 — 2022 ўқув йиллари учун хорижда таълим олувчи номзодлар рўйхатини шакллантиришда «иқтисодий ривожланиш» ва «макроиқтисодий сиёсат» йўналишларида замонавий билимга эга бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадларида вазирлик билан биргаликда ёш мутахассис ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини хорижга таълим олиш ва малака оширишга жўнатиш учун амалий чоралар кўрсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлик Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда, давлат захираларини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, стратегик ва сафарбарлик захираси товарлар номенклатураси ва ҳажмларини танқидий қайта кўриб чиқиш, маҳсулотлар нархи кескин ўзгаришининг олдини олувчи бозор тамойилларига асосланган таъсирчан механизмларни жорий қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 мартга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштириш бўйича Сирдарё вилоятида ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент муддатини узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларни хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг кучга кириш муддатини узайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда вазирлик фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5975-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5621-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банддаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларидаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошларидаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банддаги «Иқтисодиёт ва саноат» ва «2019 йил 1 июнга қадар» сўзлари «иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» ва «2020 йил 1 октябрга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5623-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банддаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик бандидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Урбанизация агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин, унинг» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик бандидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 5-банддаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 11-банддаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) илованинг 4, 15, 20, 22-23 позициялари «масъул ижрочилар» устунидаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» ПФ-5953-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «августга» сўзи «октябрга» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) илованинг 189-позициясида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бажариш муддати» устунидаги «август» сўзи «октябрь» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижро учун масъуллар» устунидаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон; 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)