Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сон Фармони ижросини таъминлаш, жумладан қишлоқ хўжалигида эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмасини бекор қилиш, ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар манфаатдорлигини ошириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳисобига қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида:

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда, 2021 йил ҳосилидан бошлаб, пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитларни фермер хўжаликларининг талабидан келиб чиқиб, ажратиш тизимини жорий этиш назарда тутилсин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 апрель

Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Пахта хом ашёси етиштириш учун кластер корхоналари ва фермер хўжаликларига ажратиладиган кредит маблағларини ягона махсус банк карталари орқали ойма-ой эркин тасарруф қилиш механизмини синов тариқасида Бухоро вилоятида татбиқ этиш ва тажриба натижаларига кўра бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил 1 апрель

Марказий банк,

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

3.

2021 йил ҳосилидан пахта толасини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансини тасдиқлаш амалиётини бекор қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил 1 сентябрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

«Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

4.

«Ўзагросервис» АЖ тизимидаги туман машина трактор паркларининг вилоят машина трактор парклари бирлашмаларига тегишли улушларини пахта-тўқимачилик кластерларига белгиланган тартибда сотиш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил 1 апрель

«Ўзагросервис» АЖ,

Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

«Ўзагролизинг» АЖ,

тижорат банклари

5.

Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятга эга товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатидан пахта маҳсулотини чиқариш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 10 апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Молия вазирлиги,

«Ўзпахтасаноат» АЖ

6.

«Пахтасаноат ҳудудий акциядорлик» бирлашмаларининг пахта тозалаш заводларидаги акция (улуш) пакетлари сотилишига қадар, ушбу заводлар томонидан пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш хизмати (тегирмон усулида) кўрсатилишини таъминлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил 20 март

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

7.

Пахта хом ашёси ҳисоб-китобини тўғри юритиш мақсадида «Ўзпахтасаноат» АЖнинг «Ўзпахта» автоматлаштирилган тизимини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил 1 июль

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

8.

«Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш бўй??а Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган Лойиҳа офисини ташкил этиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

а) «Ўзпахтасаноат» АЖнитугатиш, активларини ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш, унинг тизимидаги корхоналарни хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш;

б) «Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш комиссияси томонидан бажариладиган тадбирларни белгилаш.

Бунда:

пахта тозалаш корхоналаридаги «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари акция (улуш) пакетларини белгиланган тартибда сотиш;

Ҳукумат қарорларига асосан пахта-тўқимачилик кластерларига бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ҳамда тузилган олди-сотди шартномаси мажбуриятлари пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бажарилмаган тақдирда, мазкур пахта тозалаш корхоналаридаги «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига тегишли акция (улуш) пакетларни белгиланган тартибда сотиш;

пахта тозалаш корхоналаридаги «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари улушларини сотиш жараёнлари якунлангандан сўнг «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларини тугатиш;

в) Лойиҳа офиси «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларини тугатиш жараёнини назорат қилиши ва тугатилганидан сўнг активларини қабул қилиши назарда тутилади.

Лойиҳа офисини тузиш








Чора-тадбирлар режаси

2020 йил 20 март







2020 йил 1 май

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар





Молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Лойиҳа офиси,

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Давлат солиқ қўмитаси,

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 майдаги ПҚ-4341-сон қарорига мувофиқ 2020-2021 йилларда республика ҳудудларида ташкил этилиши белгиланган тикув-трикотаж мажмуаларини пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ишга туширилишини таъминлаш.

Бунда, пахта-тўқимачилик кластерларига тикув-трикотаж мажмуаларини ишга тушириш учун алоҳида имтиёзли кредитларни ажратиш назарда тутилади.

2020-2021 йилларда мажмуаларни ташкил этиш бўйича манзилли (дислокация) дастурга ўзгартириш киритиш ва зарурий молиявий манбалар билан таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги ПҚ-4341-сон қарорида белгиланган муддатларда

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

«Ўзпахтасаноат» АЖ, тегишли тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

10.

Жаҳон банкининг «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида туманларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан пахта ва ғалла экилган майдонларда, экинларнинг ривожланиш ҳолати ва кутилаётган ҳосил прогнози билан шуғулланувчи ахборот-маслаҳат марказларини ташкил этиш ва уларни техник воситалар билан таъминлаш.

Ахборот-маслаҳат марказлари томонидан:

кутилаётган ҳосил, экинларнинг ривожланиш ҳолати, омборлардаги маҳсулот ҳажми бўйича ҳудудлар кесимида маълумотларнинг даврий равишда эълон қилиб борилиши;

хўжаликларга тупроқ унумдорлигини аниқлаш ва уни ошириш, агротехник тадбирларни мақбул муддат ва даражада ўтказиш, зараркунандаларнинг тарқалиши ва уларга қарши курашиш тадбирларини ўтказиш, маҳсулотларни сотиш ва бошқа масалаларида консультатив хизматлари берилиши йўлга қўйилади.

Чора-тадбирлар режаси

2020 йил 1 сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

11.

Жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳосил йилида кутилаётган минимал нархларни эълон қилиш.

Бюллетень чоп этиш, ОАВда эълон қилиш

Ҳар йили 1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

12.

Ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари тўғрисида махсус телекўрсатувлар ташкил этиш, реклама роликлари тайёрлаш орқали оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар ҳафта

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1.

С. Бекенов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, тугатиш комиссияси раиси

2.

С. Ходжаев

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, тугатиш комиссияси раиси ўринбосари

3.

А. Эргашев

молия вазири ўринбосари, тугатиш комиссияси раиси ўринбосари

4.

Ж. Хаитов

Ҳисоб палатаси бош инспектори

5.

А. Равшанов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири

6.

Х. Мелиев

адлия вазири ўринбосари

7.

Ў .Каримов

иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари

8.

Ф. Умаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

9.

Ф. Карабаев

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари

10.

А. Исроилов

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори

11.

Ш. Ахмедов

Давлат активларини бошқариш агентлигининг бошқарма бошлиғи

12.

А. Мақсудов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқарув раиси

13.

И. Искандаров

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари

14.

Х. Джуманов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқарма бошлиғи

15.

Ф. Султонов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқарма бошлиғи

16.

А. Латипов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқарма бошлиғи

17.

О. Омонов

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти директори ўринбосари

18.

келишув бўйича

Лойиҳа офиси раҳбари, тугатиш комиссияси котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси