Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИДА МАДАНИЯТ, ФАН ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 июндаги 375-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарорига қўшимча киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 26 февралдаги ПҚ-4620-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, республиканинг маданият, фан ва туризм соҳасидаги халқаро алоқаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таркибида Маданият, фан ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимлари сони 13 нафарга кўпайтирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Бошқарма фаолиятини Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан маданият, фан ва туризм соҳасидаги халқаро алоқаларини ривожлантириш ва мувофиқлаштиришга йўналтирсин;
икки ҳафта муддатда Маданият, фан ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармаси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ажратилган штат бирликлари харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига зарур маблағларни ажратсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 25 сентябрь,
335-сон