Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3019-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 14 майдаги 122-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3019, 2018 йил 1 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 466-модда);
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 19 апрелдаги 80-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3019-1, 2019 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 20-сон, 375-модда).
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қўмондон генерал-полковник Б. ТАШМАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 январь,
23-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2020 й., 10/20/3019-2/0235-сон)