Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 29 январдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси таъсис этилсин.
* 2-илова берилмайди.
1996 йил учун Элчихона ходимлари сони 9 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 6 киши — дипломатик таркиб ходимлари, 3 киши — маъмурий-техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1996 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 21 сентябрь,
331-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 16 июлдаги ПҚ-1369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)