Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида («Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори)
«Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Белгилансинки, ушбу қарорга илованинг 10-банди 2020 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 март,
179-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, чегара ва ички қўшинларида ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш ва тарбиявий ишларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги 445-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ҳарбий қасамёд» сўзлари «Ватанга қасамёд» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳарбий қасамга» сўзлари «Ватанга қасамёдга» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 декабрдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, чегара ва ички қўшинларида шахсий таркиб билан ишлаш бўйича органлар тўғрисидаги низомнинг II-боби 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ҳарбий қасамга» сўзлари «Ватанга қасамёдга» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 128-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди биринчи хатбошисидаги «ҳарбий қасамёд» сўзлари «Ватанга қасамёд» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди тўққизинчи хатбошисидаги «Ҳарбий қасамёдни» сўзлари «Ватанга қасамёдни» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида Ҳарбий-тиббиёт факультетини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 10 июлдаги 203-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 28-сон, 318-модда):
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «бешинчи» сўзи «тўртинчи» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
16-банддаги «бешинчи» сўзи «тўртинчи» сўзи билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташлари тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банддаги «ҳарбий таълим бошқармаси» сўзлари «Кадрлар бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банддаги «(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташлари тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ)» сўзлари «(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ» сўзлари «ҳарбий хизматчилар учун белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банддаги «Қонунига мувофиқ» сўзлари «Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомга мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 348-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 7-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҳарбий қасамёдни» сўзлари «Ватанга қасамёдни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 24-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳарбий қасамёд» сўзлари «Ватанга қасамёд» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 230-модда) 3-илова II боби 20-параграфининг «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари» бўлими 1-бандида:
а) тўртинчи хатбошисидаги «ҳарбий қасамёд» сўзлари «Ватанга қасамёд» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) ўн иккинчи хатбошисидаги «ҳарбий қасамёд» сўзлари «Ватанга қасамёд» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 10-сон 228-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомда:
а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ҳарбий қасамёд» сўзлари «Ватанга қасамёд» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази — бир нечта ОТМда таҳсил олаётган талабалар орасидан бир ёки бир нечта ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ўқув-тарбиявий ва методик ишлар амалга ошириладиган ҳамда ушбу олий таълим муассасаси таркибига кирадиган ҳарбий ўқув бўлинма;»;
учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 35-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ҳарбий қасамёдга» сўзлари «Ватанга қасамёдга» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 56-банднинг биринчи хатбошисидан «ва алоҳида психологик ўрганишдан ўтган» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 57-банддан «ва алоҳида психологик ўрганиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) илованинг:
«Ҳарбий тайёргарликка саралаш (IV семестр)*» блокидан «Руҳий ўрганиш» қатори чиқариб ташлансин;
«Ҳарбий тайёргарликдан ўтиш (V-VI семестрлар, тиббий ОТМлар учун V — VIII семестрлар)**» блокидаги «ҳарбий қасамёд» сўзлари «Ватанга қасамёд» сўзлари билан алмаштирилсин;
«*» изоҳдан «ва руҳий ўрганиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясининг 15-банди «г» кичик банди учинчи хатбошисидаги «ҳарбий қасамёдга» сўзлари «Ватанга қасамёдга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 январдаги 46-сон қарорига иловадан «Ҳарбий кафедра» блоки чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Турон» театр студияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги 370-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «ҳарбий қасамёдга» сўзлари «Ватанга қасамёдга» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон; 23.01.2021 й., 09/21/36/0063-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/267/0438-сон; 09.11.2023 й., 09/23/591/0840-сон)