Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2809-1]
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 60-сон буйруғи (рўйхат рақами 2809, 2016 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Тиббий буюмлар рўйхатининг 8-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 март,
114-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 10/20/2809-1/0355-сон)