Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативларига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2824-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 24 августдаги 28-сон буйруғи (рўйхат рақами 2824, 2016 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативларининг 6-боби изоҳининг 7-банди иккинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.
Вазир Ж. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 февраль,
69-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2020 й., 10/20/2824-1/0291-сон)