25.02.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2709-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 25.02.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2709-4
Кучга кириш санаси
01.03.2020
Ҳужжат 01.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 25 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2709-4]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1/5-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/5-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кредит ажратиш бўйича шартли мажбурият — кредит шартномасида банкнинг кредит ажратиш бўйича мажбурияти кредитни молиялаштириш учун ресурс маблағлари банкка тушгандан сўнг юзага келиши шарти мавжуд бўлган, лекин ҳисобот санасига бу шарт бажарилмаган мажбурият.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Юқори ликвидли активларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пуллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкнинг қимматли қоғозлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги маблағлари, бундан Марказий банкнинг мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига бошқа молиявий талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлардаги «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банкларда чет эл валютасида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар ва овернайт (кунлик) банклараро депозитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларидан бирининг «В-»/«В3» ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасидан кам бўлмаган рейтинг баҳоларига эга маҳаллий банкларда чет эл валютасида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банки томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 36 ва 431-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«43. Банклар мажбуриятларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида лаҳзали ликвидлилик, ликвидлиликни қоплаш, соф барқарор молиялаштириш ва юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улушига ўрнатилган меъёрларни бажаришлари лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 432-банднинг учинчи хатбошисидаги «10 фоиздан» деган сўзлар «25 фоиздан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидаги мазмундаги 521-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«521. 2020 йил 1 июндан бошлаб банкларнинг юқори ликвидли активлари жами активлардаги улуши кун охирига 10 фоиз миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 55-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«балансдан ташқари моддаларнинг 15 фоизи, бундан депозит билан таъминланган аккредитивлар ва кафолатлар ҳамда кредит ажратиш бўйича шартли мажбуриятлар мустасно.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2020 й., 10/20/2709-4/0221-сон)