Ҳужжат рақами
176-сон
Орган
Кабинет Министров Республики Узбекистан
Имзоланган сана
23.03.2020
Кучга кириш санаси
24.03.2020
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ёпиш
Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ҳужжат 17.04.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон фармойиши билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) қарорларига мувофиқ:
Ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарорига асосан ўн учинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
бемор коронавирус инфекциясига гумон қилинганда, дарҳол санитария-карантин пункти изоляторига жойлаштирилади ҳамда бу тўғрисида ушбу Низомга иловада белгиланган тартибда туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбарига хабар берилади;
тиббиёт ходими беморни уйида тиббий кўрикдан ўтказиб, коронавирус инфекциясига гумон қилган ҳолларда, ушбу Низомга иловада белгиланган тартибда дарҳол ўзи ишлаётган тиббиёт муассасаси раҳбарига, раҳбар эса, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига хабар беради;
коронавирус инфекциясига гумон қилинган бемор аниқланганда, шифокор бошқа беморларни қабул қилишни тўхтатади ва ушбу Низомга иловада белгиланган тартибда зудлик билан бемор ҳақида тиббиёт муассасаси раҳбарига, у эса, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик марказига хабар беради ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги шошилинч хабарнома юборади;