28.03.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2925-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 28.03.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2925-3
Кучга кириш санаси
28.03.2020
Ҳужжат 28.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2925-3]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон қарори (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2020 йил 26 февраль,

344-В-3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д. РАХИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн бешинчи хатбоши «улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар» деган сўзлардан кейин «, очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма олтинчи хатбоши қуйидаги тахрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«учинчи томон — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошларининг» деган сўзлар «юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сўровлар бўйича мижозлар базасидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлашдан иборат.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбошидаги «юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари» деган сўзлар «юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ходимларни танлаш бўйича малака талаблари ва тартиблари;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлари учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мижоз қонун ҳужжатларига мувофиқ қисқа муддатли кредитлар, микрокредитлар, микроқарзлар, шунингдек истеъмол кредитлари олиш учун мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз мажбуриятларини сотиб олиш ва сотиш (факторинг) бўйича операцияларни амалга оширганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз микрокредит ташкилоти лизинг берувчи сифатида иштирок этадиган микролизинг олиш учун мурожаат қилганида;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«учинчи шахслар мижознинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммадаги мажбуриятларини бажариш учун мурожаат қилганида, шу жумладан бундай операция ўзаро боғлиқ бўлиб кўринадиган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган ҳолларда;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фуқаролардан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган кўчар мол-мулкни сақлаш учун қабул қилишда;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «б» ва «в» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) мижоз базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммада бир марталик маслаҳат ёки ахборот хизматларидан фойдаланишни сўраб ариза билан мурожаат қилганда, шу жумладан бундай операция ўзаро боғлиқ бўлиб кўринадиган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган ҳолларда;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мазкур Қоидаларда белгиланган ҳар қандай истисноларга қарамасдан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича шубҳалар мавжуд бўлганда;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мижоз номидан иш кўраётган шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколатларини тегишли ҳужжатлар асосида текшириш;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти, таваккалчилик хусусияти, шу жумладан зарур бўлганда маблағлар манбаси тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотлари мижоз ёки бенефициар мулкдорнинг юқори мансабдор шахс эканлигини аниқлаш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш тизимларидан фойдаланишлари шарт ва мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбоши «киришиш» деган сўздан кейин «(ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нобанк кредит ташкилотлари юқоридаги чораларни юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзоларига ёки юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга нисбатан ҳам кўришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда нобанк кредит ташкилоти бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши ва бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«23. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга оширилаётган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда нобанк кредит ташкилотлари ушбу мижозга нисбатан қуйидаги лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари шарт:».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 27-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида нобанк кредит ташкилоти пировард натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг бенефициар мулкдори — жисмоний шахсни идентификация қилиши, ишончли манбадан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан қуйида келтирилган маълумотларни ўрганиш орқали, бенефициар мулкдорнинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг мулк ва бошқарув тузилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг/улушларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари/иштирокчилари) тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пировардида юридик шахснинг улушига (камида ўн фоиз) эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар)нинг (агар мавжуд бўлса) шахсий маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар кўрилган чоралар бўйича назорат қилувчи улушга эга бўлган шахс бенефициар мулкдор эканлигига шубҳа туғилса ёки улушга бўлган мулк ҳуқуқи бошқарувини амалга оширувчи шахслар бўлмаса, юридик шахс устидан назоратни бошқа усуллар билан амалга ошираётган шахс(лар)нинг (агар мавжуд бўлса) шахсий маълумотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилоти томонидан кўрилган тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, нобанк кредит ташкилотлари юқори раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган шахсни идентификация қилиши ва унинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 29-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«30. Нобанк кредит ташкилотлари мавжуд мижозларга нисбатан уларнинг аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўриши ва тегишли вақтда бундай мавжуд муносабатларни лозим даражада текширишни, бундай текширишлар қачон ўтказилганлиги ва умуман ўтказилган ёки ўтказилмаганлигини ҳамда олинган маълумотларни етарлилигини ҳисобга олган ҳолда ўтказишлари керак.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 33-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида шуъба корхоналар, филиаллар ёки ваколатхоналар ташкил этиш.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 40-банднинг «з» кичик бандидаги «ва уларнинг оила аъзолари» деган сўзлар «, уларнинг яқин қариндошлари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидаги мазмундаги 421-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«421. Нобанк кредит ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши керак. Ушбу мақсадларда нобанк кредит ташкилоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таваккалчиликни бундай баҳолаш янги хизмат турлари, иш амалиётининг татбиқ қилинишидан ёки янги ёхуд ривожланаётган технологиялардан фойдаланилишидан аввал ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилоти ушбу таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва камайтириш учун тегишли чораларни кўриши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«70. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги нобанк кредит ташкилоти томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)