Ҳужжат кучини йўқотган 19.01.2026 18.03.2020 йилдаги 166-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.01.2026
Ҳужжат 19.06.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябрдаги 650-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2026 йил 19 январдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4162-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва уларнинг айланмаси соҳасида ҳуқуқбузарлик хавфини автоматик тарзда инсон омили аралашмаган ҳолда таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини тўлиқ таҳлил қилиш ҳамда якуний натижаларни балли тизим орқали ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим маълумотлари асосида шакллантирилган рўйхатга асосан ташкилотларда текшириш ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш мақсадида «таҳлика-таҳлил» тизими ишлаб чиқилишини ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятига 2020 йил 1 майдан жорий этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 июлга қадар «таҳлика-таҳлил» тизимида ўзаро ахборот алмашинуви тартиб-таомилларини йўлга қўйиш мақсадида Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимлари билан интеграциялашувини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 166-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясида (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизимини (кейинги ўринларда тизим деб аталади) жорий этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тизимда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва уларнинг айланмаси соҳасида ҳуқуқбузарлик (кейинги ўринларда ҳуқуқбузарлик деб аталади) хавфи автоматик тарзда инсон омили аралашмаган ҳолда таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция томонидан тизимда маълумотларни киритиш ва таҳлил этиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тизим Инспекциядаги мавжуд ички ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тақдим этилган ташқи маълумотларга асосан қуйидаги йўналишларда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия талаблари ва шартларининг бузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сарфланган хом ашё ва ёрдамчи материалларнинг тайёр маҳсулотга нисбатан мутаносиблигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол этил спиртини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот намуналарининг синовдан ўтказиш натижалари бўйича мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) қайта ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссиясининг Алкоголли маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги қарорини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси билан боғлиқ ҳисоботлар бўйича мунтазам равишда қайта ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилишда ҳужжатлар бўлмаслиги ҳолатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар ҳисобот даври мобайнида дастлаб рўйхатга олинган юридик манзилини ёки технологик жиҳозларни мунтазам равишда ўзгартириб борилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил сирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини маркировкасиз ёки қалбаки акциз маркали маҳсулотларни реализация қилиш ҳолатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар томонидан айнан бир ташкилот фаолиятидан норозилиги ҳақидаги мурожаатларни таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тизим мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган йўналишларга асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини тўлиқ таҳлил қилади ҳамда якуний натижаларни балли тизим орқали ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарлик хавфи даражасининг балли тизими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) билан келишилган ҳолда Инспекциянинг буйруғи билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини таҳлил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тизим орқали ташкилотларда ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси балли тизимда таҳлиллар давомида аниқланган камчиликлар сони ва оғирлик даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инспекция томонидан тизим маълумотлари асосида шакллантирилган ташкилотларда ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси таҳлили мунтазам ўтказиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аниқланган ҳолатлар юзасидан Инспекция томонидан ташкилотларда ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текшириш ўтказиш юзасидан белгиланган тартибда ваколатли органга мурожаат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тизим таҳлили натижаларига кўра хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари уч тоифага бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори, ўртача ёки паст бўлган ташкилотлар билан ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инспекция томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори, ўртача ёки паст бўлган ташкилотлар рўйхати тизим маълумотлари асосида шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тизим маълумотлари асосида шакллантирилган рўйхатга асосан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ташкилотларда текшириш ўтказиш юзасидан ваколатли органга мурожаат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тизим маълумотлари асосида шакллантирилган рўйхатда келтирилган ташкилотларга Инспекция томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртачалиги тўғрисида аниқланган тафовут ҳамда камчиликлар батафсил баён қилинган ҳолда ёзма равишда хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланган тафовут ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан ташкилотлар томонидан аниқлаштирилган қайта маълумот ҳамда асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда ёки тақдим этилган маълумотларда ҳуқуқбузарликлар бартараф этилмаганлиги аниқланганда, Инспекция текшириш ўтказиш юзасидан ваколатли органга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Инспекция томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган ташкилотларга аниқланган тафовут ҳамда камчиликлар батафсил баён қилинган ҳолда ёзма равишда хабарнома юборилади ва улар фаолияти текширилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизимида маълумотларни киритиш ва таҳлил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Субъектлар

Механизм

Муддатлар


1-босқич

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизимига ишлаб чиқарувчи ва савдо ташкилотлари томонидан киритилган маълумотларни таҳлил қилиб боради.

Иш кунлари


2-босқич

1. Давлат солиқ қўмитаси

2. Давлат божхона қўмитаси

1. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдоси ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларининг маълумотларини Инспекцияга электрон кўринишда тақдим этади.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни электрон кўринишда Инспекцияга тақдим этади.

1. Солиқ ҳисоботлари тақдим этилган кун

2. Импорт қилингандан кейинги иш куни


3-босқич

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси

Тақдим этилган маълумотлар асосида корхоналар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини таҳлил қилади ҳамда якуний натижаларни балли тизими орқали ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолайди.

Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасигача


4-босқич

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси

Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда текшириш ўтказиш юзасидан белгиланган тартибда ваколатли органга мурожаат қилади.

1 (бир) иш кунида


5-босқич

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

Инспекциянинг мурожаатини кўриб чиқиб, текширишга рухсат этиш ёки этмаслик масаласини ҳал қилади.

Белгиланган тартибда


6-босқич

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси

Ваколатли органнинг рухсати асосида корхонани қонун ҳужжжатларида белгиланган тартибда текширади ва натижалари асосида тегишли чораларни кўради.

Белгиланган тартибда

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 09/20/166/0330-сон, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)