Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҚИРОЛЛИГИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 20 февралдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Саудия Арабистони Қироллигининг Эр-Рияд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси таъсис этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Қироллигидаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 21 сентябрь,
330-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)