Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ВА МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ ИЧКИ ВА ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА, ЎҚУВ МУАССАСАЛАРИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ ҲАМДА КУРСАНТЛАРИГА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 352-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг ички ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-даволаш муассасалари зиммасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг ички ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларини, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларини стационар даволаш вазифаси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1996 йил 1 январдаги ҳолатига кўра штатдаги 127 нафар ходимлари билан ички қўшинларнинг гарнизон госпиталини (Навоий ш.) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансига берсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматини 1996 йилда маблағ билан таъминлаш режаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги сметасида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ички ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларини, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларини даволаш учун маблағларни ҳар йили назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 27 сентябрь,
336-сон